• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Дунё

    ТИВ Ҳиндистон-Покистон можаросига муносабат билдирди 

    Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистон-Покистон можаросига муносабат билдирди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қайд этилишича, Ўзбекистон томони Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлашиб бораётган ҳолатнинг ривожланишини хавотир билан кузатмоқда. 

    "Иккала томонни вазминлик кўрсатишга, тинчлик ва барқарорлик манфаатлари асосида ҳаракат қилишга, вазиятнинг янада ёмонлашишининг олдини олиш учун дипломатик мулоқотга устувор аҳамият беришга чақирамиз. 

    Ўзбекистон вазиятни деескалация қилиш ва тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган ҳар қандай халқаро ёки минтақавий ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёр", дейилади хабарда.

    Можарога жаҳон етакчилари қандай муносабатда?

    Ҳиндистон 7 майга ўтар кечаси Покистонга ҳужум қилди. Исломобод ҳам мазкур зарбаларга жавоб қайтарди. Дунё етакчилари ядро қуролига эга бўлган икки давлат ўртасидаги сўнгги ҳарбий ҳаракатларга муносабат билдирди.

    Хитой Ҳиндистон ва Покистонни тинчлик ва барқарорликни биринчи ўринга қўйишга, хотиржамликни сақлашга ва вазминликка чақирмоқда.

    Хитой эрта тонгда Ҳиндистоннинг ҳарбий ҳаракатларидан афсусда ва воқеаларнинг ҳозирги ривожланишидан хавотирда, дейилади Хитой Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

    АҚШ президенти Дональд Трамп

    Бу шармандалик. Ҳозиргина эшитдим. Менимча, одамлар яқин ўтмишга асосланиб, нимадир содир бўлишини кутган. Улар узоқ вақтдан бери уришиб келмоқда. Умид қиламанки, бу жуда тез якунланади, деди у.

    АҚШ давлат котиби Марко Рубио

    Мен Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги вазиятни диққат билан кузатиб боряпман. Мен бугун Трамп томонидан билдирилган фикрларни қўллаб-қувватлайман. Умид қиламанки, бу можаро тезда тугайди ва икки давлат раҳбарияти муаммони тинч йўл билан ҳал қилиш учун мулоқотни давом эттиради.

    БМТ бош котиби Антониу Гутерриш:

    Бош котиб Ҳиндистоннинг назорат чизиғи ва халқаро чегара орқали олиб борган ҳарбий операцияларидан жуда хавотирда. У ҳар икки мамлакатни ҳарбий жиҳатдан максимал даражада ўзини тутишга чақиради. Дунё Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги ҳарбий тўқнашувга дош бера олмайди.

    Япония Вазирлар маҳкамаси бош котиби Есимаса Хаяши:

    22 апрелда Кашмирда содир этилган террорчилик ҳаракати муносабати билан мамлакатимиз бундай террорчилик ҳаракатларини қатъиян қоралайди. Бундан ташқари, биз ушбу вазият янада кўпроқ жавоб зарбаларига олиб келиши ва кенг кўламли ҳарбий можарога айланиб кетиши мумкинлигидан жиддий хавотирдамиз. Жанубий Осиёдаги тинчлик ва барқарорлик учун Ҳиндистон ва Покистонни вазминлик кўрсатишга ва мулоқот орқали вазиятни барқарорлаштиришга қатъий чақирамиз.

    Бирлашган Араб Амирликлари Ҳиндистон ва Покистонни “вазминлик кўрсатишга, кескинликни камайтиришга ва минтақавий ҳамда халқаро тинчликка таҳдид солиши мумкин бўлган янада кескинлашувга йўл қўймасликка” чақирди, дейилади БАА ташқи ишлар вазири ўринбосари шайх Абдуллоҳ бин Зоид Ол Наҳаён баёнотида. Дипломатия ва мулоқот вазиоятни тинч йўл билан ҳал қилишда самарали восита экани маълум қилинган.

    Қирғизистон президенти Садир Жапаров 

    Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган ва биз учун дўст мамлакатлар — Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинликнинг кучайиши боис чуқур хавотирдамиз. Томонларни имкон қадар босиқлик сақлаб, можаронинг янада авж олишига йўл қўймасликка ва тинч йўл билан ҳал этиш учун музокараларга қайтишга чақирамиз, деди у.

    Президент Қирғизистон доимо барқарорлик, хавфсизлик ва халқаро ҳуқуқ нормаларига ҳурмат тарафдори бўлиб келганини маълум қилди.

    Қирғизистон фуқароларини Ҳиндистон ва Покистонга боришдан тийилишга чақирмоқда

    Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларини юқоридаги икки давлатга саёҳат қилишдан тийилишга чақирмоқда. Вазият нормаллашмагунча ушбу мамлакатларга бормаслик тавсия қилинган.

    Покистон ёки Ҳиндистон ҳудудида бўлиб турган Қирғизистон фуқароларига ўта эҳтиёткор бўлиш ва маҳаллий ҳокимият кўрсатмаларига амал қилиш тавсия этилади, дейилади республика ТИВ хабарида.

    Покистон авиация маъмурияти маълумотларига кўра, Исломобод халқаро аэропорти барча рейслар учун вақтинча ёпилган. Покистон фуқаро авиацияси бошқармаси вазият барқарорлашгандан сўнг авиақатновлар тикланишини маълум қилди.

    Ҳиндистон ва Покистон бир-бирига авиазарба йўллади

    Ҳиндистон расмийлари 7 майга ўтар кечаси Покистондаги, шунингдек, Кашмирнинг Покистон қисмидаги “террорчилик” инфратузилмасига ҳужум қилиб, “Синдур” операциясини бошлаганини эълон қилди. Ҳужумда фақат “террорчилик” объектлари нишонга олингани даъво қилинди. Покистон мазкур маълумотни рад этиб, зарбалар террорчиларга эмас, балки тинч аҳоли яшайдиган ҳудудларга берилганини маълум қилди.

     

    7 май, 21:08   Изоҳ (0)   3097
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ҳиндистон#Покистон#ТИВ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Покистон «Толибон»га Панжшерни эгаллашда ёрдам бергани ҳақидаги айбловларни рад этди

    10.09.2021, 14:13

    «Толибон» Ўзбекистон ва Тожикистон кўмагига муҳтож бўлмайдиган Ҳарбий ҳаво кучларини яратиш ниятида

    29.11.2021, 15:40

    Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити санаси маълум қилинди

    16.05.2022, 16:33

    Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар ТИВ делегацияларининг раҳбарларини қабул қилди

    29.07.2022, 11:29

    «Толибон» газ нархини муҳокама қилиш учун Туркманистонга ташриф буюришини маълум қилди

    26.08.2022, 15:54

    ИШИД учта давлатнинг Афғонистондаги элчихонасига ҳужум қилиш билан таҳдид қилди

    09.02.2023, 17:42

    Покистон БРИКСга қўшилиш учун ариза берди

    24.11.2023, 10:46

    Путин Ўзбекистонга келмоқда: асосий мақсад нима?

    22.05.2024, 18:25

    Улар қаерда бўлишидан қатъи назар ёрдам кўрсатилади — ТИВ АҚШдан депортация қилинадиганлар ҳақида

    21 феврал, 09:20

    ТИВ АҚШдаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди

    13 март, 16:48

    “Урушда қатнашган эмас, қатнашмаган ютади”. Украина инқирози Марказий Осиё давлатларига қандай таъсир кўрсатди?

    19 март, 11:20

    Ҳиндистон ва Покистон бир-бирига авиазарба йўллади (видео)

    7 май, 08:18

    Ҳиндистон-Покистон можароси: жаҳон етакчилари қандай муносабатда?

    7 май, 09:48

    Покистон Ҳиндистон ҳужумига икки хил жавоб вариантини маълум қилди

    7 май, 13:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.