Кейинги Рим папаси Африкадан бўлиши мумкин. Ҳозирда ушбу қитъадан уч киши номзод сифатида илгари сурилмоқда. Бу ҳақда Fox News портали хабар берди.

Қитъада дунёнинг бошқа жойларига қараганда кўпроқ одамлар католикликни қабул қилмоқда ва миллионлаб африкаликлар қувғинлар ва ўлимга қарамай, ўз эътиқодларига содиқ қолишганига гувоҳ бўлиш мумкин.
Ватикан 2024 йил октябрь ойида, католиклар сонининг ўсиш ҳолати энг кўп Африка улушига тўғри келаётганини таъкидлаб, ўтган йил ҳисобида 7 миллион 271 минг африкалик эътиқодга кирганини очиқлади.
1910 йилда Африкада католиклар сони 1 миллион атрофида бўлган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 265 миллионни ташкил этади, деб хабар берди 2023 йилда Миллий католик регистри .
Fox News Digital’нинг таъкидлашича, Африкада етакчи папаликка қодир уч номзод бор. Улар: Конго Демократик Республикасидан (КДР) 65 ёшли кардинал Фридолин Амбонго Бесунгу, Ганадан 76 ёшли кардинал Питер Кодво Аппиаҳ Турксон ва Гвинеядан 80 ёшли кардинал Роберт Сара.
Илоҳиёцҳунос ва ижрочи мураббий Жонатан Моррис ҳам янги папа африкалик бўлиши ҳақида ижобий фикр билдириб Fox Newsъга шундай деди:
Рим папаси лавозимига африкалик номзод нафақат черковнинг энг тез ривожланаётган қитъаси вакили бўлгани учун, балки кардиналларнинг турли мафкуравий гуруҳларини бирлаштириш салоҳиятига эгалиги учун ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.

Аммо папаликка номзодлар Африкадан ташқарида ҳам топилади, албатта. Италиянинг Ла Стампа газетаси маълумотларига кўра, Рим папаси тахтига энг катта эҳтимол билан ҳозирда Ватикан давлат котиби лавозимини эгаллаб турган Петро Паролин даъвогарлик қилмоқда. У 2013 йилдан бери Ватикан Давлат котибияти раҳбари лавозимини эгаллаб келади ва Рим-католик черкови иерархиясида иккинчи шахс ҳисобланади. Нашрнинг таъкидлашича, Паролин черковнинг очиқлигини сақлаб қолишга қодир.
Қуйида Рим папалигига номзодлар келтирилган:
- Петро Паролин (70, Италия) — Ватиканнинг олий дипломати, Франсиснинг ўртанча вориси ҳисобланади. Хитой ва Яқин Шарқ билан музокаралардаги асосий фигура, ўта прагматиклиги учун танқид қилинган.
- Луис Антонио Тагл (67, Филиппин) - биринчи осиёлик папа бўлиши мумкин. Илгари Франсис билан яқин бўлишган, кейинчалик муносабатлари тугаган. LGBТ ва ажрашиш мавзуларига енгил қарайди. Аборт масаласида эса салбий фикрда.
- Питер Турксон (76, Гана) — биринчи қора танли понтифик бўлиши мумкин. Ижтимоий адолатни ёқлаб коррупцияга қарши курашади, аммо никоҳ ва руҳонийлик борасида анъанавий қарашларга эга.
- Питер Эрде (72, Венгрия) — консерватив, анъанавий ақидалар тарафдори. Франсиснинг миграция сиёсатини танқид қилиб, муҳожирларни черковларга қабул қилиш чақириғига қарши чиққан.
- Маттео Зуппи (69, Италия) — прогрессив қанот вакили, Франсиснинг ишончли одами. Украинада тинчлик воситачиси бўлиб ишлаган. Франсиснинг йўлини давом эттириб, камбағаллар ва ёрдамга муҳтожларга ғамхўрлик қилиши мумкин.
- Хосе Толентино де Мендонша (59, Португалия) — энг ёш номзодлардан бири. У либерал қарашларга эга, Франсисга яқин, аммо иерархияда баҳс-мунозараларга сабаб бўлади. Унинг фикрича, черков замонавий маданият билан ўзаро алоқада бўлиши керак.
- Марио Греч (68, Малта) — собиқ анъаначи, ҳозирда ислоҳотчи. Черковда аёлларнинг ролини кенгайтириш тарафдори. Муҳожирларни қутқариш билан шуғулланувчи нодавлат ташкилотлар фаолиятини чеклашга уринган европалик сиёсатчиларни танқид қилган.
- Пиэрбаттиста Pizzaбалла (60, Италия) — Қуддуснинг лотин патриархи. У омма олдида ўзини тута билиши билан машҳур. 2023 йил октябрь ойида ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумидан сўнг, Pizzaбалла Ғазода тутқиланган болалар эвазига ўзини гаровга олишни таклиф қилган. 2024 йил май ойида у бир неча ойлик музокаралардан сўнг Ғазога ташриф буюриб, тинчлик ва инсонпарварлик қадриятларига содиқлигини намойиш этди.
- Роберт Сара (79, Гвинея) — анъанавий, православ кардинал бўлиб, кузатувчиларнинг фикрига кўра, у бир вақтлар Франсисга “муқобил куч” сифатида ишлаган. У гендер мафкурасини жамиятга таҳдид сифатида қоралайди ва ислом фундаментализмига қарши чиқади. Тагл сингари у ҳам асрлар давомида биринчи қора танли папа бўлиши мумкин.
Кеча, 21- апрель куни Рим папаси Франсис Ватиканда вафот этди. Яқин кунларда расмий мотам эълон қилинади. Шундан сўнг кардиналлар коллегияси-конклави янги папани сайлаш учун йиғилади.
Папа конклави натижасини олдиндан айтиш деярли имконсиз: сайлов жараёни қатъий махфийликда ўтказилади ва позициялар ҳар бир овоз бериш жараёнида ўзгариб кетиши мумкин. Бундан ташқари, улар ўзига маъқул номзодни тарғиб қилиши ёки рақобатчиларни блоклаш орқали натижага таъсир ўтказиши мумкин.
Изоҳ (0)