• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Экспертлар: “Ўзбекистонликларнинг маълумотлари Ўзбекистонда сақланиши керак”

    Бугунги кунда Ўзбекистонда банк ва молия хизматлари фойдаланувчилари турли ҳужум ва таҳдидларга дуч келиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Натижада одамларда уларнинг шахсий маълумотлари қанчалик ишончли сақланиши ҳақида ҳақли савол туғилмоқда. Маълумотларни хориждаги серверларда сақлаш хавфсизми ёки Ўзбекистондами? Пулларнинг хавфсизлигини кафолатлаш учун банклар қандай стандартларга амал қилишлари керак?

    “Дарё” бу ҳақда маълумотларни сақлаш ва киберхавфсизлик соҳасидаги экспертлар – мамлакатдаги етакчилардан бири бўлган “ақл маркази” — “Прогрессив ислоҳотлар маркази” IT-департаменти бошлиғи Жалолиддин Жамолов ва киберҳуқуқ бўйича магистр Дилафруз Шаймарданова билан суҳбатлашди:

    Киберхавфсизлик маркази маълумотларига кўра, 2025 йилнинг дастлабки уч ойида 14 000 000дан зиёд киберҳужумлар қайд этилган. Мурожаатларнинг 35 фоизга яқин қисми тўлов карталари билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига тўғри келади. Аҳолининг молиявий саводхонлиги ошиб бормоқда ва энди одамларни аввалги йўллар билан алдаб бўлмайди. SMS-кодга эга бўлиш йўли билан банк карталаридан ўғирлик қилиш ҳолатлари 95%дан 12-13%гача қисқарди. Шу сабабли ҳакерлар ва фирибгарлар янада устомон бўлиб бормоқда. Аҳолида ўринли савол пайдо бўлади: банклар ва молиявий ташкилотлар ўз фойдаланувчиларини ҳимоя қилиш учун етарлича чоралар кўряптими?

    kiberhuquq boъyicha magistr Dilafruz Shaymardanova
    Киберҳуқуқ бўйича магистр Дилафруз Шаймарданова

    Дилафруз Шаймарданова: Ўзбекистонда шахсга доир маълумотлар ва киберхавфсизликни тартибга солувчи қонунлар амал қилиб келмоқда. Хусусан, “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонун серверларни маҳаллийлаштиришни, “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонун эса дастурий таъминотни сертификатлаш ва муҳим инфратузилмани ҳимоялашни талаб этади. Умуман олганда, бу меъёрлар халқаро талабларга жавоб беради. Инфратузилмадаги тафовутлар ва рақамли муҳитнинг етуклик даражасидаги фарқлар туфайли GDPР каби хорижий стандартлардан кўр-кўрона нусха кўчириб олиш доим ҳам ўзини оқламайди. Бунинг ўрнига қабул қилиб бўлинган меъёрларга амал қилиниши устидан назоратни кучайтириш, рақамли саводхонликни ошириш ва миллий тартибга солиш доирасида маҳаллий технологияларни жорий этишни қўллаб-қувватлаш маъқул.

    Бироқ базавий қонунчиликнинг мавжудлигига қарамай, қуйидаги учта асосий муаммо маълумотларни самарали ҳимоя қилиш жараёнини секинлаштирмоқда: инфратузилманинг етарлича ривожланмаганлиги, малакали мутахассисларнинг етишмаслиги ва аҳолининг саводхонлик даражаси пастлиги. Натижада на компаниялар, на фойдаланувчилар кибертаҳдидларга оқилона жавоб қайтаришга тайёр эмаслар.

    “Progressiv islohotlar markazi” IT-departamenti boshligъi Jaloliddin Jamolov
    “Прогрессив ислоҳотлар маркази” IT-департаменти бошлиғи Жалолиддин Жамолов

    Жалолиддин Жамолов: Аҳоли маълумотларининг хавфсизлигини таъминлаш давлатнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб, бунда хусусий секторнинг роли ниҳоятда муҳим. Фойдаланувчилар Ўзбекистондаги банклар ва молиявий хизматлардан ривожланишни кутмоқда. Масалан, ҳар бир компания фойдаланувчилар учун очиқ бўлган маълумотларни ҳимоя қилиш сиёсатига (Дата Protectион Полиcй) эга бўлиши зарур. Ахборот хавфсизлигини бошқариш бўйича ISO/ИЭC 27001:2022 стандартига мувофиқ тизимларни жорий этиш керак. Катта маълумотлар базаларини таҳлил қилишда уларни анонимлаштириш, замонавий алгоритмлар билан шифрлашни қўллаш зарур.

    Менинг ҳисоб-китобларимга кўра, мамлакатимиздаги муваффақиятли амалга оширилаётган киберҳужумларнинг 80 фоизи инсон хатоси сабабли юз беради. Шу сабабдан, ходимлар учун киберхавфсизлик бўйича тренингларни мунтазам ўтказиб бориш муҳим. Бунда ўта оддий нарсаларга ҳам эътибор қаратиш лозим: банк ходими ўз иш жойини тарк этдими, компьютерни блоклаб қўйиш керак. Ишонаверинг, ҳамма бўлимларда ҳам бундай қилишмайди. Бу қоидага амал қилиниши учун ички аудит ва хавфсизлик тестларини ўтказиб бориш лозим. Фойдаланувчиларнинг содиқлиги ана шундай чораларга боғлиқ.

    Шахсий маълумотларнинг хориждаги серверларда сақланиши ҳам банк ва молиявий технология хизматлари фойдаланувчилари учун эҳтимолий хавф туғдиради. Ҳозирда бу “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонун билан тақиқланган, аммо бизнес вакилларидан ушбу меъёрни қайта кўриб чиқиш ҳақида таклифлар тушмоқда. Масалан, 2024 йилда банклардан бирининг топ-менежери президент Шавкат Мирзиёевга шундай таклиф билан мурожаат қилди. Жавобан президент Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк ва Адлия вазирлигига бу борада таклифларни ишлаб чиқиш топшириғини берди, шу билан бирга масалага вазминлик билан ёндашиш зарурлигини ҳам таъкидлаб ўтди:

    “Биз ҳар томонлама ўйланган, ягона тўғри қарорни қабул қилишимиз керак. Гап фуқароларнинг шахсий маълумотлари ҳақида кетмоқда. Бу жуда жиддий масала. Бу масалада бизнинг хато қилишга ҳаққимиз йўқ”, – деди давлат раҳбари таклифга жавобан.

    Экспертлар сўнгги ойларда ОАВда ушбу фикрни фаол муҳокама қилдилар. Жумладан, давра суҳбатларининг бирида давлат сектори ва банк соҳаси вакиллари Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини хорижда сақлаш имкониятини қонунийлаштиришга қатъиян қарши чиқдилар. Ушбу чора фуқароларнинг, умуман, мамлакат банк тизимига нисбатан ишончи сўнишига олиб келиши мумкинлиги таъкидланди. Сабаби, хорижий юрисдикциядаги серверлар Ўзбекистон қонунчилигига бўйсунмайди ва маълумотларнинг эҳтимолий сизиб чиқишларини назорат қилиш имконияти бўлмайди.

    Дилафруз Шаймарданова: Ҳуқуқ соҳаси мутахассислари шахсга доир маълумотларни Ўзбекистон ҳудудида сақлаш ва маълумотларни трансчегаравий ўтказиш устидан назоратни кучайтиришни тавсия қиладилар. Маълумотларни хорижда сақлаш катта хавфларни юзага келтириши мумкин. Масалан, 28 апрель куни Европа иттифоқида йирик блекуат содир бўлиб, Португалия, Испания ва Францияни электрсиз қолдирди. Унинг сабаблари ҳалигача номаълум. Бундай вазиятларда биз ўз фуқароларимизнинг маълумотларидан бир муддатга воз кечишимизга тўғри келади.

    Шу каби хавфларни камайтириш мақсадида президент Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 27 декабрдаги фармонига асосан Ўзбекистонда Миллий булутли маълумотлар марказини ташкил этиш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бу маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш ва хорижий провайдерларга қарамликни камайтириш имконини беради, бу, айниқса, глобал узилишлар шароитида ўта муҳимдир.

    Жалолиддин Жамолов: Маҳаллий серверларнинг муайян афзалликлари мавжуд. Жумладан, ўз мамлакатимиз ҳудудида маълумотлар устидан тўлиқ назорат ўрнатиш. Бу миллий қонунчиликка, хусусан, “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунга мувофиқ келади. Шунингдек, ташқи интернетдан мустақиллик: интернет ўчган тақдирда ҳам мамлакат ичида маълумотларга кириш имконияти сақланиб қолади.

    Шунга қарамай, биз бозор қоидаларини белгилай олмаймиз. Шу сабабли, менинг фикримча, Ўзбекистон учун энг мақбули бу гибрид ёндашувни қўллашдир. Унга кўра, давлат бошқаруви органлари, банклар, молиявий компаниялар, тиббиёт ва таълим ташкилотлари маҳаллий серверлардан фойдаланишлари зарур, хорижий фойдаланувчиларнинг маълумотлари билан ишловчи хусусий компаниялар, стартаплар ва бизнес тузилмалар маълумотларни хорижий “булутли” технологияларда сақлашлари мумкин.

    Экспертлар фойдаланувчиларга нафақат киберхавфсизлик соҳасидаги билимларни оширишни, балки банклар ва молиявий ташкилотлар уларнинг шахсий маълумотларига қандай муносабатда бўлаётганликларини ҳам диққат билан кузатишни ҳамда уларни сақлашга масъулият билан ёндашадиган ташкилотларнигина танлашни тавсия этадилар.

    Дилафруз Шаймарданова: Ишончли хавфсизлик тизими фақатгина технологиялардан эмас, балки фойдаланувчиларнинг кундалик хабардорликларидан ҳам ташкил топади. Амалиёт шуни кўрсатадики, эътиборлилик ва танқидий фикрлаш рақамли таҳдидлардан ҳимояланишнинг аввалги ва охирги чегарасига айланади. Фойдаланувчи ҳар бир ҳаволага кираверар экан, ҳар қандай қўнғироққа ишонаверар экан ва фишингни (фишинг – интернет-фирибгарлик усулларидан бири – таҳр.) расмий хатдан ажрата олмас экан, афсуски, унга ҳатто энг ҳимояланган серверлар ҳам ёрдам бера олмайди.

    Жалолиддин Жамолов: Банк ёки молиявий хизматни танлашда банк ёки унинг иловаси Марказий банк лицензиясига эга эканлигига эътибор қаратинг. Ахборот хавфсизлиги бўйича замонавий ISO/ИЭC 27001 халқаро стандарти қўлланилишига ишонч ҳосил қилинг. Приваcй Полиcй – махфийлик сиёсатини ўқиб кўринг: қандай маълумотлар йиғилади, улар қаерда ва қай тарзда сақланади? Илова Ўзбекистоннинг амалдаги мамлакат ҳудудида маълумотларни сақлаш тўғрисидаги қонуни талабларига жавоб бериши лозим.

    5 май, 12:00   Изоҳ (0)   2649
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Мен ўликлардан қўрқаман”. Зўрлик билан урушга олиб кетилган, Донецкдаги жангларда қатнашаётган ўзбекистонлик йигит билан суҳбат

    2 май, 20:05

    Yandex Music ўзбек санъаткорларини қўллаб-қувватлаш учун УЧҚУН лойиҳасини тақдим этди

    16 апрел, 19:30

    “Эффект.уз” директори судга берилди. У ёлғон ахборот тарқатишда айбланмоқда

    15 апрел, 12:09

    “Дарё” дайжести: 14 апрелнинг энг муҳим хабарлари

    14 апрел, 23:35

    Leapmotor’га шартли равишда автомобилларини сотишга рухсат берилди

    14 апрел, 23:25

    Ўзбекистон ва ITБ ўртасида 40 млн долларлик грант шартномаси имзоланди

    14 апрел, 22:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.