Қирғизистон президенти Садир Жапаров иш кўплигидан сўнгги уч кундан буён самолётда ухламоқда. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев хабар берди.

Ташиевнинг сўзларига кўра, президент дам олиш кунларига қарамай ўз вазифасини бажаришда давом этмоқда. Шу сабабли шанба ва якшанба кунлари хорижга таътилга чиққан ёки дам олган амалдор жазоланади.
Садир Жапаров давлат раҳбари сифатида халқаро муносабатларни йўлга қўймоқда. Уч-тўрт кундан бери фақат самолётда ухлаяпти. Малайзиядан учиб келди, Манас аэропортида самолётига ёнилғи қуйилгач, уйга бормасдан Минскка учиб кетди. Кечаси қайтиб келди. Баъзилар уни ҳаётдан завқланмоқда деб ўйлайди. Йўқ.
Шунинг учун маҳаллий ҳокимият, давлат амалдорлари шундай ишлаши керак. Шанба ва якшанба кунлари биттаси кўлга, иккинчиси тоғга, учинчиси чет элга таътилга кетиши мумкин эмас. Агар шундай ҳолатни кўрсак, биз бу давлат хизматчисини жавобгарликка тортиб, лавозимидан озод қиламиз, деди Ташиев.
Маълумот ўрнида, 2023 йилнинг ёзида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев вазирларга Иссиқкўлда дам олиш ва таътил олишни тақиқлаган эди.
Вазир бўлиб келган экансизлар, ишланглар. Халқ дам олаётган пайтда, машина миниб айланиб юришнинг ва дам олишнинг ҳожати йўқ. Биз кўп меҳнат қилишимиз керак. Бирорта вазирнинг пляжда шорти кийиб, қорайиб ётганини кўрмайин. Уйда дам олинглар. Таътил бўлмайди!, деб айтганди у.
Изоҳ (0)