Тошкент вилояти, Зангиота тумани, “Эркин” МФЙда жойлашган бўёқ ишлаб чиқариш цехи биносида 10 сентябрь куни соат 14:15 да ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ёнғин ўчириш экипажлари томонидан ёнғин соат 17:00 да қуршаб олиниб, соат 18:56 да батамом ўчирилди.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади.
Ёнғинни бартараф этиш жараёни Фавқулодда вазиятлар вазири назоратида амалга оширилди. Айни вақтда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Изоҳ (0)