• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Сўнгги 10 йил ичида намойиш этилган турк сериалларидаги энг машҳур жуфтликлар (фото)

    Турк сериалларининг дунё бўйлаб намойиш этилиши йил сайин оммалашиб бормоқда. Ҳар томонлама ҳаяжонли сюжет, ажойиб актёрлик маҳорати ва энг муҳими, бош қаҳрамонларнинг мукаммал тандемлари туфайли ҳам улар томошабинлар қалбини забт этяпти.

    Фото: Pinterest

    Ҳар бир турк сериалида ҳар доим бутун лойиҳа учун муваффақиятни таъминлайдиган жуфтликни кўриш мумкин. Ижтимоий тармоқларда турк сериалларига бағишланган мухлислар орасида кичик сўровнома ўтказилди. Унинг натижаларига кўра сўнгги ўн йил ичида энг машҳур сериал жуфтликлари номи аниқланди, деб ёзади «KP.ru».

    Султон Сулаймон ва Хуррам Султон

    «Муҳташам юз йил» сериали

    «Муҳташам юз йил» сериали
    Фото: Pinterest

    Султон Сулаймон ва Хуррам Султон гарчи сўровномага киритилмаган бўлса-да, кўплаб томошабинлар уларни ҳам машҳур жуфтликлар қаторига қўшди.

    Асли ва Ферҳат

    Гап 2017 йилда чиққан сериалнинг бош қаҳрамонлари – «Қора оқ муҳаббат» ҳақида бормоқда. Бош ролларни Иброҳим Челиккол ва Бирже Акалай ижро этган. 2022 йилда ушбу актёрлар иштирокидаги янги «Қушлар парвози» сериали чиқди.

    «Қора оқ муҳаббат» сериали

    «Қора оқ муҳаббат» сериали
    Фото: Pinterest

    Асли одамларга касби юзасидан ёрдам берадиган шифокор. Ферҳат эса аксинча, инсон ҳаётининг қиймати уни қизиқтирмаслиги ҳам мумкин. Асли беморлардан бирига ёрдам бераётганда, тасодифан қотилликнинг гувоҳи бўлиб қолади ва ўлиш навбати унинг ўзига келади. Аммо Ферҳатнинг қўли уни ўлдириш учун кўтарилмайди. Бунинг учун у қизга имконият беради.

    Усмон ва Бала Хотун

    Бетакрор Ўзге Торер ва Бурак Ўзчивит «Қурилиш.Усмон» тарихий достонида Усмонлилар империясининг асосчиси ва унинг суюкли рафиқаси образларини гавдалантирган. Сериал 2019 йилда эфирга узатила бошланди ва ҳозиргача турк рейтингларининг энг юқори поғонасида.

    «Қурилиш.Усмон»

    «Қурилиш.Усмон»
    Фото: Pinterest

    Уларнинг муносабатлари оддий севги ҳикояси эмас, бу тарихда қолган жуфтлик ҳақидаги самимий ҳикоядир. Бала Хотун— жасур жангчи бўлса-да, қалбан содда қиз, севикли ёрининг бахти учун унинг иккинчи хотинини қабул қилиб, кундоши билан дугона бўлади. Усмон Эртуғрулнинг ўғли бўлиб, унга нафақат душманга қарши курашиш, балки ота ва эр бўлиш масъулияти ҳам юкланган. Уларнинг севги ҳикояси нозиклик, ғамхўрлик ва садоқатга лиммо-лим.

    Наре ва Санжар

    2019 йилда намойиш этилган «Элчининг қизи» сериали катта муваффақиятга эришди. Лойиҳада бош ролларни Неслиҳан Атагул ва Энгин Акюрек ижро этган. Кейинчалик Неслиҳаннинг қаҳрамонини Туба Буюкустун ижро этди.

    «Элчининг қизи» сериали

    «Элчининг қизи» сериали
    Фото: Pinterest

    Бу картина шунчаки битта бахтсиз севгининг ҳикояси эмас. Бу жуда кучли руҳий жароҳатга учраган аёлнинг ҳаёти ҳақидаги ҳикоя, у боласини ва суюкли одамини ўзи учун ташлаб кетган. Наре — бахтсиз ва ёлғиз қиз, Санжар эса жуда ҳам мағрур эркак. Афсуски, улар ўзларининг ҳис-туйғуларига қарамай, бахтга эриша олмайди.

    Ниҳон ва Камол

    «Севги изтироби» номли драма 2014 йилда намойиш этилган бўлса-да, ҳалигача машҳурлигини йўқотмаган. Неслиҳан Атагул ва Бурак Ўзчивит тандеми томошабинларга жуда ҳам ёқади.

    «Севги изтироби» сериали

    «Севги изтироби» сериали
    Фото: Pinterest

    Турли ижтимоий табақадаги одамлар ҳақиқатан ҳам бахтли бўлиши мумкинми? Ушбу ҳикояга кўра, йўқ. Камол ва Ниҳон ҳар доим бирга бўлиш учун ҳамма нарсага тайёр. Улар шунчалик кўп азоб ва қийинчиликларни бошдан кечиришлари керак бўлди, бошқа одамларнинг ҳасади ва очкўзлиги уларнинг орзу-умидларини бир зумда йўққа чиқарди.

    Зеҳра ва Сердар

    «Разведка» («Ташкилот») турк сериали 2021 йилда намойиш этилди ва шу заҳоти томошабинларнинг кўплаб ижобий фикрларига сабаб бўлди. Чағлар Эртуғрул ва Дениз Байсалнинг бир-бирига монанд тандемлари ушбу лойиҳага ўзгача жўшқинлик бахш этди. Албатта, бошқа актёрлар иштирокида сериални тасаввур қилишнинг иложи йўқ.

    «Разведка» сериали

    «Разведка» сериали
    Фото: Pinterest

    Улар ўта хавфли вазифаларни бажариш юкланган ҳарбий қисм ходимларидир. Уларнинг ишларида шубҳа, ачиниш ва қўрқувга ўрин йўқ. Шунингдек, у ерда севги ҳам бўлиши мумкин эмас. Аммо бир кун келиб, бош қаҳрамонлар бир-бири билан шунчаки партнёр эмаслигини тушунади.

    Миран ва Рейян

    Айнан 2019 йилда намойиш этилган «Беқарор» сериали Эбру Шаҳин ва Акин Акинезга дунё бўйлаб машҳурлик келтирди. Уларнинг экрандаги ҳис-туйғулари шу қадар ҳақиқий эдики, сериалнинг кўплаб мухлислари жуфтликнинг ҳақиқий ишқий муносабатда эканлигига шубҳа қилмай қўйган. Бироқ миш-мишлар ўз тасдиғини топмади ва Эбру яқинда унаштирилди.

    «Беқарор» сериали

    «Беқарор» сериали
    Фото: Pinterest

    Қасос ўти баъзан одамни даҳшатли ишларни қилишга мажбур қилади. Аммо Мираннинг турмуш қуриш қарори оилавий сирни очилишига сабаб бўлишини тахмин қилиш қийин. Энг қудратли икки оила уруш йўлидан боради ва улар орасида ошиқ бўлган бахтсиз қиз азоб чекади.

    Эда ва Серкан

    Албатта, «Эшигимни қоқ» 2020 йил романтик комедиясининг бош қаҳрамонларини ҳақли равишда энг машҳур жуфтлик деб аташ мумкин. Партнёр Ханде Эрчел ва Керем Бурсиннинг ўзлари ҳам худди қаҳрамонлари каби муносабатда бўлгани эса картинани янада машҳур қилди.

    «Эшигимни қоқ» сериали

    «Эшигимни қоқ» сериали
    Фото: Pinterest

    Мутлақо кутилмаган натижага олиб келган битим тузган бой тадбиркор ва камбағал қиз ҳақидаги гўзал ҳикоя. Албатта, бу барча машҳур сериал жуфтликларининг тўлиқ рўйхати эмас. Бироқ бу турк кино оламига озгина бўлса-да қизиққан ҳар бир инсон томонидан эътироф этилган тандемлардир.

    Мавзуга доир:

    • Марям Узерли «Муҳташам юз йил» сериали ҳақида етарлича маълумотга эга бўлмай туриб, Хуррам Султон ролига қандай тасдиқланган?
    • Кинотавсия: дам олиш кунлари томоша қилиш учун энг яхши турк минисериаллари
    • Биринчи қисмиданоқ томошабинни экран қаршисига михлаб қўядиган турк сериаллари (видео)

    24.05.2022, 10:43   Изоҳ (0)   50565
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кинотавсия: болалар билан томоша қилиш керак бўлган, бошқаларга ўхшамайдиган одамлар ҳақидаги фильмлар (фото)

    21.05.2022, 17:53

    Марям Узерли «Муҳташам юз йил» сериали ҳақида етарлича маълумотга эга бўлмай туриб, Хуррам Султон ролига қандай тасдиқланган?

    21.05.2022, 13:57

    «Кинода пул йўқ». Дурдона Қурбонова машинаси ва қиммат буюмларини қайси пулига олгани ҳақида сўзлаб берди (видео)

    20.05.2022, 18:44

    Истанбулда «Мендирман Жалолиддин» сериалининг съёмкаси бошланди. Иккинчи мавсумда ижодий жамоага янги актёр ва актрисалар қўшилди

    20.05.2022, 15:36

    Фильмлардаги режиссёрлар ўтказиб юборган ва томошабинлар томонидан аниқланган хатоликлар (фото)

    20.05.2022, 13:42

    Саратон, битлаш, қовурға синиши. «Гарри Поттер» фильмининг актёр ва актрисалари суратга олиш майдончасида дуч келган қийинчиликлар

    19.05.2022, 16:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.