• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    Аҳоли ва бизнесда коммунал тўловлар қимматлашишидан хавотир кучайган — Марказий банк

    Жорий йил февралда аҳоли ва тадбиркорлар инфляцион кутилмалари 0,9 фоиз ёмонлашди. Бу ҳақда Марказий банк ўтказган навбатдаги сўров натижаларида маълум қилинди.

    Инфографика: “Дарё” / Дилбек Тўраев

    Ўзбекистонда апрель ойида газ ва электр энергияси тарифлари оширилади. Бунинг ортидан иссиқлик таъминоти ва автомобиллар учун ёнилғи нархлари ҳам кўтарилиши маълум. Мазкур хабарлар фонида аҳоли ва бизнеснинг инфляцион кутилмалари ёмонлашган.

    Аҳолининг инфляцион кутилмалари

    Февралда аҳолининг келгуси 12 ойлик инфляцион кутилмалари январдагига (14,4 фоиз) қараганда ошиб, 15,3 фоизга етди.

    Аҳоли келаси бир йил давомида коммунал тўловлар, ёқилғи ва энергия ресурслари қимматлашишидан кўпроқ хавотир билдирган. Жумладан, ўтган ойда коммунал тўловлар ортишини кутаётганлар улуши 63 фоизга етди. Таққосланса, январда 57 фоиз, 2024 йил мартида 42 фоиз респондент келгусида коммунал тарифлар ўсишини кутаётганини айтган.

    Февралда ёқилғи ва энергия нархлари қимматлашишини кутаётганлар улуши ҳам январдагидан 2 фоизга ортиб, 52 фоизга етган.

    Монополия ва тарифлар сунъий оширилишига ишонаётганлар улуши ҳам 25 фоиздан 32 фоизга ортган.

    Шу билан бирга, транспорт харажатлари ошишини кутаётганлар улуши бир фоизга ўсиб, 31 фоизни ташкил этди. Асосий озиқ-овқатлар қимматлашишига ишонаётганлар январдаги 26 фоиздан 28 фоизга кўпайган. Иш ҳақи ва нафақалар ошиши кутилмалари эса бир фоизга яхшиланиб, 23 фоизга етган.

    Инфографика: “Дарё” / Дилбек Тўраев

    Аҳоли инфляцион кутилмаларининг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида, энг қуйи даражаси Сирдарё вилоятида қайд этилди. Ҳудудлар кесимида келгуси бир йиллик инфляцион кутилмалар қуйидагича:

    • Тошкент шаҳри — 19,1 фоиз;
    • Тошкент вилояти — 18,1 фоиз;
    • Фарғона вилояти — 17,5 фоиз;
    • Самарқанд вилояти — 16,7 фоиз;
    • Наманган вилояти — 15,5 фоиз;
    • Андижон вилояти — 15,4 фоиз;
    • Сурхондарё вилояти — 15,3 фоиз;
    • Хоразм вилояти — 14,5 фоиз;
    • Қорақалпоғистон — 14,1 фоиз;
    • Бухоро вилояти — 13,9 фоиз;
    • Қашқадарё вилояти — 13,9 фоиз;
    • Жиззах вилояти — 13,2 фоиз;
    • Навоий вилояти — 12,5 фоиз;
    • Сирдарё вилояти — 12,4 фоиз.

    Марказий банк таҳлилига кўра, февралда даромадлари 5 миллион сўмдан юқори бўлган аҳолининг инфляцион кутилмалари нисбатан юқори даражада шаклланди — 15,1 фоиз (январда 14,5 фоиз).

    Инфляциянинг энг юқори даражада ошишини кутаётганлар ойлиги 15 миллион сўмдан юқори иштирокчилар бўлди. Улар келгуси 12 ой ичида инфляция 20,4 фоизгача кўтарилишини кутмоқда. Январдан бу рақам 18,2 фоиз бўлганди.

    Шу билан бирга, иш ҳақи 10–15 миллион сўм бўлганлар инфляцион кутилмалари 17,2 фоизни ташкил этган.

    Умуман олганда, Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятидан сўровда қатнашганларнинг 52 фоизи, Самарқанд ва Тошкент вилоятидан иштирок этганларнинг 46 фоизи келгуси бир йилда инфляция 17 фоиздан юқори бўлишини кутаётганини билдирган.

    Бизнесда инфляцион кутилмалар

    Тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари ўтган ойга нисбатан 0,9 фоизга тезлашиб, 13,8 фоизни ташкил этди.

    Инфографика: “Дарё” / Дилбек Тўраев

    Бизнес вакиллари ҳам коммунал хизматларнинг қимматлашишидан хавотир билдирган. Сўров иштирокчиларининг 58 фоизи келгуси бир йилда мазкур турдаги хизматлар нархи ўсишини кутмоқда (январда 54 фоиз эди).

    Ўз навбатида ёқилғи ва энергия нархининг ошиши бўйича кутилмалар 1 фоизга ёмонлашиб, 50 фоизни ташкил этди.

    Транспорт харажатлари ошишини кутаётган корхоналар 34 фоиз (+2 фоиз), солиқ юки ўсишига ишонаётганлари 27 фоиз (+3 фоиз), хом ашё нархлари қимматлашишига амин бўлганлар 27 фоизга (+2 фоиз) етган.

    Тадбиркорлик субъектларининг энг юқори инфляцион кутилмалари Тошкент шаҳрида кузатилган — 17,8 фоиз. Нисбатан паст кутилмалар Сурхондарё вилоятида (12 фоиз) қайд этилган.

    Аммо февралда аҳоли ва бизнес инфляцион кутилмалари мамлакатдаги 10,1 фоизлик расмий инфляция даражасидан баландлигича қолмоқда.

    Инфографика: “Дарё” / Дилбек Тўраев

    Февралда сезилган инфляция

    Февраль ойи якунларига кўра, аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси январдагидан тезлашиб, 15,1 фоизга етган. Ўртачадан юқори сезилган инфляция даражалари Тошкент шаҳри (19 фоиз), Фарғона (18,2 фоиз), Тошкент (17,1 фоиз), Самарқанд (16,2 фоиз), Наманган (15,5 фоиз) вилоятларида шаклланган.

    Марказий банк январь февраль ойларида аҳоли томонидан нархларида юқори ўсиш кузатилган асосий турдаги товар ва хизматлар бўйича ҳам маълумот тақдим этган.

    Қайд этилишича, гўшт ва сут қимматлашганини айтганлар улуши бирданига 16 фоиз ошиб, 57 фоизгача етган.

    Ўтган икки ойда дорилар нархи кўтарилди деган респондентлар улуши 24 фоиздан 30 фоизга, йўлкира ва ташиш хизматлари ошганини айтганлари 23 фоиздан 25 фоизга, кафе-ресторанда овқатланиш қимматлашганини таъкидлаганлари 13 фоиздан 18 фоизга кўпайган. Шунинглек, тиббий хизматлар нархи ошганига ишора қилганлар 14 фоиздан 18 фоизга, ижара ҳақи қимматлашганига урғу берганлар улуши 13 фоиздан 15 фоизга ортган.

    Ўтган ойда даромадлари 5 миллион сўмдан юқори аҳолига сезилган инфляция даражаси баландроқ шаклланди — 15,2 фоиз.

    Даромади 15 миллион сўмдан юқорилар инфляция даражасини 19,8 фоиз, ойига 10–15 миллион сўм топадиганлар 17,2 фоиз, 7–10 миллион сўм даромадлилар 16,5 фоиз сезган.

    Аҳоли томонидан юқори сезилган инфляция ишлаб чиқариш соҳасида, нисбатан паст даража умумий овқатланишда кузатилган. Соҳалар кесимида сезилган инфляция даражалари қуйидагича:

    • ишлаб чиқариш — 16,6 фоиз;
    • илм-фан /таълим — 16,1 фоиз;
    • IT ва ОАВ — 15,7 фоиз;
    • давлат ташкилоти — 15,7 фоиз;
    • маиший хизмат — 15,6 фоиз;
    • пенсионер — 15,4 фоиз;
    • тиббиёт — 15,3 фоиз;
    • кафе/ресторан — 12,5 фоиз.

    20 март куни Марказий банк асосий ставкани 0,5 фоиз бандга ошириб, 14 фоиз даражасида белгилагани хабар қилинганди. Бунда инфляцион босимлар юқори сақланиб қолиши, талабнинг барқарор ўсиб бориши ва инфляцион кутилмалар кучайиши фонида пул-кредит шароитлари қатъийлик даражасини ошириш кўзда тутилган. 

    20 март, 13:13   Изоҳ (0)   5169
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кутилма ва таҳлиллар: келгуси уч йилда доллар курси қанчага ошади?

    15 март, 11:00

    Давлат ташқи қарзи: Ўзбекистонга кимлар кредит берган ва пуллар нималарга сарфланмоқда? 

    14 март, 20:00

    Марказий банк асосий ставкани 0,5 фоиз бандга ошириб, 14 фоиз даражасида белгилади

    20 март, 12:23

    Ўзбекистонда Наврўз байрами куни қандай об-ҳаво бўлади?

    20 март, 11:42

    Жиззахда юк машинаси Lacetti ва микроавтобусни уриб юборди

    20 март, 11:15

    Ўзбекистондан Қозоғистонга 1,2 млн долларни яширинча олиб ўтмоқчи бўлган шахслар қамоққа олинди

    20 март, 10:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54

    “Барселона” Дензил Дюмфрисни сотиб олиш фикридан қайтди

    Спорт | 2 август, 13:30

    Томошабинларни экран қаршисига “михлаб” қўйган энг қизиқарли турк сериаллари

    Кино | 2 август, 13:25

    “Гарри Поттер” актёрларининг тақдири: Хогварцдан кейинги ҳаёт қандай кечмоқда?

    Кино | 2 август, 12:45

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.