Тошкент вилояти Зангиота туманида «КамАЗ» ва Nexia-2 иштирокида юз берган ЙТҲ натижасида енгил автомобилда ёнғин келиб чиқди.
ФВВ матбуот хизматининг хабар қилишича, воқеа 16 ноябрь куни соат 09:18 да «Эркин» МФЙ ҳудудидан ўтган М-39 йўлида содир бўлган. Воқеа жойига туман ФВБдан иккита ёнғин-қутқарув экипажи соат 09:23 да етиб бориб, ёнғин соат 09:25 да қуршаб олинган ва соат 09:32 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, ёнғин Nexia-2 олдинда қайрилиб олаётган «КамАЗ» юк автомобилини шина қисмига тўқнашганида зарб оқибатида юзага келган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)