Мадриднинг “Реал” клуби франциялик ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга Испания Кубоги финалида “Барселона”га қарши ўйинда майдонга туша олмайди. Бу ҳақда “қаймоқранглилар” матбуот хизмати хабар берган.

Футболчи Ла Лиганинг 33-туридаги “Хетафе”га қарши учрашувнинг иккинчи бўлимида жароҳат сабаб алмаштирилди. Тиббий кўрик натижаларига кўра, Эдуардонинг чап оёғининг сон мушагидаги пай тўлиқ ёрилгани аниқланган. Шу сабабли Камавинга яқин вақт ичида сафга қайта олмайди.
2024/25 йилги мавсумда франциялик футболчи барча мусобақалар доирасида 34 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйган.
Эслатиб ўтамиз, Испания Кубоги финали 26 апрель куни “Барселона” ва “Реал” жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади.
Изоҳ (0)