Италиялик ярим ҳимоячи Сандо Тонали келаси мавсумда “Барселона” футболчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда DeadlineDayLive нашри хабар бермоқда.

Каталонияликлар нидерландиялик футболчи Фрэнки де Ёнгни сотиш имкони юзага келса, “Ньюкасл” аъзосини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўради. Каталонияликлар устози Ҳанси Флик футболчини “Барселона”га олиб келишни истамоқда. Томонлар ҳозирда Тонали масаласида музокара бошлаш арафасида турибди.
24 ёшли футболчи ўтган мавсум келишилган ўйинларда иштирок этганликда айбланиб, узоқ муддатга футболдан четлатилган эди. Тонали жорий масумдан яна футболга қайтиб, “қарғалар” сафида анча ишончли ўйин намойиш этмоқда.

Сандронинг “Ньюкасл” билан тузган шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади. Унинг трансфер нархи 45 миллион еврога баҳоланмоқда.
Тонали жорий мавсум “Ньюкасл” сафида Англия Премьер Лигасида 31 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 3 гол ва 2 голли узатма ёздириб қўйган.
Изоҳ (0)