Қутқарувчилар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги тоғларда адашиб қолган тўрт кишига ёрдам берди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.
13 апрель куни соат 19:50 да Тошкент вилояти ФВБ Тезкор бошқарув марказига вилоятнинг Бўстонлиқ туманидаги тоғ ён бағриларида дам олиш учун борган тўрт нафар фуқаро йўлдан адашиб қолгани ҳақида хабар келиб тушган. Шунга кўра, қидирув-қутқарув ишларига зудлик билан Чимён ёнғин-қутқарув отрядининг бир гуруҳ қутқарувчилари жалб қилинган.
Қутқарувчилар томонидан қисқа вақт ичида йўлдан адашган фуқаролар туманнинг “Бурчмулло” маҳалласи ҳудудидаги тоғларнинг юқори қисмида экани аниқланган. Самарали саъй-ҳаракатлар натижасида йўлдан адашган фуқаролар соғ-саломат пастга олиб тушилган.
Изоҳ (0)