• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Боғчага тўлов, “права”га ўқиш қимматлашди. Ўзбекистонда инфляция қандай ўзгарди?

    Январь ойида мамлакатда кўплаб товар ва хизматлар нархи ўсди. Айниқса, хизматлар йиллик инфляцияси анча юқори бўлди. Бу ҳақда Статистика агентлиги эълон қилган таҳлилда баён этилган.

    2025 йил январда Ўзбекистондаги ойлик инфляция 0,7 фоизни, йиллик инфляция 9,9 фоизни ташкил этди (2024 йил мос даврида 8,6 фоиз бўлган).

    Ўтган ой давомида озиқ-овқат маҳсулотлари 0,8 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,3 фоиз ва хизматлар 1,1 фоиз қимматлашган.

    Январда бир йил мобайнидаги хизматлар инфляцияси камида 15 йиллик рекордларни янгилаб, 27 фоизга етган. Озиқ-овқат маҳсулотлари қиймати йиллик ҳисобда 2,6 фоиз, ноозиқ-овқатлар 7,7 фоиз ошган.

    Инфографика: Сунъий интеллект

    Январь ойида қуйидаги асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ошган:

    • Мол гўшти — 1,1 фоиз;
    • Қўй гўшти — 1,2 фоиз;
    • Кунгабоқар ёғи — 2,2 фоиз;
    • Пахта ёғи — 1,9 фоиз;
    • Картошка — 23,9 фоиз;
    • Пиёз — 3,4 фоиз;
    • Сабзи — 2,9 фоиз;
    • Булғор қалампири — 13,2 фоиз;
    • Банан — 6,5 фоиз;
    • Бақлажонда — 59,6 фоиз.

    Ўтган ойда дори воситалари ва тиббиёт маҳсулотлари нархи 0,7 фоизга кўтарилди.

    Расмий статистикага кўра, январда бензин республика бўйича ўртача 1,5 фоизга қимматлашган. Пропан эса 13,2 фоизга арзонлаган. Бироқ биржада мазкур ёнилғи нархи 20 фоиздан кўпроқ ошган (3 январь, 31 январь).

    Ой давомида мамлакатда ҳайдовчиликка тайёрлаш бўйича ўқув курслари нархи ўртача 12,5 фоизга ошди.

    Январда таълим соҳаси хизматлари ҳам сезиларли қимматлашди. Масалан, республикада давлат боғчаларига ойлик тўлов миқдори ўртача 21 фоизга оширилди. Хусусий боғчалардаги нархлар 1,1 фоизга ўсди.

    Давлат боғчаларига тўловлар йиллик ҳисобда қарийб 45,2 фоизга қимматлашган.

    Инфографика: Статистика агентлиги

    Ўтган ойда репетиторлар хизматлари нархлари 1 фоиз, ўқув курсларида ўқитиш 2,1 фоиз ўсган.

    Йўловчи ташиш транспорти нархи 0,5 фоиз, товарларни ташиш бўйича хизматлар 2,3 фоизга ошган.

    Аввалроқ Марказий банк 2024 йил якунида Ўзбекистонда инфляция даражаси дастлаб 9 фоиз, кейин 9,5 фоиз бўлишини прогноз қилганди. Бироқ йил сўнгида инфляция 9,8 фоиз шаклланди. Марказий банк раиси Тимур Ишметов журналистлар билан мулоқотда нархлар ўсиши нега кутилмалардан юқори бўлганига изоҳ берган.

    “Ўтган йилнинг охирида инфляция даражаси кутилмадан бир оз баланд шаклланганига энергия нархлари эркинлаштирилишининг иккиламчи таъсирлари, гўшт, картошка, ўсимлик ёғи таклифи билан боғлиқ омиллар таъсир қилган. Шу омиллар сабаб иккинчи ярим йилликда инфляция даражаси кутилганидан секинроқ пасайган. Коммунал хизматларни ҳисобга олмаганда ҳам, хизматлар гуруҳи инфляцияси умумий инфляция даражасидан юқори шаклланмоқда”, деган Марказий банк раҳбари.
    Тимур Ишметов
    Фото: “Дарё”

    Шу билан бирга, жорий йилда мамлакатда энергия, коммунал хизматлар ва ёнилғи тарифлари оширилиши хабар қилинган.

    “Энергия ва ёнилғи нархлари ўсиши инфляция ошишига 1,8–1,9 фоиз атрофида бирламчи таъсир қилиши кутилмоқда”, деган Тимур Ишметов.

    2019 йилдаги президент фармонида Марказий банкка инфляцияни 2021 йилда 10 фоизга пасайтириш, 2023 йилда эса 5 фоиз даражадаги доимий инфляцион мақсадни (таргет) ўрнатиш топширилган. Бироқ бу мақсадга ҳалигача етилгани йўқ.

    Бугунгача инфляция таргетлари бир неча марта ўзгартирилди. Хусусан, 2020 йилда 5 фоизлик таргет кўрсаткичига эришиш муддати 2023 йилга, 2022 йилдаги мақсад 2024 йил охирига, ўтган йили эса бу муддат 2025 йил иккинчи ярмига кўчирилган.

    Сўнгги прогнозларга кўра, 5 фоизлик инфляция даражасига 2026 йилнинг иккинчи ярмида эришиш кутилмоқда.

    9 феврал, 17:31   Изоҳ (0)   11035
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #инфляция

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Валюта курси 1 фоиз қадрсизланса, инфляция 0,4 фоизгача ошиши мумкин” — Мамаризо Нурмуродов

    03.11.2024, 18:02

    “Курс эркинлашса, 1 доллар 20 минг сўмгача ошади”. Ўзбекистонда валюта курси сунъий ушлаб турилибдими?

    29.11.2024, 19:52

    Ўзбекистонда 2024 йилнинг 9 ойида аҳолининг ўртача иш ҳақи қанчага ошгани маълум қилинди

    06.12.2024, 17:00

    “Инфляция — камбағалга солиқ”. Нархлар ошиши халқ чўнтагига қандай таъсир қилади?

    07.12.2024, 16:40

    Ўзбекистонда газ инқирози: қандай қилиб экспортчидан импортчига айланиб қолдик? 

    20.12.2024, 18:31

    “Бюджет пули болалардан иқтисод қилинмаслиги керак”. Уч йилдан бери оширилмай, тайинлаш кескин қисқараётган нафақа тақдири нима бўлади? 

    25.12.2024, 18:55

    Ўзбекистонда 2024 йилда газ 129, электр 67, иссиқ сув 32 фоизга қимматлади

    1 январ, 17:35

    “2024 йилда мисли кўрилмаган нарх инфляцияси кузатилди” — Ортда қолган йил Ўзбекистон иқтисоди учун қандай келди? 

    2 январ, 15:50

    Cаrvon Аи-80 бензини нархини кескин оширди. Бунга “Ўзбекнефтгаз” алоқадорми?

    9 январ, 16:35

    Ўзбекистонда газ, электр ва ёнилғи қимматлашади. Бу бошқа товар ва хизматлар нархига қандай таъсир қилади?

    16 январ, 16:32

    Қадрсиз сўм. Нега ўзбекистонликлар миллий валютамизга ишонмайди?

    20 январ, 19:35

    Баҳорда энергия нархлари оширилиши инфляцияга қандай таъсир қилади? Марказий банк раиси жавоб берди

    27 январ, 12:17

    Ўтган йили инфляция нега кутилганидан баланд бўлди? Марказий банк раиси жавоб берди 

    28 январ, 16:29

    “2024 йилда иқтисодиётга жами 287 триллион сўм кредит ажратилди” — Тимур Ишметов

    29 январ, 19:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    Ўзбекистон | 25 август, 23:48

    Олимлар парацетамолнинг кутилмаган хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Дунё | 25 август, 23:40

    Россияда мигрантлар имтиҳонига аёллар билан мулоқот қилиш қоидаларини киритиш таклиф этилди

    Дунё | 25 август, 23:25

    Польша президенти украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга вето қўйди

    Дунё | 25 август, 23:15

    Британияда вертолёт қулаши натижасида уч киши ҳалок бўлди

    Дунё | 25 август, 23:05

    “АҚШ Украинага пул бермайди”. Трамп уруш ҳақида янги баёнотлар билан чиқди

    Дунё | 25 август, 22:57

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.