Андижон вилоятидаги заводда ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ФВБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, 10 сентябрь куни соат 23:58 да Андижон шаҳар Янги айланма кўчасида жойлашган “Уз Корам Ко” МЧЖда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида вилоят ФВБга хабар келиб тушган. Соат 00:06 да айтилган манзилга ёнғин қутқарув экипажлари етиб борган ва соат 00:55 да ёнғин батамом ўчирилган.
Ҳолат натижасида МЧЖнинг шамоллатиш вентиляция шахтасида 90 м кв майдонда бўёқ қолдиқлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати ҳолатлари қайд этилмаган. Ҳозирда ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Бундан аввал Тошкент вилояти Зангиота тумани “Эркин” МФЙда жойлашган бўёқ ишлаб чиқариш цехи биносида 10 сентябрь куни соат 14:15 да ёнғин содир бўлганди.
Изоҳ (0)