Футбол бўйича Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси ва Конференциялар Лигасида ҳафтанинг энг яхшилари аниқланди.
“Бенфика” футболчиси Фредрик Эурснес ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Футболчининг “Брюгге”га қарши баҳсда узатмалар аниқлиги 72% ни ташкил этган.
Эурснесдан ташқари Рафаэл Леау (“Милан”), Кингсли Коман (“Бавария”) ва Карим Адеми (“Боруссия Д”) каби футболчилар ушбу совринга даъвогарлик қилганди.
Европа Лигасида эса “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ҳафтанинг энг яхшиси номига сазовор бўлди. Англиялик футболчи “Барселона”га қарши баҳсда битта голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун Рэшфорд билан биргаликда Аксел Дисаси (“Монако”), Лукас Окампос (“Севилья”) ҳамда Дмитро Крискив (“Шахтёр”) каби футболчиларнинг номзоди қўйилган эди.
Конференциялар Лигасида “АЭК” аъзоси Анхел Гарсия ҳафтанинг энг яхшиси деб топилди. Гарсиядан ташқари Лука Йович (“Фиорентина”), Трезеге (“Трабзонспор”) ва Марко Янкович (“Қорабоғ”) каби футболчилар соврин учун кураш олиб борганди.
Изоҳ (0)