Фарғона вилоятида ўтказилган рейд тадбирларида 13 ёшли ўғлига автомобиль бошқарувини топшириб қўйган фуқарога чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Қўқон шаҳрида ўтказилган рейд тадбирида катта йўлда Cobalt русумли автомобилни бошқариб юрган 13 ёшли фуқаро аниқланган. Вояга етмаган ҳайдовчи машинани бошқаришига отаси рухсат берганини билдирган.

Боланинг отаси эса ўғли ёлғиз бўлмаганлиги, ўзининг ёнида эканлиги сабабли унга машина бошқарувини берганини таъкидлаган.
Ушбу шахсга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган.
Бундан ташқари, рейд давомида тўй тадбирида гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланган Equinox, Lacetti ва 2 та Malibu автомашиналари ҳайдовчиларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Изоҳ (0)