20 ноябрь куни соат 07:10 да Наманган шаҳар «Истиқбол» МФЙда бир-бирига туташ қурилган уйларда ёнғин содир бўлди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, воқеа жойига шаҳар ФВБнинг 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 07:16 да етиб борган, ёнғин соат 07:21 да қуршаб олиниб, соат 07:58 да тўлиқ ўчирилган.
Ёнғиндан 4 та уйнинг тахминан 300 квадрат метр майдонда том, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
Ёнғин оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Аввалроқ Тошкент вилоятида бир-бирига қўшни икки уйда, Самарқанддаги икки қаватли савдо марказида, Нукусда бир-бирига туташ тўртта хонадонда, Тошкентдаги «Миллий таомлар» ошхонасига мўлжалланган бинода ёнғин чиққани тўғрисида хабарлар берилганди.
Изоҳ (0)