• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Футбол

    Мбаппе, Ҳоланд ва Салоҳ. Ёзда жамоасини алмаштириши мумкин бўлган футболчилар топ-10 лиги

    Европада трансфер ойнаси бир неча кун олдин ёпилди. Энди клубларда фақат эркин агентларни қўлга киритиш имкони бор. Шунга қарамай ҳозирдан 2024 йилнинг ёзида клубларини алмаштириши мумкин бўлган футболчилар ҳақида миш-мишлар пайдо бўлмоқда.

    Килиан Мбаппе: “ПСЖ”дан ”Реал”га 

    Фото: Getty Images

    Албатта, бу “эртак” кўпчиликнинг жонига теккани аниқ, лекин бу сафар гап-сўзларда асос бўлиши мумкин. Сабаби энди бизга маълум бўлган таниқли сайтлар, обрўли шахслар бу трансфер албатта амалга ошишини таъкидламоқда.

    Масалан, таниқли футбол инсайдери Фабрицио Романо ҳам трансфер ёзга режалаштирилганини айтиб ўтмоқда. Унинг сўзларига кўра, “Реал” ҳозир таклиф қилаётган сумма 2 йил аввалги суммадан бир неча баравар камроқ. 

    Хабарларга ишонадиган бўлсак, Мбаппе ўзининг қарорини шу яқин орада эълон қилади ва биз бу “эртак”нинг якунини билиб оламиз.

    Эрлинг Ҳоланд: “Манчестер Сити”дан “Реал”га 

    Фото: Getty Images

    Мбаппедан кўра Ҳоланднинг “қироллик клуби”га кўчиб ўтиши кўпроқ ишончлидек кўринмоқда.

    Маълумотларга кўра, Эрлингга кўпроқ медиа эътиборида бўлиш учун ҳам испан клубига кўчиб ўтиши кераклигини тавсия қилишмоқда. Le Parisien нашри ҳам “Реал” клуби Мбаппедан ташқари норвегиялик футболчини ўз таркибига қўшмоқчи эканлиги ҳақида хабар бермоқда.

    “Сити” мураббийи Пеп Гвардиола Ҳоланд Англиядаги ҳаётидан қониқаётганини таъкидлади. Агар Мбаппе трансфери амалга ошмаса, “Реал” клуби Ҳоланд вариантини кўриб чиқиши мумкин, аммо икки бўлажак юлдуз деб таърифланаётган Мбаппе ва Ҳоландни бир клубда тасаввур қилиш қийин. 

    Пётр Зелиньски: “Наполи”дан “Интер”га

    Фото: Getty Images

    Бу трансферни аллақачон амалга ошган трансферлар қаторига киритиб қўйиш мумкин. Ёзда эркин агентга айланадиган Зелиньски “Интер” клубига текинга кўчиб ўтади. Айнан шу сабаб, “Наполи” футболчини Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмади. Клуб президенти Аурелио де Лурентис футболчи қарор қабул қилиб бўлганини таъкидлади.

    Фабрицио Романонинг фикрига кўра, “нераззури” шу ойнинг сўнгида футболчини ўз ўйинчиси сифатида таништиради. 

    Савио: “Жирона”дан “Манчестер Сити”га 

    Фото: Getty Images

    Хабарларга кўра, Англия клуби вингер борасида келишувга эришган. Ҳозирда Савио “Жирона” клубида ижара асосида ўйнайди, унинг трансфер ҳуқуқи эса “Труа” клубига тегишли.

    Инсайдер Фабрицио Романонинг фикрига кўра, 19 ёшли футболчи учун манчестерликлар 30 миллион евро тўлашга тайёр. Transfermarkt ҳам футболчини шунча нархга баҳолаган.

    Савио Англия клубларида ўйнамаган. 2022 йилда “Труа” жамоасига ўтган футболчи аввалига ижара асосида “ПСВ” клубига, кейин эса ҳозирги “Жирона” клубига ўтган. 

    Марко Ройс: “Боруссия Д”дан “Боруссия М”га 

    Фото: Getty Images

    Тажрибали футболчи 2012 йилдан бери Дортмунд клуби шарафини ҳимоя қилиб келади. Немис нашри Bild’да чиққан хабарларга таянадиган бўлсак, ҳозирги клуб мутасаддилари футболчи билан шартномани чўзишга иккиланмоқда.

    Ройснинг ёши 34 да ва клуб унинг ўрнини ёшроқ ўйинчи билан тўлдирмоқчи. Футболчи эса ўзининг собиқ клубига қайтиши мумкинлигини айтиб ўтган. Марко у ерда футбол ўйнайдими ёки йўқ бу аниқ эмас. Сабаби клуб унга жамоанинг маъмурий лавозимларидан бирини таклиф қилмоқда. 

    Виктор Осимҳен: “Наполи”дан “ПСЖ”га 

    Фото: Getty Images

    Агар Мбаппенинг “қироллик клуби”га трансфери амалга ошса, унинг ўрнини “Наполи” ўйинчиси эгаллаши мумкин.

    Осимҳеннинг клуб билан шартномаси 2026 йилда тугайди, лекин футболчи келажаги борасида бир қарорга келган ва мавсум сўнгида эълон қилади. “Наполи” президенти де Лаурентис нигериялик футболчи Париж клубига ўтиши ўтган ёзда аниқ бўлганини таъкидлади. 

    Ҳозир “Наполи”да ишлар жойида эмас. Жамоа чемпионатда кетма-кет очколар йўқотмоқда, Италия Кубогидаги иштирокини ҳам якунлади ва жамоада ички низолар мавжуд. 

    Йозуа Киммих: “Бавария”дан “Манчестер сити”га

    Фото: Getty Images

    Киммихнинг жамоани тарк этиши ҳақидаги гаплар январь ойидаёқ тарқаган эди. Турли манбалар унинг кейинги жамоаси “ПСЖ”, “Тоттенҳэм” ёки “Барселона” бўлиши мумкинлиги ҳақида айтишди, аммо футболчи Мюнхенда қолди.

    The Athletic нашри Киммих “Манчестер Сити” қизиқишлари доирасига тушгани ҳақида маълумот бермоқда. Йозуа Киммихнинг “Бавария” билан жорий шартномаси 2025 йилнинг ёзида тугайди. Англия клуби шу трансфер ойнасидаёқ футболчини қўлга киритмоқчи эди, аммо сўнгги лаҳзаларда бу фикридан қайтди.

    Киммих ҳали шартномани узайтирганича йўқ, демак Гвардиола ёзда футболчини қўлга киритишга яна бир бор уриниб кўради. 

    Муҳаммад Салоҳ: “Ливерпуль”дан “Ал-Иттиҳод”га 

    Фото: Getty Images

    Саудия клублари Европанинг энг ёрқин юлдузларини сафларига қўшаётган пайтда Салоҳ варианти ҳам кўп тилга олинди.

    The Athletic нашрининг хабарига кўра, ўтган ёзда “Ал-Иттиҳод” клуби футболчи учун 200 миллион фунт стерлинг таклиф қилган ва бу таклиф ҳали ҳам амалда. Агар бу келишув амалга ошса, футболчи дунёнинг энг қиммат футболчисига айланади.

    “Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп ҳам жамоани тарк этишини инобатга оладиган бўлсак, Салоҳнинг Саудия клубига ўтиш эҳтимоли баланд.

    Альфонсо Дэвис: “Бавария”дан “Реал”га

    Фото: Getty Images

    Дэвиснинг ҳозирги шартномаси 2025 йилгача тузилган. Мюнхен клуби футболчи билан яна бирга ишлаш ниятида, аммо канадалик футболчининг талаблари уларни ўйлантирмоқда. Дэвис йилига 13-14 миллион даромад олишни ўйламоқда, немис клуби эса бундай катта миқдорни тўлаш ниятида эмас.

    Bild нашрининг хабарига кўра, футболчи мюнхенликлар талабларини бажармаса уни сотиб юбориши мумкин. “Реал” эса клуб ва футболчи ўртасидаги мунозаларни ўз фойдасига ҳал қилиб, футболчига эга чиқмоқчи.

    Қизиқарлиси шундаки, Дэвис “Бавария” клубида бахтли эканлигини таъкидламоқда. 

    Айван Тони: “Брентфорд”дан “Челси” ёки “Арсенал”га

    Фото: Getty Images

    Ўтган мавсум сўнгида футболчи Премьер Лига қоидаларини бузганлиги сабабли 8 ойга футболдан четлатилган эди. Тони январь ойида катта футболга қайтди ва икки ўйинда иккита гол урди.

    Айван “Брентфорд” клуби ундан воз кечмай қўллагани учун миннатдор. Шунинг учун футболчи қишда жамоани тарк этмади ва клубни АПЛда сақлаб қолиш учун бор куч билан ўйнамоқда.

    “Брентфорд” футболчи учун катта сумма сўрагани Лондон клубларини чўчитиб юборган бўлиши мумкин. The Independent нашрининг хабарига кўра, клуб футболчи учун 100 миллион фунт стерлинг сўраган. 

    Жамоа бош мураббийи Томас Франк Тони ёзда клубни тарк этиши ҳақида хабар берди. Transfermarkt машри 27 ёшли футболчини 35 миллион еврога баҳоламоқда. Кўрамиз, Тони Лондон клубларидан қайси бирини танлар экан. 

    Эркин Ғайбуллаев таржимаси

    10.02.2024, 00:05   Изоҳ (0)   11422
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳоланд — йилнинг энг яхшиси, Роналдуда 3 та соврин, Гвардиола — йил мураббийи. Globe Soccer Awards совринини топшириш маросими бўлиб ўтди

    19.01.2024, 22:57

    “ПСЖ” президенти Килиан Мбаппе ҳақидаги саволларга жавоб берди 

    09.02.2024, 10:49

    “ПСЖ” Килиан Мбаппега 2 йиллик шартнома таклиф қилган 

    09.02.2024, 17:53

    Жозе Моуриньо Лионель Месси билан ишлаш нияти борлигини маълум қилди 

    09.02.2024, 18:57

    ФИФА кўк карточка ҳақидаги хабарлар юзасидан баёнот берди 

    09.02.2024, 12:18

    Расман: Азизбек Турғунбоев — “Сивасспор” футболчиси 

    08.02.2024, 23:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Ойда ядро реактори қуришни тезлаштирмоқчи — NYT

    Дунё | 5 август, 11:52

    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

    Реклама | 5 август, 10:30

    Тутунсиз келажак сари. Илм-фан тамаки зарарларини қандай камайтирмоқда?

    Илм-фан | 5 август, 11:24

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    Шоу-бизнес | 5 август, 11:20

    АҚШга кириш қимматлашади: айрим сайёҳ ва бизнесменларга қўшимча виза солиғи жорий этилиши мумкин

    Дунё | 5 август, 10:59

    Ўзбекистонда қатор ресторанлар спорт трансляцияларини лицензиясиз намойиш қилгани учун огоҳлантирилди

    Ўзбекистон | 5 август, 10:45

    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

    Реклама | 5 август, 09:00

    Германия илк бор Eurofighter қирувчи самолётларини Польшага жойлаштирди

    Дунё | 5 август, 10:40

    Instagram: Жей Ло билан учрашган Райҳон, ноодатий клип олдираётган Каниза, Бобур Йўлдошевнинг энг яқин дўсти ким?

    Маданият | 5 август, 10:19

    Бразилия собиқ президенти уй қамоғига олинди

    Дунё | 5 август, 10:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.