Германия федерал прокуратураси АҚШ фуқароси Мартин Д.га қарши жосусликда айблов қўйди. Эркакни чет эл разведкаси агенти сифатида фаолият юритганликда гумон қилиш учун етарли асослар мавжуд. Бу ҳақда DW нашри хабар бермоқда.

2017 йилдан 2023 йил баҳоригача Мартин Д. АҚШ Мудофаа вазирлигининг фуқаролик пудратчиси сифатида ишлаган. Германия маълумотларига кўра, 2020 йилдан бери эркак АҚШнинг ГФРдаги ҳарбий базасида ишлаган. 2024 йилнинг ёзида айбланувчи Хитой ҳукумат органларига бир неча бор мурожаат қилган ва Хитой разведкасига АҚШ ҳарбийлари билан боғлиқ махфий маълумотларни етказишни таклиф қилган.
Мартин Д. 2024 йил 7 ноябрдан буён қамоққа олиш ордери асосида қамоқда сақланмоқда. АҚШ ва Хитой расмийлари нашр пайтида Германия томонидан қўйилган айбловларга изоҳ беришмаган.
Бундан аввал АҚШнинг Техас штатида хизмат қилган 22 ёшли америкалик ҳарбий Тайлор Адам Ли Россияга мудофаага оид махфий сирларни етказишга уринганликда гумонланиб, ҳибсга олинганди.
Июль ойида даниялик эркак Эрон разведкаси учун Берлиндаги яҳудийлар ташриф буюрадиган объектлар ва одамлар ҳақида маълумот тўплаганликда айбланиб, ушланганди.
Изоҳ (0)