Испаниялик мутахассис Хаби Алонсо келаси мавсумдан бошлаб Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи бўлиши мумкин. Мадридликлар яқин вақт ичида буни расман эълон қилиши кутилмоқда. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берган.
-VZ8lcHrx.avif)
Маълумотларга кўра, “Байер” жамоасининг устози “қаймоқранглилар” билан шартнома имзолаш арафасида турибди. “Реал”нинг айни пайтдаги устози Карло Анчелотти эса Бразилия терма жамоаси бош мураббийлигига ўтиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо 2022 йил кузидан бери Леверкузен клуби бош мураббийи сифатида фаолият юритмоқда. Унинг қўл остида “Байер” ўтган мавсум Германия чемпионлигини қўлга киритди, мамлакат кубогида зафар қучди ва Европа Лигаси финалига қадар етиб борди. Бироқ финалда “Аталанта”га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Изоҳ (0)