• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    Ўзбекистоннинг инфляция даражаси энг юқори ҳудудлари маълум қилинди

    Жорий йил апрель ойида Ўзбекистон аҳолисининг келгуси 12 ойлик инфляцион кутилмалари мартдаги даражасида қолиб, 14,2 фоизга тенг бўлди. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида ёзилган.

    Infografika: Markaziy bank
    Инфографика: Марказий банк

    Аҳоли кутилмалари

    Марказий банк сўровларига кўра, ўтган ойда аҳоли орасида нархлар ошишига таъсир қилувчи омиллар сифатида ёқилғи ва энергия ресурслари, транспорт харажатлари қимматлашишини қайд этганлар кўпайган. Нарх-наво ўсишига валюта курси ўзгариши, асосий озиқ-овқатлар қимматлашиши, иш ҳақи ва нафақалар ошиши таъсир қилишини кутганлар улуши камайган.

    Infografika: Markaziy bank
    Инфографика: Марказий банк

    Аҳоли орасида ишлаб чиқариш соҳаси вакиллари 17,2 фоиз даражасидаги юқори инфляция юз беришидан хавотир билдирган. Шунингдек, қуйидаги соҳаларда умумий инфляцион кутилмалардан баланд даража қайд этилган:

    • Қурилиш — 15,9 фоиз;
    • Давлат ташкилоти — 14,8 фоиз;
    • Ташиш хизматлари — 14,8 фоиз;
    • Пенсионер — 14,8 фоиз;
    • Илм-фан ва таълим — 14,6 фоиз;
    • Ахборот технологиялари ва ОАВ — 14,6 фоиз.

    Аҳоли инфляцион кутилмаларининг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида кузатилган бўлиб, бу қарийб 16,9 фоизга тенг. Шу билан бирга, қуйидаги ҳудудларда умумий даражадан баланд инфляцион кутилмалар мавжуд:

    • Фарғона вилояти — 15,6 фоиз
    • Тошкент вилояти — 15,4 фоиз
    • Андижон вилояти — 15,3 фоиз
    • Хоразм вилояти — 15 фоиз
    • Наманган вилояти — 14,7 фоиз
    • Сирдарё вилояти — 14,6 фоиз.
    Infografika: Markaziy bank
    Инфографика: Марказий банк

    Таҳлил қилинишича, Ўзбекистонда даромадлари 5 миллион сўмдан кўп бўлган аҳоли инфляцион кутилмалари нисбатан юқори даражада шаклланган. Жумладан, 7–10 миллион сўм орасида ойлик оладиганлар 16,4 фоиз, 10–15 миллион сўм иш ҳақига эгалар 14,7 фоиз, даромади 15 миллион сўмдан юқорилар 18,4 фоиз инфляция бўлишини кутаётганини билдирган.

    Бизнес кутилмалари

    Апрелда тадбиркорлик субъектлари инфляцион кутилмалари мартдагига нисбатан (13 фоиз) секинлашиб, 12,8 фоизни ташкил этди. Бизнес аҳоли орасида келгусида инфляция кўтарилишига коммунал хизматлар, ёқилғи ва энергия ресурслари қимматлашиши, солиқ юки юқорилиги ҳамда хом ашё нархлари ўсиши кўпроқ таъсир қилишини кутаётганлар улуши ошган.

    Infografika: Markaziy bank
    Инфографика: Марказий банк

    Тадбиркорларнинг юқори инфляцион кутилмалари қурилиш соҳасида фаолият олиб борадиган корхоналар томонидан қайд этилган— 15 фоиз. Ўз ўрнида яна бир неча соҳаларда умумий кўрсаткичдан баланд инфляцион кутилмалар бор. Жумладан, келгуси бир йилда кафе ва ресторан тармоғи 13,5 фоиз, соғлиқни сақлаш 13,3 фоиз, ташиш хизматлари 13,3 фоиз, маданият 13,2 фоиз ва илм-фан ҳамда таълим соҳаси вакиллари 13 фоиз инфляция бўлишини кутаётганини билдирган.

    Infografika: Markaziy bank
    Инфографика: Марказий банк

    Тадбиркорлик субъектларининг юқори инфляцион кутилмалари Самарқанд вилоятида кузатилган — 13,8 фоиз. Яна қуйидаги ҳудудлардаги кутилмалар умумий кўрсаткичдан юқори:

    • Фарғона вилояти — 13,7 фоиз;
    • Тошкент шаҳри — 13,6 фоиз;
    • Бухоро вилояти — 13,6 фоиз;
    • Хоразм вилояти — 13,4 фоиз;
    • Жиззах вилояти —13,3 фоиз;
    • Сирдарё вилояти — 13,2 фоиз;
    • Навоий вилояти —13,2 фоиз;
    • Сурхондарё вилояти — 13,1 фоиз.

    Аҳолига сезилган инфляция

    Апрель ойи якунларига кўра, аҳоли сезган инфляция даражаси мартдагига нисбатан (14,3 фоиз) ошиб, 14,4 фоизга етган. Сезилган инфляция даражасининг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида қайд этилган — 18,2 фоиз. Яна қатор ҳудудларда сезилган инфляция умумий кўрсаткичдан юқори бўлгани қайд этилган:

    • Андижон вилояти — 16,4 фоиз;
    • Фарғона вилояти — 16,1 фоиз;
    • Тошкент вилояти — 15,6 фоиз;
    • Сирдарё вилояти — 15,1 фоиз;
    • Хоразм вилояти — 15 фоиз;
    • Наманган вилояти — 14,7 фоиз.
    Infografika: Markaziy bank
    Инфографика: Марказий банк

    Март–апрель ойларида аҳоли томонидан қатор асосий турдаги товар ва хизматлар нархларида юқори ўсиш кузатилгани билдирилган. Рўйхатда доимгидан гўшт ва сут нархлари юқориги бўйича етакчи. Аммо апрелда мазкур маҳсулотлар нархи мартдагига нисбатан ошганини қайд этган респондентлар улуши камайган.

    Infografika: Markaziy bank
    Инфографика: Марказий банк

    Сўров иштирокчилари орасида электр ва табиий газ, бензин ҳамда ёқилғи, мева-сабзавотлар, ўсимлик ёғи ва дорилар нархи ошганини қайд этганлар кўпайган.

    Аввалроқ 2024 йилда МДҲ мамлакатлари орасида энг юқори инфляция Ўзбекистонда қайд этилгани хабар қилинганди.

     

    12 май, 21:10   Изоҳ (0)   6008
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #инфляция

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Боғчага тўлов, “права”га ўқиш қимматлашди. Ўзбекистонда инфляция қандай ўзгарди?

    9 феврал, 17:31

    Ўзбекистонда январь ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси маълум қилинди 

    10 феврал, 16:05

    Бухородаги магистрал газ қувуридан сизиб чиққан газ, Тошкент вилоятида топилган эшак терилари, қарздорлик сабаб “свет”дан узилган Кинематография агентлиги: 10 февр...

    10 феврал, 23:30

    Олтин нархи яна ошди 

    11 феврал, 10:17

    Ўзбекистонда 2024 йили экспорт ҳажми 27 млрд долларга етди

    11 феврал, 21:29

    АҚШ коинотнинг қандай пайдо бўлганини ўрганиш учун телескопни ишга туширади

    22 феврал, 16:30

    “Ўзбекистон Солиқ кодекси Россияникидан кўчирилган” — иқтисодчи Исломбек Ниёзметов билан суҳбат

    22 феврал, 16:51

    Way II илк дивидендларини тўлай бошлади, сармоядорлар йилига 13,6% даромад олади

    25 феврал, 10:30

    Биткоин нархи кескин тушди. Крипто бозорида нималар бўляпти?

    26 феврал, 10:46

    1999 йилги 100 минг сўм ҳозир 1,2 млн сўмга тенг. Марказий банк инфляция калкуляторини ишга туширди

    28 феврал, 13:42

    Таровиҳ намозлари сабаб вақтинча ёпиладиган кўчалар, Сурхондарёда сўроққа олиб кетилиб, вафот этган фермер, ёрдам ва нафақа пулларини ўзлаштирган банк мансабдорлар...

    28 феврал, 23:43

    Эрон иқтисодиёт вазири инфляция ва валюта курси сабаб ишдан олинди

    3 март, 12:55

    Ўзбекистонда инфляция яна кўтарилди

    3 март, 17:05

    ИИВ раҳбарлигидан кетган Пўлат Бобожонов, Навоийда ўзини осган 14 ёшли қиз, Самарқандда ҳожатхонадан қутқарилган чақалоқ: 3 мартнинг энг муҳим хабарлари

    3 март, 23:08

    Канада АҚШ товарларига ошиб борувчи божлар жорий қилди

    5 март, 10:00

    АҚШ фонд бозори Дональд Трампнинг бож тарифлари сабаб 4 триллион доллар йўқотди

    11 март, 17:19

    “У ичганда... тарифлар белгилайди”. Жаҳон ОАВлари Дональд Трампнинг савдо урушларини муҳокама қилмоқда

    13 март, 18:37

    Кутилма ва таҳлиллар: келгуси уч йилда доллар курси қанчага ошади?

    15 март, 11:00

    Давлат ташқи қарзи: Ўзбекистонга кимлар кредит берган ва пуллар нималарга сарфланмоқда? 

    14 март, 20:00

    Трамп Байден маъмуриятини АҚШ ва Россия муносабатларини ёмонлаштиришда айблади

    14 март, 19:35

    “Пулни уйда сақлашдан кўра банкда сақлаш хавфсизроқ ва фойдалироқ. Ҳатто 200 миллион сўмдан ортиқ бўлса ҳам” — Octobank бошқарувчи директори 

    18 март, 16:30

    Аҳоли ва бизнесда коммунал тўловлар қимматлашишидан хавотир кучайган — Марказий банк

    20 март, 13:13

    Марказий банк асосий ставкани 0,5 фоиз бандга ошириб, 14 фоиз даражасида белгилади

    20 март, 12:23

    “АЭС қуриш харажати икки млрд доллардан ошмайди” — “Ўзатом” директори

    24 март, 16:02

    Ўзбекистонда электр энергияси ва газ учун тўлов оширилиши 1 майга қолдирилди

    28 март, 12:54

    Ўзбекистонда инфляция яна ошди. Қайси маҳсулот ва хизматлар қимматлашмоқда?

    1 апрел, 12:54

    Қайси бири кўпроқ даромад келтиради: ремейклар ёки оригинал фильмларми?

    4 апрел, 23:26

    Ўзбекистондаги нархлар МДҲ мамлакатлари орасида энг тез ошмоқда — таҳлил

    4 апрел, 20:30

    Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади

    9 апрел, 00:03

    Ўзбекистонда янги экилган пиёз нархи рекорд даражада қимматлади

    9 апрел, 17:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Арманистонда “инвестиция сайтлари” орқали 2 млн доллардан ортиқ маблағни қўлга киритган кибергуруҳ аъзоси қамоққа олинди

    Дунё | 5 август, 07:30

    Ҳиндистонда амалдор аэропорт ходимлари юк ҳақини тўлашни сўрагани учун уларнинг суякларини синдирди (видео)

    Дунё | 5 август, 00:10

    Британия ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун 132 млн доллар ажратади

    Дунё | 4 август, 23:50

    Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш барча мусулмонларга қарши қилинган таҳдиддир — Фаластин ҳукумати

    Дунё | 4 август, 23:40

    Андижонда фуқаро хонадонида ноқонуний “газ бункери” аниқланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:30

    Тошкент вилоятида ёш ўқитувчилар учун 45 кунлик интенсив курс якунланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:21

    Apple Siri ишлаб чиқувчилар жамоасини қайта тузишга ва ChatGPT’га рақобатчи яратишга қарор қилди

    Дунё | 4 август, 23:10

    Ўзбекистонда бир йилга мўлжалланган газ субсидияси олти ойда тўлаб бўлинди

    Иқтисодиёт | 4 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.