• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Марказий Осиё Қирғизистон Тожикистон

    Садир Жапаров Тожикистон билан чегара масаласи қандай ҳал этилишини айтди

    Қирғизистон президенти Садир Жапаров қўшни Тожикистон билан чегара масаласи яқин 1-2 йил ичида ҳал бўлишини айтди. Бу ҳақда у Кабар ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

    Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

    Сиёсатчининг сўзларига кўра, чегара масаласи деярли ҳал қилинган. Ҳозирда ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича икки томонлама ишлар олиб борилмоқда.

    “Бу ишлар якунлангач, ҳукуматлараро комиссиялар, кейин эса ташқи ишлар вазирлари имзо қўяди. Сўнг келишув икки мамлакат парламентлари томонидан ратификация қилинади. Шундан сўнг ҳужжатни биз, икки мамлакат президентлари имзолаймиз. Кейин ноталар алмашинуви бўлиб ўтади. 1-2 йил демаркация ишлари олиб борилади. Шундан кейингина жараён тўлиқ якунланади. Энг муҳими, икки томонлама келишувга эришдик”, деди Қирғизистон президенти.

    Чегара масаласи кимнинг фойдасига ҳал қилинди?

    Садир Жапаров икки мамлакат ўртасидаги чегара низоларини ҳал қилишда фақат бир томон манфаатлари инобатга олинмаслигини айтди.

    “Қарор фақат иккала томон манфаатлари ҳисобга олинган тақдирдагина қабул қилинади. Чегараларимиз узунлиги минг километрга яқин. Кўпгина участкаларда баҳсли ҳудудлар мавжуд эди. Баъзи ҳолларда бу майдонлар тенг тақсимланган. Бундан ташқари, бизда шахмат тахтасидек жойлашган, аралаш уйлардан иборат чегарадош қишлоқлар бор. Бу масалани ҳам ҳал этдик. Акс ҳолда чегарани қўриқлаш ҳар икки томон учун катта ноқулайликлар келтириб чиқарган бўларди.
    Агар бизнинг томонимизда Тожикистон фуқароларига тегишли уйлар бўлса, Тожикистон томони уларни кўчиради. Агар уйларимиз уларнинг томонида бўлса, фуқароларимизни кўчирамиз. Уларга бошқа жойда уйлар қуриб берамиз, бунда ер майдонларининг ўлчамлари инобатга олинади. Шундай қилиб, масалалар ҳар бир метр ерни ҳисобга олган ҳолда ҳал қилинган. Демаркация ишлари бошланганидан сўнг тўлиқ маълумот тақдим этилади”, деди сиёсатчи.

    Икки давлат ўртасидаги чегара масаласи

    Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги умумий чегарани белгилаш бўйича музокаралар 2002 йилда бошланган. 2022 йилгача улар мунтазам бўлмаган ва узоқ танаффуслар билан ўтказилган. Ўша пайтда чегаранинг 972 километр умумий узунлигидан томонлар атиги 50 фоиздан сал кўпроғини аниқлай олганди.

    Тожикистон-Қирғизистон чегарасидаги кўплаб баҳсли ҳудудлар туфайли маҳаллий аҳоли ўртасида сув, ер, йўллар ва яйловлардан фойдаланиш ҳуқуқи бўйича тез-тез низолар келиб чиққан. Сўнгги йилларда бу можароларга ҳарбийлар ҳам аралаша бошлаган эди.

    2021 йил апрель май ва 2022 йил сентябрь ойларида чегарада икки давлат ҳарбийлари иштирокида кенг кўламли қуролли тўқнашувлар юз берди, оқибатда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди. 2021 йил май ойидан бошлаб Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара Қирғизистон томонининг қарорига кўра ёпиб қўйилди.

    Сўнгги йирик можаро томонларни музокаралар жараёнини тезлаштиришга мажбур қилди. 2022 йил кузидан бугунги кунга қадар икки давлат ўртасидаги чегарани делимитация қилиш масалалари бўйича ўнлаб учрашувлар ўтказилди. Томонларнинг ўзаро келишувига кўра, ишчи гуруҳларнинг йиғилишлари навбатма-навбат Тожикистон ва Қирғизистонда ўтказилди, бироқ бу учрашувларнинг тафсилотлари ошкор этилмади.

    2022 йилнинг кузида мамлакатлар ўртасида чегара можароси кескинлашган. Томонлар жанговар ҳаракатлар бошланишида бир-бирларини айблаганди. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги отишма натижасида 63 нафар қирғизистонлик ҳалок бўлгани, ҳукумат 140 мингга яқин кишини эвакуация қилганини маълум қилган. Тожикистон ТИВ 83 нафар тожикистонлик ҳалок бўлганини айтган.

    2024 йил декабрь ойида давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Тожикистон ва Қирғизистон делегациялари ҳамраислари, Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Саймумин Ятимов ва қирғизистонлик ҳамксби Қамчибек Ташиев икки давлат чегарасининг қолган қисмларини тавсифлаш тўлиқ якунланганини айтди.

    28 январ, 11:48   Изоҳ (0)   8720
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Садир Жапаров#Тожикистон#Қирғизистон#чегара масаласи

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Қўшни Тожикистоннинг яхлитлигини ҳурмат қиламиз». Садир Жапаров қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можаронинг бир йиллиги муносабати билан халққа мурожаат йўллади

    28.04.2022, 15:18

    «Дарё» кундалигида 19 сентябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    19.09.2022, 21:01

    Садир Жапаров Тожикистон билан келишувни танқид қилаётган қирғизистонликларни сафарбар қилишга кўрсатма берди

    27.09.2022, 13:46

    “Бу тарихий қарор”. Атамбаев Ўзбекистон билан чегара келишувини қўллаб-қувватлади

    15.02.2023, 12:15

    “Марказий Осиёда тинчлик ҳукм сурадиган кун келади” — Садир Жапаров

    11.12.2023, 22:40

    ШҲТ 24-саммити: мамлакат етакчилари ўз нутқларида нималарга эътибор қаратдилар?

    04.07.2024, 23:30

    Шавкат Мирзиёев 67 ёшда: Ўзбекистон президентини кимлар табриклади?

    24.07.2024, 17:10

    Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон санъат усталарининг “Дўстлик кечаси” тантанали концертида иштирок этди (фото) 

    08.08.2024, 20:22

    Жо Байдендан Владимир Путингача: Шавкат Мирзиёевга қутловлар келмоқда 

    31.08.2024, 22:08

    Шавкат Мирзиёев МДҲ саммитида иштирок этди 

    08.10.2024, 21:18

    Шавкат Мирзиёев Махтумқулининг 300 йиллик юбилейи муносабати билан медал билан мукофотланди

    11.10.2024, 14:45

    “Жаҳон иқтисодиёти ва савдосининг парчаланиб бораётгани тенгсизлик, технологик узилишлар ва протекционизмни кучайтирмоқда” — Ўзбекистон президенти

    24.10.2024, 17:13

    Пашинян КХШТ саммитида иштирок этишдан бош тортди

    28.11.2024, 09:50

    “Қирғизистон ва Тожикистон баҳсли ҳудудларни тенг тақсимлади” — Жапаров  

    13.12.2024, 21:30

    АҚШ элчихонаси Садир Жапаровнинг айбловига жавоб қайтарди 

    24.12.2024, 16:23

    Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди (фото)

    25.12.2024, 18:15

    Қирғизистон парламенти юзни беркитувчи кийим кийганлик учун жарима солишни маъқуллади

    26.12.2024, 16:39

    “Келгуси йил бошида тартиб-таомилларни якунлаб, Евросиё Тараққиёт банкига аъзо бўлишни режалаштирмоқдамиз” – Шавкат Мирзиёев

    26.12.2024, 20:17

    Фото: “Дарё”дан 2024 йилнинг эътиборга молик суратлари

    30.12.2024, 21:08

    Янги йил байрами муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига халқаро ҳамкорлардан қутловлар келмоқда

    31.12.2024, 17:20

    Янги йил муносабати билан Шавкат Мирзиёевга Испания қироли ва Ҳиндистон бош вазиридан қутловлар келди

    3 январ, 16:30

    Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон бош вазирлари чегара масаласини муҳокама қилади

    8 январ, 11:45

    Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон бош вазирлари чегарада учрашди (фото)

    8 январ, 15:58

    “Салимбой мамлакатимиз жанубини тўлиқ назорат қиларди” — Қирғизистон МХҚ раиси

    17 январ, 11:03

    Қирғизистонда жамоат жойларида юзни тўлиқ беркитадиган диний кийимларни кийиш тақиқланди 

    21 январ, 23:35

    Шавкат Мирзиёев “Амирсой”да Садир Жапаров билан норасмий учрашув ўтказди

    26 январ, 13:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.