Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиано Роналду Евро—2024 олдидан жамоасининг биринчи ўртоқлик учрашувини ўтказиб юборади. Бу ҳақда О Jоgо сайти хабар бермоқда.
Роналду бўлажак Европа чемпионатига тайёргарлик кўриш мақсадида Финляндияга (4 июнь) қарши ўйинни ўтказиб юборади. Португалиялик футболчи Саудия Арабистони чемпионати якунланганидан кейин терма жамоа мураббийлар штабидан бир ҳафталик таътил олади. Худди шу сабабга кўра “Ал-Ҳилол” ярим ҳимоячиси Рубен Невиш ҳам финлар билан ўйинни ўтказиб юборади. Ҳар икки футболчи ҳам келаси дам олиш кунлари терма жамоага етиб келади.
Маълумот учун, Евро—2024 бошлангунга қадар Португалия Финляндия термасидан ташқари Хорватия (8 июнь) ва Ирландия (11 июнь) билан ўйнайди.
Европа чемпионати 14 июндан 14 июлга қадар Германияда бўлиб ўтади. Гуруҳ босқичида португалияликнинг рақиби Чехия, Грузия ва Туркия терма жамоалари ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду 2023 йилда эркин агент сифатида “Ан-Насср”га ўтган эди. Жорий мавсумда Роналду барча турнирларда 45 та учрашувда қатнашиб, 44 та гол ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил қилади.
Изоҳ (0)