• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Саммитнинг энг муҳим натижаси – Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқадиган Самарқанд декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда” – Шерзод Асадов

    Президент матбуот котиби Шерзод Асадов 3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида ўтаётган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммити тадбирлари ҳақида оммавий ахборот воситалари учун баёнот берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Шерзод Асадов барча Ўзбекистон президенти раислигида Европа Иттифоқи ва минтақа етакчилари иштирокида ўтаётган тарихда биринчи “Марказий Осиё - Европа Иттифоқи” саммити қабул қилинаётганидан мамнун эканлигини билдирди. 

    “Бундай катта ва муҳим халқаро тадбирни қабул қилиш бизга ғурур бағишлайди. Ушбу тарихий тадбир жаҳон цивилизациясининг энг қадимий марказларидан бири - Самарқанд шаҳрида ўтаётгани рамзий маънога эга. Асрлар давомида Буюк Ипак йўлининг бу улуғвор шаҳри Шарқ ва Ғарб ўртасидаги кўприк, маърифат, илм-фан ва савдо маркази бўлиб, нафақат халқаро алоқаларни ривожлантиришга ҳисса қўшган, балки тарихда ўчмас из қолдирган.

    Мана бугун минтақамиз ва Европа Иттифоқи етакчилари Самарқандда йиғилиб, савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларини атрофлича муҳокама қилаётгани Самарқанд ўзининг сиёсат ва савдо маркази сифатидаги ўрнини қайта тиклаётганидан далолат беради”, дейди Президент матбуот котиби.

    Шерзод Асадов Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик бугун мутлақо янги суръат касб этганини таъкидлади.

    Қайд этилишича, иқтисодиётдан тортиб маданиятгача бўлган барча йўналишларда ҳамкорлик фаоллашди, қўшма мулоқот майдонлари фаол ишламоқда, замонамизнинг долзарб муаммоларини ҳал этиш бўйича қўшма ёндашувлар ишлаб чиқилмоқда.

    “Шу маънода бу саммит муносабатларимизда муҳим босқич бўлади. Самарқанддаги учрашув натижалари ҳамкорлигимизни янада ривожлантириш учун янги истиқболлар очишига шубҳа йўқ.

    Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётгани, уни янада кенгайтиришга қатъий интилиш шаклланганида, шубҳасиз, муҳтарам президентимизнинг хизмати катта, бу давлатимиз раҳбарининг оқилона ва узоқни кўзлаб юритаётган ташқи сиёсатининг самарасидир.

    Эришилган асосий ютуқлар, бу – Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 6 миллиард евродан ошди (2020 йилдан буён 2 баробар ўсди), Ўзбекистон маҳсулотлари экспорти 2020 йилга нисбатан 4 баробар ошди, қўшма корхоналар сони 1 мингдан ошди. Европанинг етакчи компаниялари яшил энергетика, инфратузилма, енгил саноат, ўта муҳим хом ашё ресурсларини қайта ишлаш соҳаларида қатор йирик кооперация лойиҳаларини амалга оширмоқда”, дейди Шерзод Асадов.

    Президент матбуот котиби бугун бошланган саммит узоқ йилларга мўлжалланган янги йўналишлар ва улкан мақсадларни белгилаб беришини айтди. 

    “Бу ҳақда сўз борар экан, Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар динамикаси, ҳозирги кун тартиби ва истиқболларини Давлатимиз раҳбари Euronewsъга берган эксклюзив интервьюсида батафсил таҳлил қилиб берганларини таъкидлашни истардим. 

    Саммитнинг биринчи кунида бўлиб ўтган воқеаларга тўхталиб ўтмоқчиман. Барча иштирокчи делегациялар Самарқандда йиғилди. 

    Кеча Европа кенгаши президенти Антониу Кошта, бугун Еврокомиссия президенти Урсула ван дер Ляйен хоним ҳамда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов мамлакатимизга ташриф буюрди. 

    Давлатимиз раҳбари Европа Иттифоқи етакчилари Антониу Кошта ва Урсула фон дер Ляйен хоним билан алоҳида учрашувлар, кейин қўшма таркибда музокаралар ўтказди.

    Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

    EИнинг бош институтлари раҳбарлари Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар дастурини, шунингдек, Марказий Осиёда яхши қўшничилик, ишонч ва шерикликни мустаҳкамлаш борасидаги сиёсатни юксак баҳоладилар ва қатъий қўллаб-қувватлашларини билдирдилар”, дейди Президент матбуот котиби.

    Таъкидланишича, томонлар инновациялар, яшил энергетика, тоғ-кон тармоғи, қишлоқ хўжалиги, транспорт, логистика, рақамлаштириш ва бошқа йўналишларда қўшма дастур ва кооперация лойиҳаларини илгари суришга келишиб олди.

    “Ўртамизда мустаҳкамланиб бораётган дўстлик ва кўп қиррали шерикликнинг рамзи сифатида президентимиз ва Европа Иттифоқи етакчилари биргаликда дарахт экдилар.

    Саммитнинг ишбилармонлик дастури ҳам бор. Унинг доирасида президентимиз Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо билан учрашди. 

    Бундан ташқари, Ўзбекистон-ЕИ музокаралари доирасида Европа инвестиция банкининг минтақавий офисини таъсис этиш тўғрисида битим имзоланди. Бу нуфузли молиявий институтнинг ваколатхонаси айнан Тошкентда очилиши мамлакатимизни халқаро молиявий хабга айлантириш сари муҳим қадам бўлади.

    Президентимиз қардош қўшниларимиз – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари билан учрашдилар, икки томонлама муносабатлар ва эртанги саммитга алоқадор долзарб масалаларни муҳокама қилиб олдилар”, дея қўшимча қилади Шерзод Асадов.

    Маълум қилинишича, саммитнинг асосий тадбирлари эртага бўлиб ўтади. Бу, бевосита, Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва Европа Иттифоқи етакчиларининг йиғилиши. 

    “Унда иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқлик, барқарор тараққиёт ва экология, гуманитар ҳамкорлик каби кенг қамровли масалалар муҳокама қилинади.

    Якунда саммитнинг энг муҳим натижаси – Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасида конструктив мулоқотни кенгайтиришга, барча йўналишлардаги ҳамкорликка кучли суръат бағишлаб, муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқадиган Самарқанд декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда.

    Сўнг делегациялар раҳбарлари Самарқанд иқлим форумининг ялпи сессиясида иштирок этади. Асосий эътибор экологик таҳдидларга қарши курашиш, бу борадаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилади. 

    Ушбу тадбирлар доирасида давлатимиз раҳбари қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади”, дейди Президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

    Таъкидлаш лозим, ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳаларда эришилаётган келишувлар якунда, албатта, халқ фаровонлиги ошишига олиб келади.

    3 апрел, 21:07   Изоҳ (0)   3669
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Шерзод Асадов#Президент матбуот котиби

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тиббиёт соҳаси ходимларига орден ва медаллар топширилди

    09.11.2024, 14:49

    Шавкат Мирзиёев Бокудаги иқлим конференциясида қандай муаммоларга тўхталади? Шерзод Асадов жавоб берди 

    12.11.2024, 15:33

    Президентнинг Бокудаги иқлим саммитида иштироки, фаоллик даражаси пасайган уй-жой бозори, Фарғонада пора олаётганда ушланган коррупцияга қарши курашувчи мансабдор:...

    12.11.2024, 23:05

    Шерзод Асадов Euronews директорлар кенгаши раиси билан учрашув ўтказди 

    19.11.2024, 21:29

    Абдусалом Азизов бўшатилгани расман тасдиқланди.  У Хавфсизлик кенгаши котибияти кадрлар ихтиёрига ўтказилди

    24.11.2024, 15:57

    “Атом энергияси бўйича илғор технологияларнинг жорий этилиши мамлакатимиз тараққиётига кучли туртки беради” — Шавкат Мирзиёев

    05.12.2024, 16:03

    Шерзод Асадов президентнинг Конституция куни муносабати билан йўллаган табригини ўқиб эшиттирди

    06.12.2024, 21:46

    Шерзод Асадов MY5 телеканалининг 10 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда иштирок этди (фото)

    19.12.2024, 21:12

    “Ўзкомназорат” инспекциясига раҳбар тайинланди

    17 январ, 22:01

    Шерзод Асадов Euronews медиа холдинги раҳбари билан ҳамкорлик масалалари бўйича фикр алмашди

    24 январ, 16:35

    “Бу — мамлакат протокол амалиётида илгари кузатилмаган” — Малайзия раҳбарияти Шавкат Мирзиёев билан самимий учрашувлар ўтказиш учун қатъий протокол қоидаларидан че...

    5 феврал, 20:10

    Президентнинг Малайзияга ташрифи, географик кўрсаткич сифатида рўйхатга олинган Самарқанд нони, электромобиллар учун оширилган утилизация йиғими: 5 февралнинг энг

    5 феврал, 23:14

    Шерзод Асадов Президент Администрацияси штат бирликларида қисқартириш бўлиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

    7 феврал, 17:08

    Gentra'ни одамларга қарата ҳайдаган ҳайдовчи, қамоқда эҳтиётсизлик оқибатида бармоқларидан айрилган собиқ МХХ амалдори, “конвертда” ойлик тўлаётган тадбиркорлар ус...

    7 феврал, 22:35

    Шерзод Асадов BBC World News’нинг Евросиё мамлакатлари бўйича вакили билан учрашди

    24 феврал, 22:15

    Шерзод Асадов Қозоғистоннинг кўплаб етакчи ОАВларини бирлаштирган ҳолдинг асосчиси билан учрашди

    25 феврал, 14:20

    Ташриф билан Ўзбекистонга келган Покистон бош вазири, ўз ўғлини отиб ўлдирган ота, янги таъсис этилган “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” медали: 25 ф...

    25 феврал, 22:50

    “Қўзғатилган жиноят ишларини санайдиган қуруқ статист бўлиб қолган” — президент Антикоррупция агентлиги фаолиятини танқид қилди

    5 март, 12:03

    Шавкат Мирзиёев ифторлик тадбирида иштирок этади 

    25 март, 17:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда доллар курси яна тушди

    Ўзбекистон | 12 август, 16:05

    Хитой сунъий интеллектли робот кийикларини Тибетга юборди (видео)

    Дунё | 12 август, 16:00

    “Манчестер Сити” Винисиус Жуниор билан музокара бошлади

    Спорт | 12 август, 15:50

    Ўзбекистонда диний экстремистик мазмундаги материалларни тарқатган уч нафар қиз жазоланди

    Ўзбекистон | 12 август, 15:47

    Тошкент аэропортида икки қизни Ҳиндистонга фоҳишаликка жўнатаётганлар ушланди

    Ўзбекистон | 12 август, 15:40

    “Нижний Новгородда ҳарбий ҳолат эълон қилинмаган” Тошкентдаги университет талабаларининг видеочиқишига муносабат билдирилди

    Ўзбекистон | 12 август, 15:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.