• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    22 июнь куни АҚШ ўзининг B-2 руҳ стратегик бомбардимончи самолёти билан Эроннинг энг қаттиқ ҳимояланадиган Фордодаги ядровий объектини бомбардимон қилди. Ваҳоланки, Эрон мудофаа вазири агар АҚШ Эронга ҳужум уюштирса, бунга жавобан Яқин Шарқдаги Америка базаларига зарба берилиши ҳақида огоҳлантирганди. Энди минтақада жойлашган АҚШнинг ҳарбий истеҳкомлари Эрон нишонига айланиши мумкин.

    Қуйидаги мақолада Американинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари, улар қайси давлатда жойлашгани ва стратегик аҳамияти ҳақида сўз юритилади.

    Американинг Яқин Шарққа кириши

    Аслида, АҚШнинг Яқин Шарқдаги қуролли кучларининг илк бўлинмалари Иккинчи жаҳон уруши даври (1939-1945)да, аниқроғи, 1942 йил август ойида Америка армияси штаб бошлиғи генерал Жорж Маршалл буйруғи билан Миср—Ливия кампаниясини назорат қилиш учун юборилган.

    1945 йилда АҚШ президент Франклин Рузвельт ва Саудия Арабистони қироли Абдулазиз Ибн Сауд ўртасида бўлган “нефть эвазига хавфсизлик” келишуви АҚШнинг бу минтақадаги узоқ муддатли иштирокига замин яратди.

    1948 йилда АҚШ денгиз кучлари Баҳрайндаги ҳозирги Naval Support Activity Bahrain базасига асос солади. Бу АҚШнинг Яқин Шарқдаги энг биринчи тарихий ҳарбий истеҳкоми ҳисобланади.

    Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврда Қўшма Штатлар минтақада ўзининг иттифоқчиси — Британия билан ҳукмронлик учун кураш олиб борди. Ва 50 йилларнинг бошига келиб АҚШ Британияни Яқин Шарқда сиқиб чиқаради.

    1950 йиллардан бошлаб АҚШ Эрон, Туркия ва Саудия Арабистони билан ҳарбий ҳамкорликни кенгайтирди.

    Picture background
    АҚШ президенти Гаррй Трумен
    Фото: history.com

    1947 йилда АҚШ “Трумен доктринаси” асосида Туркия ва Грецияга Совет таҳдидига қарши ёрдам кўрсата бошлади. “Трумен доктринаси” доирасида Туркия НАТОга қўшилди. Бу АҚШ ҳарбий кучларининг расмий тарзда Туркия ҳудудига киришига йўл очади.

    1954 йилда АҚШ ва Туркия ўртасида Инжирлик ҳаво базасини қуриш бўйича битим имзоланди. 1955 йилда Инжирлик базаси ишга тушади. У дастлаб “Адана ҳаво базаси” деб аталган.

    Бу ҳарбий базадан мақсад — Совет Иттифоқи ҳудудини кузатиш, разведка парвозлари ва Яқин Шарқдаги ҳарбий амалиётларни бошқариш эди.

    1955 йилда Қўшма Штатлар Эрон билан ҳарбий келишувлар имзолади. Шундан сўнг Эроннинг стратегик аҳамияти ошди.

    Picture background
    Инжирликдаги АҚШ ҳаво базаси
    Фото: atlanticcouncil.org

    Совуқ уруш даври

    Совуқ уруш даврида Яқин Шарқ минтақаси АҚШ ва СССР ўртасидаги глобал геосиёсий курашнинг муҳим саҳналаридан бирига айланган эди.

    Бу минтақада ҳар икки супердавлат ўз таъсир доирасини кенгайтириш, стратегик позицияларни эгаллаш, нефть ресурсларига яқин бўлиш ва идеологик (капитализм — коммунизм) устунликни қўлга киритиш учун рақобат олиб борди

    60 йилларда Миср, Ироқ, Сурия каби давлатлар Совет Иттифоқи билан яқин муносабатларни ўрнатиб, СССРдан катта ҳарбий ёрдам олган ҳолда ўз армиясини қайта қуроллантирди.

    1962 йилда Сурия Совет Иттифоқи билан 34 та MiG-21, F-13 қирувчи самолётлари ва 4 та MiG ҳамда 21-U ўқув самолётларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолайди. Бу самолётлар 1963 йилдан бошлаб Сурияга етказиб берилади.

    Маълумотларга кўра, 1956–1971 йиллар оралиғида Сурия Совет Иттифоқидан 340 та реактив қирувчи самолёт, 1 233 та танк, 700 та зирҳли транспорт воситаси ва 145 та вертолёт олади.

    1955 йилда Миср ва Чехословакия ўртасида 83 миллион долларлик қурол-яроғ шартномаси тузилган бўлиб, бу орқали Миср Совет Иттифоқидан замонавий қуролларга эга чиқади.

    60 йилларда Миср, Сурия ва Ироқнинг СССРдан олган қуроллари
    Фото: “Дарё”

    60 йилларнинг ўрталарига келиб, Миср ҳаво кучлари тўлиқ Совет техникаси асосида қуролланади. 1967 йилга келиб Мисрда 200 та MiG-21 самолёти мавжуд эди.

    Миср ва Сурия каби 60 йилларда Совет Иттифоқи Ироққа MiG-21 қирувчи самолётлар, танклар ва ҳаво мудофаа тизимларини фаол тарзда етказиб беради. 1967 йилда Ироқ Совет Иттифоқи билан нефть эвазига қурол-яроғ олиш бўйича шартнома имзолайди.

    АҚШ эса Саудия Арабистони, Марокаш, Кувайт, Тунис, Форс кўрфази монархиялари (Қатар, Баҳрайн, Уммон, БАА) билан яқин алоқаларни йўлга қўяди. Бу мамлакатларнинг Америка билан яқинлашишининг асосий сабабларидан бири — бу минтақада ёйилаётган арабсоциализм ғояси эди.

    СССРнинг минтақада кучайиб бораётган таъсирига қарши чоралар сифатида АҚШ Саудия Арабистони, Эрон (шоҳ даврида), Туркия, Иордания каби давлатлар билан ҳарбий ҳамкорликни кучайтиради.

    Президент Дуайт Эйзенхауэр разговаривает с улыбающимся шахом Мохамедом Резой Пехлеви
    АҚШ президенти Эйзенхауэр ва Эрон шоҳи Муҳаммад Ризо Паҳлавий
    Фото: cfr.org

    Форс кўрфази уруши ва кенгайиш

    1990 йилнинг августида Ироқ Кувайтга бостириб киргач, АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция Ироқни чиқариш учун ҳарбий амалиёт бошлади. Бу операция Desert Shield (Саҳро қалқони) ва кейинчалик Desert Storm (Саҳро бўрони) деб номланди. 

    Форс кўрфазига ҳарбий контингент билан кирган АҚШ — Яқин Шарқдаги давлатлар билан вақтинча ҳарбий базалардан фойдаланиш бўйича келишувлар имзолади. Масалан, Саудия Арабистонининг Дҳаҳран ва Принс Султон авиабазаларига 500 минггача АҚШ аскарлари вақтинча жойлаштирилади.

    Бу ҳарбий истеҳкомларга Қўшма Штатлар ўзининг ҳарбий-логистик марказлари, F-15 қирувчилари, Патриот зенит тизимларини жойлаштиради.

    Кейинчалик, 90 йилларда АҚШ ҳар бир кўрфаз давлати билан мудофаа ҳамкорлиги тўғрисида икки томонлама битимлар имзолади. Жумладан, Қўшма Штатлар 1991 йилнинг октябрида Баҳрайн, 1991 йил Кувайт, 1992 йилда Қатар, 1994 йилда БАА билан мудофаа ҳамкорлиги битимларига (bilateral Defense Cooperation Agreements) эришган.

    Picture background
    “Саҳро қалқони” операцияси доирасида Кувайтга кирган АҚШ армияси
    Фото: history.com

    Бугунги ҳолат

    2025 йил июнь ҳолатига кўра, Яқин Шарқда тахминан 40 000 нафар АҚШ ҳарбийси бор. Уларнинг катта қисми денгиздаги кемаларда жойлаштирилган. Америка минтақада камида 19 та ҳарбий объектга эга, улардан 8 таси доимий ҳарбий база ҳисобланади. Бундан ташқари, Жибути ва Туркияда ҳам АҚШнинг йирик ҳарбий истеҳкомлари мавжуд.

    АҚШ аскарлари асосан Араб Кўрфази давлатларида жойлаштирилган бўлиб, бу жойлар Эронга жуда яқин ҳудуд ҳисобланади. Масалан, Баҳрайнда денгиз кучлари марказий қўмондонлиги ва Қўшма Штатлар бешинчи флоти жойлашган.

    АҚШнинг Ироқда бир қатор ҳарбий истеҳкомлари, жумладан, иккита Ал Харир ва Ал Асад ҳаво базалари ва ўнлаб лагер ҳамда постлари мавжуд. 2003 йилдан 2011 йилгача бўлган давр оралиғида, АҚШ Ироқ ҳудудига 505 та ҳарбий база ва 170 минг америкалик ҳарбийни жойлаштирган эди.

    Picture background
    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари
    Фото: dzen.ru

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги энг йирик ҳарбий базаси — бу Қатардаги Ал Удейд авиабазаси ҳисобланади. У АҚШ Марказий қўмондонликнинг таркибий қисмларини (CENTCOM) ва унинг ҳаво кучлари ва Яқин Шарқдаги махсус операциялар кучларини ўз ичига олади.

    Ушбу ҳарбий база 1996 йилда қурилиши бошланиб, 2000 йилларда АҚШ ҳарбийлари фаолият бошлаган. 2001 йил 11 сентябрь ҳодисаларидан сўнг, бу база АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий операцияларининг марказига айланди.

    Қатар томонидан сезиларли миқдорда инвестиция эвазига қурилган ушбу база ҳозирда АҚШ Марказий Қўмондонлиги (CENTCOM) ҳудудида Ироқ, Сурия, Яман ва бутун Форс кўрфази бўйлаб операцияларни қўллаб-қувватлаш маркази ҳисобланади. База АҚШнинг ҳудудий ҳарбий имкониятларини кўп қиррали қилади — разведка, зарба, логистика ва ҳаво назоратини бир марказдан бошқариши мумкин.

    Бирлашган Араб Амирликларида Ал Дҳафра авиабазаси — АҚШнинг 380-ҳаво экспедиция қаноти жойлашган. Бу ерда 10 та ҳаво эскадрони ва MQ-9 Reaper дронлари мавжуд.  Шунингдек, бу ерда ҳаво ва ракетага қарши уруш бўйича ўқув маркази бор.

    Иорданияда Американинг Муваффақ Салти авиабазаси бўлиб, у 2018 йилда 143 миллион доллар эвазига модернизация қилинган. Бу ерда АҚШ билан бир қаторда Германия, Нидерландия ва Бельгия ҳарбийлари ҳам жойлаштирилган. 

    Picture background
    АҚШнинг Қатардаги Ал Удейд авиабазаси
    Фото: Wikipedia

    Эрон бу базаларга ҳужум қилганми? Ҳа. Ғазо уруши бошлангани (2023 йил октябрь)дан сўнг, Эрон билан боғлиқ қуролли гуруҳлар АҚШ ҳарбий объектларига бир неча марта ҳужум уюштирган. Бу ҳужумлар ракета, дрон ёки кичик қуролли гуруҳлар томонидан амалга оширилган.

    23 июнь куни Эрон АҚШ базасига 7 ракета учирди ҳамда улардан фақат биттаси нишонга тушди. Ва у ҳам жиддий зарар келтирмади. АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил ва Эрон ўртасида 24 соат ичида босқичма-босқич ўт очишни тўхтатишни эълон қилди.

    24 июн, 19:05   Изоҳ (0)   2698
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#Яқин Шарқ#Эрон#Ҳарбий база#таҳдид

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Буюк Британия Эронга «Томагавк» ракеталари билан зарба беришга тайёрланмоқда

    05.01.2020, 22:17

    Эфиопиядаги урушнинг сабаблари, Марокаш – Исроил муносабатлари ва Эрондан кутилаётган қасос. Жаҳон матбуоти шарҳи

    12.12.2020, 21:57

    Сурия Россия билан Тартус порти бўйича шартномани бекор қилди

    21 январ, 23:50

    Евроиттифоқ санкцияларни бекор қилиш учун Дамашқдан Россия ҳарбий базаларидан воз кечишни сўради 

    24 январ, 21:15

    Хўжағат нимаю қорағат нима? – Биз биладиган егуликларнинг биз билмаган номлари

    22 феврал, 08:40

    “Толибон”нинг Тошкентга илк ташрифи: Ўзбекистон Афғонистонга нисбатан прагматик сиёсатини ўзгартирадими?

    27 феврал, 19:01

    “Эрдўғон ўз танловини қилди”: АҚШ Туркиянинг дипломатик мақомини қайта кўриб чиқмоқчи

    9 март, 16:35

    “Урушда қатнашган эмас, қатнашмаган ютади”. Украина инқирози Марказий Осиё давлатларига қандай таъсир кўрсатди?

    19 март, 11:20

    Трамп энг бой учта араб давлатига ташриф буюради

    12 май, 13:23

    Трамп ва аш-Шараъа: кутилмаган учрашув ортидаги сиёсий сигнал нима?

    15 май, 17:00

    Осмондаги энг қиммат ўғрилик. Исроил ғалабасини кафолатлаган “Бриллиант” операцияси

    20 май, 15:00

    Сунъий ўтмиш, сохта мусулмон ва маккор тулки. Сурия президенти учун ворислардан бири сифатида кўрилган, Нетаньяху жасадини қайтаришни сўраётган исроиллик супер жос...

    24 май, 10:25

    АҚШ фуқаросини қийноққа солгани учун Сурия 20 млн доллар жаримага тортилди

    30 май, 12:14

    “Лойиҳа ортида АҚШ, нишонда эса Хитой” — катта геосиёсий ўйиндаги янги иқтисодий коридор

    31 май, 17:25

    ҲАМАС гаровдагиларни озод қилиш учун шарт қўйди

    1 июн, 23:35

    Ўзбекистон ва БМТнинг 148 та давлати Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатишни талаб қилди

    13 июн, 21:05

    Эрон АҚШ ва Исроилдан зудлик билан ҳужумларни тўхтатиб, музокара бошлашни сўради — ОАВ

    17 июн, 08:39

    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда

    17 июн, 16:30

    “Аёлимни 614 та қиз ичидан танлаб олганман”. Бозорда олча сотган, касаллик сабаб футболчи бўлолмаган ва энг “қиммат” бошловчи Даврон Кабулов 38 ёшда

    18 июн, 14:55

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Форс кўрфази давлатлари Эрон—Исроил ядровий ҳаракатлари эҳтимолидан хавотирда

    19 июн, 14:45

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Ўзбекистонда чиқиндидан ёқилғи олиш бўйича янги лойиҳа амалга оширилади

    23 июн, 09:57

    АҚШ Европа Иттифоқида интернетни ўчириши мумкин

    23 июн, 19:40

    АҚШ Эрон уран захирасини қаерга кўчирганини билмайди — NYT 

    23 июн, 20:15

    CBS News: АҚШда Лос Анжелес шерифининг Эронга ҳамдардлик билдирган хабари ўчириб ташланди

    23 июн, 21:25

    АҚШда 22 ёшли коллеж битирувчиси аксилтеррор дастурига раҳбарлик қилмоқда — The Independent 

    23 июн, 22:10

    Трамп Медведевнинг Эронга ядро қуроли топшириш ҳақидаги таҳдидига жавоб берди

    23 июн, 22:40

    CNN: Эрон ва Исроил ўртасидаги можаро икки йилгача чўзилиши мумкин 

    23 июн, 23:20

    Трамп Эронга берилган зарбаларни танқид қилган конгрессменни ҳайдаб чиқаришга чақирди

    23 июн, 23:30

    Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига ҳужум қилди (видео)

    23 июн, 23:49

    Ўзбекистонда сунъий равишда нархни ошириб, кейин арзонлаштириб кўрсатиш ман этилади

    24 июн, 10:02

    Исроилнинг Ғазога ҳужумида 43 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

    24 июн, 09:15

    Трамп Исроил ва Эрон сулҳга эришганини айтди. Теҳрон буни рад этди 

    24 июн, 09:01

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Интер Майами” кейинги босқичга йўл олди. “Порту” — “Ал-Аҳли” баҳсида “голлар отишмаси” юз берди (видео)

    24 июн, 09:16
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 24 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 24 июн, 23:15

    Чиноздаги деҳқон бозорида ўғрилик содир этган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 24 июн, 23:00

    NASA’нинг “ўлик” сунъий йўлдоши 60 йилдан сўнг биринчи марта сигнал юборди

    Дунё | 24 июн, 22:38

    Лондон полицияси Флоренсияда ясалган 285 йиллик скрипкани қидирмоқда 

    Дунё | 24 июн, 22:21

    “Украинани Европа Иттифоқи ва НАТОга қабул қилиш мумкин эмас” — Венгрия бош вазири

    Дунё | 24 июн, 22:05

    Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари рафиқалари билан бирга қўшма концертда иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 июн, 21:51

    Ўзбекистонда беш ойда қанча фуқаро овқатдан заҳарлангани очиқланди

    Ўзбекистон | 24 июн, 21:45

    Ўзбекистон Кубоги. “Машъал” меҳмонда “Нефтчи”ни мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 24 июн, 21:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.