Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда психотроп ва синтетик дорилар савдосига чек қўйилиб, гиёҳвандлик воситалари манзили туширилган “граффити” ёзувлар йўқ қилинди. Бу ҳақда вилоят ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, гиёҳвандлик ва психотроп дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш бўйича ўтган 7 кун мобайнида вилоят ИИББ ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан жами 78 та жиноий ҳолат аниқланди.
Ушланган шахслардан 16,3 кг гиёҳвандлик воситаси ва 1 852 дона кучли таъсир қилувчи дорилар далилий ашё сифатида олинди.
Хусусан, вилоят ИИББ ҳамда Пискент тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 1975 йилда туғилган шахс 50 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини харидорга сотган вақтида қўлга олинди.
Тезкор суриштирув ишлари натижасида, ушбу шахснинг яшаш хонадонидан келгусида сотиш мақсадида сақлаб қўйилган, тахминий қиймати 100 млн сўмга тенг бўлган 911 дона шу каби дори воситалари борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.
Бундан ташқари, гиёҳвандлик ва психотроп моддалар савдоси билан боғлиқ интернет дўконлари рекламалари акс этган 458 та “наркограффити” аниқланиб, йўқ қилинди.
Гиёҳванд моддалар савдоси
Март ойи ўрталарида ДХХ Чегара қўшинлари ва Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирларида катта миқдордаги наркотик моддаларнинг ўзбек—қирғиз давлат чегарасидан ноқонуний ўтказилган ҳолати аниқланганди.
Шунингдек, Навоий вилоятида наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ қўлга олингани, Тошкентда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган талабалар ушлангани, шунингдек, Самарқанддаги тунги клубда 10 минг АҚШ доллари эвазига гиёҳванд модда сотишга уринганлар қўлга тушгани тўғрисида хабар берилганди.
Апрель ойи охирида Тошкент вилоятида наркокурерлик билан шуғулланган коллеж талабаси ушланганди.
Октябрь ойининг 10 куни давомида гиёҳвандлик воситаларини яшириш йўли билан (“закладка”) тарқатган ва шундай ноқонуний фаолият билан шуғулланган 32 нафар шахс ушланган.
Изоҳ (0)