• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Мбаппе, Вальверде, Осимҳен. Трансфер нархи 100 млн евро ва ундан қимматга баҳоланган футболчилар ҳақида

    Килиан Мбаппе ва Эрлинг Ҳоланд трансфер бозорида ҳамон энг қиммат футболчилар рўйхатини бошқариб бормоқда. Сўнгги вақтлардаги ёрқин иштироки ва барқарор ўйини эвазига яна бир қанча футболчилар бозорда қиммат қийматга баҳоланяпти.

    Қуйида трансфер қиймати (Transfermarkt маълумотлари бўйича) 100 миллион евро ва ундан ортиқ нархга баҳоланган футболчилар ҳақида гап боради.

    Виктор Осимҳен (“Наполи”) — 100 миллион евро

    Фото: Getty Images

    Нигериялик футболчи ўзининг энг яхши мавсумларидан бирини ўтказмоқда. Осимҳен чемпионати жорий мавсумида 21 та гол урди ва А Серия тўпурарлар пойгасида катта фарқ билан олдинда бормоқда. Унинг “Наполи” учун жуда муҳим футболчига айланганини сезиш қийин эмас. У қатнашмаган ўйинда неаполликлар “Милан”га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

    Федерико Вальверде (“Реал Мадрид”) — 100 миллион евро

    Фото: Getty Images

    Сўнгги йиллардаги барқарор ўйин эвазига уругвайлик ярим ҳимоячи “Реал”нинг асосий қуролларидан бирига айланди. Муҳим ўйинларда Анчелотти ўнг қанот ҳужумини айнан Федега ишониб топшираётгани ҳам футболчи қай даражада муҳимлигини исботлайди. Ярим ҳимоячи лига ушбу мавсумида 7 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

    Педри (“Барселона”) — 100 миллион евро

    Фото: Getty Images

    Ёш бўлишига қарамасдан Педри Каталония клубининг асосий футболчиларидан бирига айлана олди. Охирги ўйинларда жароҳат сабаб иштирок этолмаётган футболчи “Барселона”нинг дахлсиз ўйинчисига айланди. Ярим ҳимоячи Примера бу мавсумида 21 та ўйинда қатнашиб, 6 та гол урди.

    Фил Фоден (“Манчестер Сити”) — 110 миллион евро

    Фото: Getty Images

    “Манчестер Сити”нинг англиялик ярим ҳимоячиси бу мавсумда кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Шунга қарамай у АПЛнинг ҳам, “Манчестер Сити”нинг ҳам иккинчи энг қиммат футболчиси бўлиб турибди.  АПЛ 2022/23 йилги мавсумида футболчи 24 та ўйин ўтказиб, 9 та гол ва 4 та ассист қайд этган.

    Букайо Сака (“Арсенал”) — 110 миллион евро

    Фото: Getty Images

    “Арсенал”нинг АПЛ пешқадами бўлиб турганига катта ҳисса қўшган Букайо Сака ҳам Фоден каби 110 миллион еврога баҳоланмоқда. Англиялик футболчининг нархи 2022 йилда катта миқдорга ошди ва бу 2023 йилда ҳам давом этмоқда. Футболчи чемпионат жорий мавсумида 29 та ўйинда иштирок этиб, 12 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

    Жамол Мусиала (“Бавария”) — 110 миллион евро

    Фото: Getty Images

    Ушбу рўйхатдан “Бавария”нинг ёш юлдузи Жамол Мусиала ҳам ўрин олди. 20 ёшли ярим ҳимоячи мавсумдан мавсумга ёрқин кўринмоқда ва кўпроқ ўйин амалиётига эга бўляпти. Германия терма жамоаси футболчиси 2022/23 йилги мавсумда Бундеслигада 25 та ўйин ўтказди, уларда Мусиала 11 та гол урди 8 та ассист қайд этди.

    Винисиус Жуниор (“Реал Мадрид”) — 120 миллион евро

    Фото: Getty Images

    “Реал Мадрид” юлдузи энг қиммат футболчилар рейтингида Беллингҳем билан бирга 3-ўринни эгаллаб турибди. Бразилиялик футболчи сўнгги мавсумларда анча ўсишга эриша олди. Ўтган мавсумдаги муваффақиятли ўйинга қарамай бу мавсумда футболчида омадсиз ўйинлар ҳам йўқ эмас. Ирқчилик ва провокация билан боғлиқ муаммолар ҳам учраб турибди, бироқ бу футболчи иқтодорига қўйилган баҳога таъсир қилаётгани йўқ. Винисиус 2022/23 йилги мавсумда Ла Лигада 25 та ўйинда қатнашиб, 8 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди.

    Жуд Беллингҳем (“Боруссия Д”) — 120 миллион евро

    Фото: Getty Images

    Топ клублар нишонидан тушмай келаётган Жуд Беллингҳем катта эҳтимол билан ёзда “Боруссия”ни тарк этади. Унга “Реал” ва “Ливерпуль”дан жиддий қизиқиш бор. Футболчи бу мавсумда Дортмунд клуби билан биргаликда Бундеслига ғолиблиги учун кураш олиб бормоқда. У лига 25 ўйинида 4 та гол урди ва 4 та голга ҳаммуаллиф бўлди.

    Эрлинг Ҳоланд (“Манчестер Сити”) — 170 миллион евро

    Фото: Getty Images

    “Манчестер Сити” таркибида рекордларни уришда давом этаётган Ҳоланд 170 миллион еврога баҳоланмоқда. Футболчи жароҳат сабаб жамоасининг “Ливерпуль”га қарши кечган охирги ўйинини ўтказиб юборди. Шунга қарамай у АПЛда ўзи иштирок этган 26 ўйинда 28 та гол киритди. Ҳоланднинг ассистлари эса 5 тани ташкил қилади.

    Килиан Мбаппе (“ПСЖ”) — 180 миллион евро

    Фото: Getty Images

    Энг қиммат ўйинчилар рейтингида ҳамон Килиан Мбаппе карвонбошилик қилмоқда. Бироқ 2023 йилда Мбаппе ва “ПСЖ”нинг ишлари ортга кетмоқда. Клуб Европа Чемпионлар Лигасида “Бавария”га мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди. Франция чемпионатидаги сўнгги мағлубиятлар эса 1-ўринни хавф остига қўймоқда. Мбаппе Лига 1 ушбу мавсумидаги 24 ўйинда 19 та гол ва 3 та ассист қайд этди.

    07.04.2023, 17:19   Изоҳ (0)   9224
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Барселона” президенти “Негрейра иши” юзасидан УЕФА ва ФИФАга мурожаат йўллади 

    07.04.2023, 11:28

    “Барселона” Мессини қийинчиликсиз ортга қайтариши мумкин. Араблар шартномани молиялаштиришга тайёр

    07.04.2023, 10:22

    Жозе Моуриньо яна Криштиану Роналдунинг мураббийига айланиши мумкин 

    06.04.2023, 21:06

    Фрэнк Лэмпард яна бир бор “Челси” бош мураббийига айланди 

    06.04.2023, 17:36

    Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги—2023 қуръасида 2-саватчадан жой олади

    06.04.2023, 16:47

    Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 3 поғона юқорилади. Аргентина етакчига айланди, Бразилия эса 2-ўринга тушиб кетди

    06.04.2023, 14:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33

    Европа аэропортларда сув олиб ўтиш тақиқи бекор қилиниши мумкин

    Дунё | 8 август, 14:21

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22

    Олтин нархи янги тарихий рекорд ўрнатди

    Дунё | 8 август, 13:10

    Хитойда космик ракета синов пайтида қулаб тушди — ОАВ

    Дунё | 8 август, 12:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.