Меган Марклнинг янги As Ever брендига тегишли маҳсулотлар ҳақида турлича фикрлар билдирилмоқда. Бу ҳақда New York Post хабар берди.

Сассекс герцоги Меган Маркл яқинда As Ever бренди остида ўз маҳсулотларини сотувга чиқарди. Харидорларга 14 долларга малина мураббоси, 11 долларга гиёҳли чойлар (лимон—занжабил, gibiskus ва ялпизли), 14 долларга “нафис лаззат учун” қуймоқ тайёрлаш аралашмаси, 14 долларга қумоқ печенье тайёрлаш учун аралашма, 28 долларга дала гулларидан мумкатакли асал ва 15 долларга қуритилган гуллар сепмаси тақдим этилди.

Биринчи партия бир соат ичида сотилди. New York Post’нинг дегустаторлари As Ever маҳсулотларининг баъзиларини татиб кўришга улгуришди. Машҳур малина мураббоси ҳақидаги фикрлар иккига бўлинди. Шундай қилиб, кулинар танқидчи Стивен Куаззо мураббо таъми АҚШнинг исталган супермаркетларидан сотиб олиш мумкин бўлган бошқа ҳар қандай мураббо таъмига ўхшайди, деб таъкидлади.

Шу билан бирга муҳаррир Закари Кусин уни жуда нордон, бемаза ва ҳатто “чидаб бўлмас даражада” деб атади.
Печенье тайёрлаш учун аралашма ҳам турли хил шарҳларни олди. Репортёр Эмма Суттон-Уильямс печенье таъмини мақтади. Кусин фикрича, печенье “уваланиб кетадиган” ва бемаза бўлиб чиқди: “у консистенсияси жиҳатидан хоккей шайбасига ўхшайди”, деди у.

Гиёҳли чой ҳақида гап кетганда, у бемаза ва таъмсиз деб тавсифланди. Ялпиз чойи ихлосманди бўлган Кусин унинг етарли даражада аччиқ эмаслигини таъкидлади.
Изоҳ (0)