• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12892.91
    • RUB160.34
    • EUR14512.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Украинада олинган “дарслар амалда”. Россиянинг модернизация қилинган қуроллари ва вертолётлари “Дарё” нигоҳида

    Россия армияси инвентарида мавжуд энг илғор танк Т-90М ҳисобланади. Жанговар машина Украинада ўзини қандай тутгани — алоҳида масала. Аммо реал жанг шароитида олинган тажриба унинг экспорт вариант Т-90МS танкида акс эта бошлади. Мазкур модел Т-90 оиласининг асосий версиясига нисбатан 1,5 тоннага оғирроқ — вазни 48 тоннани ташкил этади.

    Т-90МS

    Уралвагонзавод томонидан ишлаб чиқарилган танк биринчи марта 2011 йили Russian Expo Аrms кўргазмасида намойиш этилган. Унинг асосий мижози Ҳиндистон ҳисобланади. 2019 йили мамлакат 464 та жанговар машинани лицензия асосида ишлаб чиқариш бўйича шартнома имзолаган. Танкни механик-ҳайдовчи, командир ва қурол операторидан иборат уч кишилик экипаж бошқаради. Снарядларни юклаш билан карусел механизми шуғулланади. Ўқ-дори захираси 40 та.

    125 мм калибрли 2А46М-5 тўпи максимум 5 км масофадаги нишонларга зарба бера олади. Рус танкига хос жиҳатлардан яна бири бошқариладиган ракеталарни ствол орқали ишга тушириш имкониятидир. Жанговар машинада, шунингдек 7,62 мм калибрли модул ва 12,7 мм-ли пулемёт бор. Аввалги версиялардан фарқли, Т-90МS танкида Контакт реактив зирҳ панеллари мавжуд эмас. Бу вазифани танкнинг турли қисмларига ўрнатилган Реликт тизими бажаради.

    “Калина” номли ўт очишни бошқариш тизими қурол оператори ва командири учун оптик имкониятларни таъминлайди. Термал тасвирлагич, лазерли масофа ўлчагич, бошқарилувчи ракеталарни йўналтириш тизими, панорамали кузатиш комплекси ва ҳоказолар унинг таркибий қисми ҳисобланади. “Калина” шарофати билан танк кундуз куни 5 км, тунги вақтларда эса 3,5 км узоқликдаги нишонларни кўра олади.

    Т-90С танкида 1000 от кучига эга двигатель ўрнатилганди. Янги моделни 1130 от кучига эга V-92С2Ф дизель двигатели ҳаракатлантиради. У 12 цилиндрли бўлиб, 100 километр масофага тахминан 250-300 литр ёнилғи сарфлайди. Унинг ёрдами билан танк ўз тезлигини 60 км/соатга етказиши, бир марта ёқилғи қуйиш билан 550 километр масофани босиб ўтиши мумкин.

    Панцирь-SМ-DЕ

    Россия ҳарбий саноат комплекси янги лойиҳалар устида мунтазам ишлайди. Амалда хизмат қилаётган технологияларни эса такомиллаштириб боради. Рус армияси учун соябон вазифасини ўтаётган, дронларга қарши асосий восита вазифасини бажараётган “Пансир” тизими шулар жумласидан. У бутун бошли оила бўлиб, комплекснинг стационар, мобил, кема ҳатто Арктика модификациялари мавжуд. Энди улар орасида Панцирь-SМ-DЕ ҳам қўшилди.

    Мазкур тизим ўз турдошларидан 30 мм калибрли автоматик тўпга эга эмаслиги билан фарқланади. Бунинг ўрнига асосий эътибор кичик ҳажмли зенит ракеталарга қаратилган. Қуролнинг икки четига улардан 48 тагача ўрнатиш мумкин. Стандарт зенит-ракеталар эса ўз жойларида қолдирилган.

    Бироқ модернизация жараёни фақат шу билан чекланмайди. Янги моделнинг радар имкониятлари ҳам яхшиланган. У бир вақтнинг ўзида 40 та нишонни кузатиши, максимум 20 километр узоқликдан уриб тушириши мумкин.

    Қолаверса, “Пансир” модулли дизайн асосида ишлаб чиқилган бўлиб, уни турли платформаларга ўрнатиш имконияти бор. Юк машиналари шулар жумласидан. Шу билан бирга, тизимни муайян нуқтага жойлаштириб, 500 м узунликдаги оптик тола ёрдамида масофадан, яъни хавфсиз нуқтадан бошқарса бўлади.

    Худкуш дронлар, ўқотар қуроллар

    Zala Aero Group компанияси,рус армияси эҳтиёжлари учун учувчисиз учиш қурилмалари, жумладан разведка, кузатув ва камикадзе дронлари ишлаб чиқаради. Улардан энг машҳурлари “Изделе” оиласига мансуб бўлиб, аллақачон Украина урушида фаол қўлланилмоқда.

    Бу турдаги худкуш дронлар учун берилган умумий ном Lancet ҳисобланади. Lancet-1 (Изделе 51) дрони 1 килограмм, Lancet-3 (Изделе-52) дрони эса 3 килограмм портовчи модда ташийди. Шунингдек, 40-70 километр масофадаги нишонларга зарба бера олади. Компания IDEX2025 кўргазмасида уларнинг экспорт версиялари билан қатнашди.

    Изделе 51-E пиёдалар, енгил зирҳли техникаларга, Изделе 52-Э бўлса оғир зирҳли жанговар машиналар ҳамда истеҳкомларга қарши қўллашга мўлжалланган. Кичик ҳажм сабаб радарлар уларни аниқлашда қийинчиликларга дуч келади. Оператор дронларни нишонга урилгунча бошқариши ёки мазкур вазифани автоном режим ихтиёрига ҳавола этиши мумкин. Зала компанияси, бундан ташқари, Куб-2E худкуш дронлари ҳамда Гранат-4E каби разведкачи дронларни ҳам намойиш қилди.

    Аслини олганда, Зала маълум ва машҳур Калашников концерннинг бир қисми ҳисобланади. 2013 йили Izhevsk Mechanical Plant билан бирлашгунга қадар Измаш номи остида фаолият кўрсатган. У қурол-яроғ ишлаб чиқариш бўйича икки асрлик тажрибага эга. Концерн IDEХ 2025 кўргазмасида АК оиласига мансуб ўқотар қуролларнинг янги модификациялари, снайпер милтиқлар ва пулемётлар билан қатнашди. Компаниянинг протокол бўлими бошлиғи Андрей Вишняков уларнинг баъзилари ҳақида “Дарё”га маълумот берди. 

    Рус вертолётлари

    Russian Helicopters вертолёт ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи барча рус компанияларини бирлаштирган ҳолдинг бўлиб, 2007 йили ташкил этилган. У ички эҳтиёжлар, шунингдек экспорт учун ҳарбий ва тижорий вертолётлар ишлаб чиқаради.

    Компания Абу-Даби шаҳридаги кўргазмада ўз маҳсулотлари билан қатнашди. VIP мижозлар учун мўлжалланган Ми-38 вертолёти шулар жумласидан. У комфорт таснифидаги хизматларга мўлжалланган бўлиб, ўз бортига 8 кишидан 30 нафаргача йўловчини ортиши мумкин.

    Салон премиум материаллар, яъни ёғоч ва чарм материаллардан тайёрланган. Кондиционер, мониторлар ҳамда бошқа қулайликлар мавжуд. Қолаверса, вертолётнинг кириш қисмида қаҳва дамлагич, микротўлқинли печ кабилар ҳам бор. Буларнинг бари унинг ичидагилар учун шинамликни таъминлайди. “Дарё” мухбири уни ичкаридан тасвирга олиш имконига эга бўлди.

    Вертолёт Ми-8 дан йирикроқ, М-26 дан эса кичик ҳисобланади. У максимал тезлигини 300 км/соатга етказиши, 6 300 метр баландликка кўтарилиши мумкин. Ҳаво транспортида уч кишилик экипаж хизмат қилади. Улардан иккитаси учувчи бўлса, яна бири борт кузатувчиси ҳисобланади.

    Ansat

    Russian Helicopters ижтимоий хизматлар учун мўлжалланган вертолётлар ҳам ишлаб чиқаради. Ansat бунга мисол. Компания каталогида унинг полиция ҳамда тиббий хизмат моделлари мавжуд.

    2000 йиллардан буён серияли ишлаб чиқарилаётган вертолётнинг дизайни ўзига хос бўлиб, кичик ўлчами сабаб оператив миссияларда юқори самара кўрсатади. Ҳаво патрули, қидирув ва қутқарув операциялари, аксилтеррор амалиётлари кабилар шулар жумласидан. Табиийки, бу махсус ҳамда фавқулодда хизматлар учун айни муддаодир.

    Ansat’ни икки нафар учувчи бошқаради. Вертолёт ўз тезлигини 275 км/соатгача ошириши, 4 200 метр баландликкача кўтарилиши мумкин. Бундан ташқари, у максимум 525 километр масофага парвоз қилиб, 3 соатдан ортиқ ҳавода қолиш салоҳиятига эга.

    Ҳаво кемасининг фюзеляжи модулли конструкцияга эга. Бу йиғиш жараёнини осонлаштириб, алоҳида элементларни бутун фюзеляжни тўлиқ қисмларга ажратмасдан туриб алмаштириш имконини беради. Корпусда эса композит материаллардан кенг фойдаланилган. Чанғи шаклидаги шасси эса қўниш вақтидаги эластик деформациялар ва кинетик энергияни ютишга ёрдам беради.

    Вертолётнинг тиббий мақсадлар учун мўлжалланган версияси табиий офатлар ёхуд бошқа фавқулодда ҳолатлар юзага келган тақдирда беморларни шифохонага олиб бориш учун ишлатилади. Аммо унинг ўзида ҳам реанимация, интенсив терапия ва асосий ҳаётий функцияларини мониторинг қилиш учун тиббий ускуналар мавжуд. Мазкур модел учувчилардан ташқари икки нафар тиббиёт ходими ҳамда бемор учун капсулани ўз бағрига сиғдира олади.

    Ansat вертолётларининг дизайни ва техник хусусиятлари йирик шаҳарлар, тоғли ҳудудлар ва табиий офат зоналарида, бошқача айтганда қуруқлик орқали транспортировка қилиш мураккаб ёки имконсиз бўлган шароитда асқатади. Қолаверса, компания вертолётлари орқали ўрмон ёнғинларини ўчириш ҳам мумкин. Аммо бу энди бутунлай бошқа техника.

    Ка-32А11М

    Камов бюроси ўзининг ҳарбий вертолётлари билан машҳур. Аммо уларнинг орасида фавқулодда вазиятлар, аниқроқ айтганда, ўрмон ва шаҳар шароитидаги ёнғинларни ўчиришга мўлжалланган ҳаво транспорти бор. Ка-32А11М куннинг исталган вақтида, ҳар қандай об-ҳаво шароитида фаолият кўрсатиши мумкин. У ҳарбийларнинг Ка-32 платформаси асосида модернизация қилинган бўлиб, ташқи осма қисмида 5 тоннагача оғирликдаги юкларни кўтариши мумкин. Russian Helicopters савдо бўйича директори Илгиз Саматов вертолёт аввалги моделлардан қайси хусусиятларга кўра фарқланишини санади. 

    Аслини олганда, мазкур вертолёт дастлаб 1980 йилларда ишлаб чиқилган. Унинг ўт ўчиришга мўлжалланган версияси эса илк бор 2021 йили жамоатчиликка кўрсатилди. Узунлиги 12,25 метрни, парвоз тезлиги эса 260 км/соатни ташкил қилувчи вертолётни 2-3 кишилик экипаж бошқаради. У бир марта ёқилғи қуйиш билан 800 километр масофага учиб бориши мумкин. Бундан ташқари, йўловчиларни ҳам ўз бағрига сиғдира олади.

    Стокгольм Халқаро тинчлик тадқиқот институти (SIPRI) ҳисоботига кўра, халқаро қурол-яроғ савдосининг 43 фоизи Қўшма Штатларнинг ҳиссасига тўғри келади. Кейинги ўринларни эса Франция (9,6%) ҳамда Россия (7,8%) банд этган. Москва бозорнинг йирик ўйинчиларидан бири сифатидаги мавқейини сақлаб келмоқда.

    7 апрел, 19:25   Изоҳ (0)   32236
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Россия#Украи#Янги қуроллар
    Ҳумоюн Тожиддинов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида



    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект инсон ўрнини эгалламайди, аксинча иш тартибини ўзгартиради— Халқаро меҳнат ташкилоти

    Дунё | 21 май, 19:35

    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди

    Реклама | 21 май, 19:30

    Instagram: Юлдуз Усмонованинг Instagram’даги рекламаси қанча? Жамбул Муҳаммедов қимматбаҳо автомобиль харид қилди, Озода Нурсаидованинг концертдаги образлари қанча...

    Шоу-бизнес | 21 май, 19:25

    Фаст-фуднинг организм учун яширин зарарлари аниқланди

    Дунё | 21 май, 19:20

    Жиззахда коррупцияга қарши курашишда масъулиятсизлик қилган раҳбарлар ишдан олинди

    Ўзбекистон | 21 май, 19:15

    Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 21 май, 19:10

    Космик станцияда сирли бактерия топилди

    Дунё | 21 май, 19:00

    Уй кондиционерини ўрнатган, рул устида ош еган: Наманганда қоидабузар “блогер”ларга чора кўрилди (видео)

    Ўзбекистон | 21 май, 18:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.