• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Европа Иттифоқи молиявий ва технологик ёрдамни оширади, Жаҳон банки минтақада йирик лойиҳа бошлайди. Самарқанд халқаро иқлим форумининг иккинчи куни қандай ўтди?

    Самарқанд халқаро иқлим форуми минтақа юзлашаётган экологик муаммоларни муҳокама қилиш учун платформа вазифасини бажарди. Шу билан бирга, бу борадаги миллий стратегияларни минтақавий манфаатлар билан мувофиқлаштириш, уни эса ўз навбатида, глобал саъй-ҳаракатлар билан уйғунлаштириш имконини берди.

    Форумда минтақанинг бешта давлати ҳамда Мўғулистоннинг экология ва сув хўжалиги вазирлари, шунингдек, Европа Иттифоқи, Жаҳон банки каби халқаро институтларнинг юқори даражали расмийлари иштирок этди.

    Тадбирнинг иккинчи куни расмийлар ҳамда экспертлар атроф-муҳит муаммолари билан боғлиқ мавзуларда панел муҳокамаларини олиб борди. “Марказий Осиёда иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларини интеграциялашган ҳолда бошқариш” мавзусидаги сессия шулар жумласидан.

    Унда Ўзбекистон томонидан сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев қатнашди. Вазир тежамкор технологиялардан кенгроқ фойдаланиш, суғориш инфратузилмасини яхшилаш зарурлигини таъкидлади. Туркманистон сув хўжалиги давлат қўмитаси раиси Дурди Генджиев эса Ўзбекистон тажрибасидан намуна олиниб, Қорақум канали бетонлаштирилишини маълум қилди. “Дарё” сессияда қатнашган иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг Қўштепа канали ва бошқа мавзулардаги фикрларига қизиқди.

    Иқлимшунос, шунингдек, канал ва ариқларни бетонлаштиришнинг ерости сувлари, флора ва фаунага таъсири ҳақидаги саволга жавоб берди.

    Шу куни “Марказий Осиё уч томонлама сайёра инқирози қаршисида” мавзусидаги панел муҳокамаси ҳам бўлиб ўтди. Сессияда нутқ сўзлаган Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов минтақа юзлашаётган экологик муаммоларга тўхталди.

    Вазир, шунингдек, мамлакат Европа Иттифоқининг илғор технологияларидан кенгроқ фойдаланиш имконига эга бўлаётганини айтиб, Жаҳон банки томонидан Ўзбекистонда ўрмон майдонларини кенгайтириш учун 142 млн АҚШ доллари ажратилишини маълум қилди.

    Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Татьяна Проскурякова ташкилот Ўзбекистон ҳукумати томонидан форум доирасида илгари сурилган ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

    Азиз Абдуҳакимов, ўз навбатида, иқтисодий лойиҳалар экологик экспертизадан ўтказилишини қўшимча қилди.

    Вазир, шунингдек, Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан экилган кўчатлар қаровсиз қолиб кетмайдими деган саволга жавоб қайтарди. Азиз Абдуҳакимовга кўра, уларнинг парвариши билан Ўрмон хўжалиги агентлиги шуғулланади.

    “Иқтисодий омил муҳим”

    “Дарё” форумда қатнашган экспертларга ҳам микрофон тутди. 2019 йилдан буён Орол денгизининг суви чекинган ҳудудларда саксовул экиш билан шуғулланаётган япониялик мутахассис шулар жумласидан. OISCА ташкилоти ижрочи вице-президенти Нагаиши Ясуаки атроф-муҳит муаммоси ўткир ҳудудларда иш ўринларини яратиш муҳим деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, аҳоли бўлмаса, экологик муаммоларни бартараф этиш ҳаракатлари ҳам ўз аҳамиятини йўқотади.

    Шу куни бир неча сессия доирасида иқлим ўзгаришининг экотизимларга таъсирини юмшатиш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган турлар ва яшаш жойларини сақлаш, ҳаво, сув ва тупроқ ифлосланишининг экотизимларга салбий таъсирининг олдини олиш, табиий ресурсларни барқарор бошқариш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш каби мавзуларда муҳокамалар бўлиб ўтди. Томонлар халқаро ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишди.

    6 апрел, 20:00   Изоҳ (0)   6298
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Самарқанд#Иқлим форуми#Экологик муаммолар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг уч мулозими ишдан олинди

    Ўзбекистон | 25 июл, 23:40

    “Манчестер Сити” собиқ футболчисини ортга қайтаради — Романо

    Спорт | 25 июл, 22:50

    Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди

    Ўзбекистон | 25 июл, 22:39

    “Америкаликларнинг 53 фоизи Эпштейн иши Трамп туфайли эълон қилинмаяпти деб ҳисоблайди” — сўровнома

    Дунё | 25 июл, 22:15

    “Канада Фаластин давлатининг БМТда тан олинишига интилмоқда” — Марк Карни

    Дунё | 25 июл, 21:53

    ESPN. Дунёнинг энг яхши бокcчилари рейтинги янгиланди

    Спорт | 25 июл, 21:45

    Бразилия АҚШни президентга қарши тўнтариш тайёрлашда гумон қилмоқда

    Дунё | 25 июл, 21:27

    Москвада 50 ёшли ногиронни ўлдирган ўзбекистонлик мигрантга жиноят иши қўзғатилди 

    Дунё | 25 июл, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.