• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Лайфстайл

    Сериалда кўрсатилганидек эмас: султон Сулаймон ҳарамидаги аёллар қандай кўринишда бўлган?

    Султон ҳарами ҳақида ҳеч қачон очиқ гапирилмаган — у ерга фақат ҳукмдорнинг ўзи, ҳарамда хизмат қилувчи оғалар ва соқов қўриқчилар кира оларди. Уларнинг асосий кузатув объекти — ҳукмдорнинг севимли аёллари ҳақида ҳеч ким ҳеч нарса билмаслиги керак эди. Айниқса, султон хонимларининг кўриниши сир сақланарди. Шу сабабли ҳарамнинг махфий ҳаёти ҳақидаги ҳар қандай маълумот оддий одамлар учун қизиқ бўлган.

    Ҳарамда энг юқори мавқега волида султон, яъни ҳукмдорнинг онаси эга эди. Ундан кейин унинг қизлари, яъни султоннинг опа-сингиллари турарди. Улар “султон хонимлар” деб аталар ва исмларига “султон” қўшимчаси қўшиларди. Улардан сўнг султоннинг расмий хотинлари келарди. Улар одатда бошқа мамлакатлардаги зодагон ҳукмрон оилалардан олинарди — бу эски, синовдан ўтган манфаатли никоҳ бўлиб, натижада икки мамлакат мавқейи ҳам мустаҳкамланарди. Бироқ кўпчиликка маълумки, султон Сулаймон ҳукмронлигидан кейин ҳарам канизаклари ҳам хотин мақомини олиши мумкин эди, агар ҳукмдор уларни алоҳида эътиборга сазовор деб топса. Бундай қиз ҳасеки-султон деб аталар ва ҳатто ҳукмдорнинг расмий хотинидан ҳам таъсирлироқ бўлиши мумкин эди. Чунки у билан никоҳ оқилона мулоҳазалар асосида эмас, балки севги туфайли тузиларди.

    Кейин кадин афандилар — султонга фарзанд туҳфа этган, аммо у билан никоҳга лойиқ топилмаган аёллар келарди. Сериалларда уларни “бош канизаклар” деб аташади, туркчадан эса бу мақом “ҳурматли аёл” деб таржима қилинади. Улардан сўнг оддий канизаклар: волида султон ҳукмдор учун тайёрлаган қизлар ёки у билан яқинлик қилган, бироқ ҳомиладор бўла олмаган аёллар турарди. Энг қуйи ўринни чўрилар эгаллаган — улар фақат ҳукмдор оиласининг аёлларига хизмат қилишга ўргатилган.

    Султон хотинлари ва ҳарам канизаклари қандай яшаган?

    Шарқ мамлакатларида аёлларнинг ҳуқуқлари кўп бўлмаса-да, улар бу ҳақда шикоят қилмаган. Буни ҳарамнинг катталигидан ҳам билса бўлади — ҳарам саройнинг расмий хоналаридан, ҳатто ҳукмдорнинг хоналаридан ҳам бир неча баробар катта бўлган — 400 аёлни бир жойга жойлаштириш осон эмас.

    Катта майдондан ташқари, хоналар Босфор кўрфазига ёки сарой боғига қараган деразани ҳам ўз ичига оларди. Бироқ алоҳида ётоқхонанинг энг муҳим имтиёзи унинг ҳукмдор хонасига яқинлиги эди — аёлнинг мавқейи қанчалик юқори бўлса, унинг хонаси султон ётоқхонасига шунчалик яқин жойлашган бўларди.

    Юз килограмм оғирлик ва радиоактив сурма — султон хонимлар қандай кўринишга эга эди?

    Сериалларда нозиккина султон хонимларни кўрамиз, аслида, ҳукмдорга яқин бўлган аёллар мутлақо бошқача кўринишга эга эди. Тарихчиларнинг маълумотларига кўра, қизларнинг вазни юз килогача етган, чунки султон кўпроқ тўладан келган аёлларни яхши кўрган. Аммо канизакнинг бели ингичка бўлиши керак эди — бу камдан кам ҳолларда катта вазн билан уйғунлашади, шу сабабли ҳукмдорнинг хонасида камдан кам аёллар узоқ қолган.

    Хуррам султон

    Султон хонимларнинг аксарияти қора сочли ва оппоқ терили бўлиб, терисини гипс ва бўр аралашмаси билан бўяшган. Шу боис Хуррам султоннинг султон Сулаймоннинг севимли аёлига айланиши ҳайратланарли эди, чунки славян келиб чиқишига эга бўлган бу ҳасеки аёл малласоч ва ингичка қошли эди. Айтганча, қошларга алоҳида эътибор қаратиларди: уларни териш, айниқса, қириш қатъиян ман этилган, чунки қалин ва туташган қошлар гўзаллик белгиси саналарди.

    Султон хонимлардан бири

    Султон хонимлар кўзларини сурма — қора рангдаги кимёвий элемент ва металлга чизиқ тортиш учун ишлатиладиган қўй ёғи аралашмаси билан бўяшарди. Лабларга ҳам катта эътибор қаратиларди, уларни майдаланган қизил қалампир кукуни ёки атиргул баргларидан тайёрланган дамлама билан бўяшган. Айтганча, ёноқ ва лунж соҳаси ҳам шу дамламадан бўяларди — бу ўзига хос ёноқ қизартирувчи эди.

    Соч турмаклари ичида энг машҳури узун соч ўримлари ва қиздирилган тошлар ёрдамида жингалак қилинган сочлар ҳисобланарди. Ҳарамда бундай соч турмаклашни биладиган чўрилар, айниқса, қадрланарди, сочларнинг ўзига эса кўпинча тақинчоқлар ёки қимматбаҳо тошлар қадаларди.

    Хуррам султон

    Хуррам султоннинг машҳур узуги ва ҳарам аёлларининг бошқа тақинчоқлари

    Султон хонимлар қадди-қоматларини кўрсата олмаганлари боис эътибор тортишнинг бошқа усулларидан фойдаланган. Бу рўйхатга ёрқин пардоз, шунингдек, тақинчоқлар ҳам кирган — сўнггилари орқали аёлнинг қанчалик имтиёзли ва ҳукмдорга яқин эканлигини билиш мумкин бўлган. Шундай қилиб, энг ноёб ва йирик тошлар волида султон, ҳасеки султон, ҳамда ҳукмдорнинг опа-сингиллари ва қизларини безаган.

    Оммавий маданиятда ҳам ўз аксини топган энг машҳур тақинчоқ Хуррам-ҳасеки узуги бўлиб, у зумрад ва олмослар билан безатилган. Бу узук аслида ҳам мавжуд бўлган, бироқ рангли тош ўрнига йирик олмос қўйилган эди.

    Усмонийлар ҳарамидаги маликалар қандай кийинган?

    Усмонийлар империяси ҳақидаги сериалларни танқид қилувчилар аёллар бундай очиқ-сочиқ кўринишда бўлишлари ва кўкраги ҳамда қўллари очиқ либослар кийишлари мумкин эмас, деб ҳисоблайди. Бироқ бизгача етиб келган кийимларга эътибор қаратадиган бўлсак, кўкрак ва енг қисмларида кесимлар бўлган Европа услубидаги кўйлакларни кўриш мумкин. Бундан ташқари, ҳарамнинг ўзида аёллар кўпинча ҳарир матога ўраниб юрган. Бунинг сабаби шундаки, ҳарамга бегоналар кира олмасди, акс ҳолда уларни ўлим жазоси кутарди.

    Бироқ улар ҳарамдан чиқаётганда қоматларини тўлиқ яширишлари шарт эди. Барчаси сочдан бошланарди: султон хонимлар рўмолга ўхшаш нарсани кийиб, унинг устидан қимматбаҳо тошлар билан безатилган ипак қалпоқча тақишарди. Айтганча, алоҳида тадбирларда оила аёллари усмонли услубидаги тожларни кийган. Бу тожлар баланд каркасдан иборат бўлиб, қимматбаҳо тошлар билан безатилган.

    Шаҳарга чиқаётганда эса юзларини ҳам яширишган — саройдан ташқарида сайр қилиш ҳуқуқига фақат ҳукмдорнинг онаси ва сингиллари, шунингдек, ҳасеки султон эга бўлган.

    Хонимнинг либоси белига урғу берилмаган тўғри кўйлак ёки кенг иштондан иборат эди (шу сабабли портретлардаги султон хонимлар кўпинча эркаклар билан адаштириларди). Бироқ иш фақат кўйлак билан чекланмасди — қизлар бир неча ёпинчиқ кийиб, баъзан уларни белбоғ билан боғлаб олишарди. Бу анъаналарга кўра, қоматни яшириш, шунингдек, ўз бойлигини кўрсатиш усули эди — аёлда қанча кўп мато бўлса, у шунчалик бой ҳисобланарди.

    Ранглар орасида ёрқин туслар, айниқса, исломга хос бўлган зумрад, мовий-кўк, ҳамда қизил ранглар машҳур ҳисобланган. Ҳарамга Европа урф-одатлари кириб келгандан сўнг, султон оиласининг аёллари фақат бинафшаранг ва унинг турли тусларини кийишни бошлашган. Бунинг сабаби шунда эдики, бинафшаранг бўёқ тайёрлаш қийин ва қиммат бўлиб, уни яратиш учун каракатица сиёҳидан фойдаланиш керак эди.

    Кундалик ҳаётда маликалар анча бемалол кўринишда ва ялангоёқ юрган, султон ҳузурига эса қизлар балет туфлисида боришарди. Бу туфлилар ёғоч тагликка ўрнатилган, тошлар билан безатилган матодан тайёрланган. Хонимларнинг “алмаштирадиган” пойабзали ҳам бўлган: улар ҳаммомга налин деб аталадиган махсус оёқ кийимда боришарди. Бу пойабзал оёқни маҳкамлайдиган чарм тасмали ёғоч оёқчадан иборат эди, лекин бундай оёқ кийим фақат чўри ва канизакларга хос эди. Султон хонимлар эса қимматбаҳо тошлар билан безатилган, тошбақа косасидан ясалган, баландлиги 30 сантиметргача етадиган налинларда юришган.

    8 май, 10:46   Изоҳ (0)   41291
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #турк сериаллари#«Муҳташам юз йил»#Хуррам султон#канизак#султон хоним

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сўнгги 10 йил ичида намойиш этилган турк сериалларидаги энг машҳур жуфтликлар (фото)

    24.05.2022, 10:43

    «Муҳташам юз йил» сериали ҳақида ҳатто уни томоша қилганлар ҳам билмайдиган 9 та факт

    24.06.2022, 19:58

    Марям Узерли, Фаҳрие Эвжен ва бошқа турк актрисалари қандай уйларда яшайди? (фото)

    09.11.2022, 19:31

    Бурак Ўзчивит, Мерьем Узерли ва фақат битта роли билан томошабинларнинг ёдида қолган бошқа машҳур турк актёрлари (фото)

    21.02.2023, 22:07

    Бурак Ўзчивит рўйхатда йўқ: Туркиянинг энг бадавлат актёри ким?

    04.03.2024, 09:40

    Бир-бирига қариндош бўлган турк актёрлари (фото)

    06.04.2024, 13:48

    Ишдаги ишқ: турк сериалларининг суратга олиш жараёнида рашк сабаб юз берган шов-шувли жанжаллар

    30.07.2024, 12:20

    Ташқи кўринишини пластик операция ёрдамида ўзгартирган турк киноси юлдузлари (фото) 

    30.08.2024, 16:42

    Турк актёр ва актрисаларини бутун дунёга машҳур қилган образлар (фото)

    16.09.2024, 13:44

    “Муҳташам юз йил” даги Моҳидаврон — актриса Нур Феттаҳўғлу шахсий ҳаётидаги муваффақиятсизликлар туфайли депрессияни бошдан кечирмоқда

    15.11.2024, 17:14

    Камол, Эмир ва султон Сулаймон: турк актёрларининг томошабинлар ёдида қолган энг машҳур роллари

    25.11.2024, 18:59

    Ҳар бир қисми учун 20 минг доллар: “Муҳташам юз йил” сериалидаги бош қаҳрамонлар қанча гонорар олган? 

    11.12.2024, 12:30

    “Муҳташам юз йил” юлдузлари иштирокидаги 7 та қизиқарли сериал (трейлер)

    12.12.2024, 15:48

    “Муҳташам юз йил”га ҳам тааллуқли: нима учун турк сериаллари жуда узоқ давом этади?

    31 январ, 09:32

    Турк актёри Бурак Ўзчивит мухлислари билан учрашиб, суратга тушиш учун қанча сўрайди?

    27 феврал, 10:05

    Бойлар ҳам йиғлайди: Қийин ҳаётий вазиятларни бошдан кечирган турк актрисалари 

    5 март, 19:35

    Тату, ташқи кўриниш, спиртли ичимликлар ва ишқий муносабатлар: турк актрисалари қандай мавзуда аёвсиз танқид қилинади?

    12 март, 13:51

    “Қашқирлар макони” ҳамда бошқа кўплаб машҳур сериаллар режиссёри Усмон Синав 69 ёшида вафот этди

    24 март, 10:50

    Қайси турк актёри сериалнинг бир қисмида суратга тушиш учун 40 минг доллар олади?  

    28 март, 14:40

    Муҳаббатни пулга сотиш: Туркияда юлдузлар ўртасидаги пиар-муносабатлар нега шунчалик оммалашган?

    31 март, 11:55

    Чиройли генетика: турк сериаллари юлдузларининг ота-онаси қандай кўринишга эга?

    2 апрел, 11:48

    Ёш қизга уйлангани сабаб оиласи билан жанжаллашиб, юрак хуружини бошдан кечирган машҳур турк актёри — Ўзжан Денизнинг серқирра ҳаёти

    7 апрел, 08:20

    Кино ҳақида ҳатто орзу ҳам қилмаган: турк актёр ва актрисаларининг асл касблари

    7 апрел, 19:55

    Оила даврасида томоша қилишингиз мумкин бўлган муҳаббат ва оилавий қадриятлар ҳақидаги турк сериаллари  

    8 апрел, 09:40

    “Муҳташам юз йил”да сарой канизакларини гавдалантирган актрисалар ҳозир қандай кўринишда?  

    11 апрел, 14:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.