Тошкент шаҳар Олмазор туманида мебел ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 18 сентябрь куни соат 07:26 да Олмазор тумани, Уста Ширин кўчасида жойлашган мебел ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлди. Ёнғин қутқарув экипажлари томонидан олов соат 07:58 да қуршаб олиниб, соат 08:56 да батамом ўчирилди.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Ёнғинни бартараф этиш жараёни Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи назоратида амалга оширилди. Айни вақтда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Бундан аввал Тошкент вилояти, Зангиота тумани, “Эркин” МФЙда жойлашган бўёқ ишлаб чиқариш цехи биносида ёнғин содир бўлганди. Шунингдек, Андижондаги заводда содир бўлган ёнғин бир соатда ўчирилган эди.
Изоҳ (0)