• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Қирғизистон

    “Салимбой мамлакатимиз жанубини тўлиқ назорат қиларди” — Қирғизистон МХҚ раиси

    Қирғизистонда 2023 йил халқаро жиноий доираларда “Коля-қирғиз” номи билан танилган маҳаллий криминал авторитет Қамчи Кўлбоев ҳибсга олиниши чоғида ўлдирилганди. Қирғизистонда Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев у “давлат манфаати учун” йўқ қилинганини айтди ва Салимбойвачча борасида ҳам гапирди.

    Фото: вб.кг

    Ташиевга кўра, Қирғизистонда уюшган жиноятчилик даражаси шунчалик юқори бўлганки, жиноят олами вакиллари “бутун мамлакат бўйлаб ҳокимиятни эгаллаб, давлатникига ўхшаш бошқарув тизимини яратган”.

    Уларда президент — қонундаги ўғри ва назоратчилар бор эди. Вилоят, туман ва шаҳарларда улар тадбиркорлардан пул ундирарди. Бу кучли тузилма эди. Мен қонундаги ўғрини йўқ қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга мажбур бўлдим. Тушунасизми, давлат манфаати учун. Биз уни, кейинчалик эса унинг шериклари ҳамда уюшган жиноий гуруҳнинг (УЖГ) бошқа аъзоларини йўқ қилдик, деди у.

    Ташиевнинг таъкидлашича, бугунги кунда мамлакат УЖГлардан холи, жиноят оламида эса “ҳеч нарса қолмаган”. У махсус хизмат улардан миллиардлаб долларни “тортиб олганини” қайд этди.

    (Қирғизистон) Марказий Осиёда, ҳатто собиқ совет давлатлари орасида ҳам УЖГ мавжуд бўлмаган ягона давлатдир. Ҳозир тадбиркорлар илгаригидек ҳеч кимга тўлов қилмаяпти. Уларни йўқ қилганимиздан сўнг дастлабки пайтларда тадбиркорлар ҳатто кимга тўлаш кераклигини қидириб юрарди. Ҳатто бизнинг олдимизга ҳам келарди, деди МХҚ раиси.

    Салимбой ҳақида

    Бироқ Ташиев Қирғизистонда таъсир доирага эга бўлган бошқа мамлакатларнинг жиноий олам етакчилари ҳам бўлганини айтди. Гап Салим Абдивалиев ҳақида бормоқда.

    Ўзбекистондаги Салимбойвачча мамлакатимизнинг жанубини тўлиқ назорат қиларди. Жанубда барча УЖГ етакчилари, йирик тадбиркорлар, ҳатто сиёсатчилар ва парламент депутатлари ҳам унинг олдига борарди. У айтган ҳамма нарсани бажаришарди, деди хавфсизлик қўмитаси раиси.

    Ташиев энди мамлакат “ўз йўлида” ривожланишига ишонч билдирди. 

    Қамчи Кўлбоев ўлдирилиши

    Қамчи Кўлбоев 2023 йил 4 октябрь куни уни ҳибсга олиш бўйича махсус операция вақтида милиция ходимлари томонидан ўлдирилди. У махсус операция вақтида “ўқотар қуролдан фойдаланган ҳолда қуролли қаршилик кўрсатган” ва жавоб ўқидан ҳалок бўлган.

    Ўлимдан сўнг, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси криминалистлар вакилларини фаол равишда ҳибсга ола бошлади. Кўлбоевнинг 40 дан ортиқ фаол аъзолари ва раҳбарлари қўлга олинди. Улар орасида айрим тадбиркорлар ҳам бор эди.

    Шунингдек, Кўлбоевнинг ноқонуний йўл билан қўлга киритган барча активлари хатланди, уларнинг умумий қиймати тахминан 1 миллиард долларни ташкил этди.

    Салимбойдан Қирғизистон президенти ва Ташиевни ўлдиришда ёрдам сўралган

    2024 йил президент Садир Жапаров собиқ депутат Эмил Жамғирчиев 2022 йилнинг декабрь ойида ноқонуний тарзда Ўзбекистонга ўтиб, Тошкентга келиб, Салим Абдувалиевдан ёрдам сўраганини айтди.

    У Салимбой лақабли криминал авторитет Салим Абдувалиев билан учрашиб, “икки дўст”ни йўқ қилишга ёрдам беришни сўраган. Тегишли факт бўйича терговни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари Ўзбекистон махсус хизматлари билан биргаликда олиб борган. Натижа қандай бўлиши мени хавотирлантирмаганди, деган Қирғизистон президенти.

    “Кактус.медиа” нашрининг таъкидлашича, қирғизистонликлар мамлакат президенти Садир Жапаров ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиевни “икки дўст” деб аташади.

    Салим Абдувалиев ҳақида

    Салимбой номи билан танилган Салим Абдувалиев 1950 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, жамоатчилик асосида Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари ва Ўзбекистон спорт курашлари ассосиацияси раиси лавозимларида ишлаган.

    У 2023 йилнинг декабрида Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор-профилактик тадбир давомида қўлга олинганди. Салим Абдувалиев Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-қисми (ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш) билан гумон қилинувчи тарзида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган.

    2024 йил 19 март куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида Салим Абдувалиевга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

    Фото: Жаҳонгир Латипов / YouTube

    Унга мувофиқ Салим Абдувалиев Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетгани сабабли жиноий жавобгарликдан озод этилиб, жиноят ишининг шу қисми Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси (айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асослар) 1-қисми 1-бандига асосан тугатилди.

    Салим Абдувалиев Жиноят кодексининг 248-моддаси (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.

    17 январ, 11:03   Изоҳ (0)   32618
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Салимбой#Қамчи Кўлбоев#Қамчибек Ташиев

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бир жиноий жавобгарликдан озод қилинди: Салим Абдувалиевга нисбатан тўлиқ суд ҳукми эълон қилинди

    23.03.2024, 17:26

    Тошкентда диний экстремизм ва терроризмга қарши тезкор тадбирлар ўтказилмоқда — пойтахт ИИББ

    08.04.2024, 14:35

    Тошкентда “Зики эски шаҳар” лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди

    03.05.2024, 12:51

    “Бахти Ташкентский”га оид очиқ суд 3 июнь куни бошланади

    02.06.2024, 21:46

    “Кўча” судланмоқда :“Бахти Ташкентский” айбловни рад этди, яна бир судланувчи эса прокурор айбловини эшитиб, қўрқиб кетганини айтди

    03.06.2024, 19:59

    “Кўча” судидаги ягона аёл терговда унга босим қилингани, куч ишлатилганини айтмоқда

    04.06.2024, 11:36

    “Бахти Ташкентский” Ўзбекистонда “кўча”ни назорат қилишни унга давлат ташкилоти ишониб топширганини айтди

    05.06.2024, 21:10

    “Хоҳласа, расм чизиб ўтирсин”. Журналистларга “кўча” судини ёритиш чекланди

    10.06.2024, 20:09

    Адвокатлар судланувчиларнинг сақланиш жойидан норози бўлди, судья журналистларни огоҳлантирди: “Саидазиз медгородок” судидан репортаж 

    11.06.2024, 14:35

    Қирғизистонда Салим Абдувалиев қидирувга берилди

    06.08.2024, 17:10

    Салим Абдувалиев вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди

    12.08.2024, 14:58

    Салим Абдувалиев озодликка чиқди

    12 январ, 20:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.