Асрлар давомида бу оилалар ўз капиталини ва жаҳон тарихига таъсирини ошириб келмоқда. Уларнинг фамилияси чексиз куч ва улкан бойлик тимсолига айланди. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам Forbes рўйхатининг юқори қаторларида кўринмайди, уларнинг бойликлари тарихи сир билан қопланган ва кўплаб афсоналар билан беркитилган. Уларнинг фикрича, катта бойлик сукунатни ёқтиради.
Рокфеллерлар оиласи
Оила бойлиги: тахминан 2,5 триллион доллар
АҚШга кўчиб келган этник немисларнинг авлодлари ХIX аср охирида инсоният тарихидаги биринчи миллиардер Жон Рокфеллер туфайли машҳур бўлди. Жон 16 ёшиданоқ бухгалтер ёрдамчиси бўлиб ишлай бошлаган. 1857 йилда ишини ташлаб, дон, гўшт, пичан ва бошқа товарлар савдоси билан шуғулланадиган компанияга кичик шерик бўлади. Штатларда давом этган фуқаролик урушида армияни таъминлаш учун ҳукумат буюртмалари асосида ишлаб чиқариш унинг капиталини кўпайишига ёрдам беради. 1870 йилда у Standard Oil компаниясига асос солади ва нефть саноатига эътибор қаратади. 10 йил ичида АҚШ нефть қазиб олишнинг 95 фоизи Жон Рокфеллер қўлида тўпланади. Унинг компанияси нархларни белгилашни ва оиланинг бойлигини янада оширишга хизмат қилади.
ХХ асрда Рокфеллер сулоласининг фаолияти озиқ-овқат, муҳандислик, саноат, суғурта ва молия соҳаларигача кенгаяди. ХХ аср бошлари ва ўрталаридаги уруш даврида Рокфеллерлар немис томонига ҳам, иттифоқчилар коалициясига ҳам ҳомийлик қилиш орқали капиталларини кўпайтириб олади.
Жон Рокфеллер вафотидан кейин унинг ягона ўғли кичик Жон Рокфеллер оилавий бизнесни давом эттиради. 1913 йилда кичик Жон Рокфеллернинг қайнотаси — сенатор Нельсон Олдрич АҚШ Конгрессида тижорат банклари тизимини назорат қилувчи ва миллий валютани муомалага чиқарадиган Марказий банк яратиш ғоясини илгари суради. Олдрич магнат билан қариндошлик алоқалари ва бир гуруҳ йирик америкалик банкирлар билан яқин муносабатда бўлганликда айбланишига қарамай, ўз режасини амалга оширишга муваффақ бўлади. Ҳозирда Федерал захира тизими (FRS) деб номланувчи ушбу лойиҳа захира банклари тармоғига эга бўлган мустақил федерал агентлик бўлиб, штат ва АҚШ президентига бўйсунмайди.
Кичик Жон Рокфеллернинг беш набираси ҳам кланнинг жаҳон саҳнасидаги мавқейини мустаҳкамлади. Нельсон Рокфеллер оила манфаатлари учун лоббистлик қилади ва мамлакатнинг давлат манфаатларини назорат қилиб, Қўшма Штатлар вице-президенти бўлади. 70 йилларнинг ўрталаридан бошлаб кланни Девид Рокфеллер бошқаради, у сулоланинг молиявий ишларига масъул эди.
Рокфеллерлар бойлигининг асосий сири — оилавий капитални ташкил этишда. Уларнинг тузилмаларининг барча элементлари, баъзи автономияларга қарамай, бир-бирига боғланган. Оиланинг оилавий фонди, хайрия фондлари ва трестлари (хусусий оилавий фондлар) мавжуд. Яъни ҳатто энг дангаса меросхўрлар ҳам асосий ажралмас мулк мавжудлиги сабабли Рокфеллернинг бойлигини беҳуда сарфлай олмайди.
Девид Рокфеллер Ғарб элитасининг машҳур Билдерберг клуби асосчиси ва фахрий раҳбари сайёрамизнинг асосий глобалисти ҳисобланган. Девид Рокфеллер 2017 йилнинг 20 мартида 101 ёшида вафот этади. У узоқ муддатли тарихий лойиҳаларни илгари сурди — жумладан, экологик ҳалокат ва табиий ресурслар тугашининг олдини олиш, туғилишни чеклаш ва Ер аҳолисини камайтириш каби.
Ҳозирда Рокфеллерлар клани молиявий секторни ҳам, нефть саноатини ҳам, шунингдек, миллатлараро тузилмаларни (масалан, БМТ, БРИKС, НАТО, Билдерберг ва бошқаларни) қамраб олувчи нуфузли тармоқдир.
Ротшилдлар оиласи
Оила бошлиғи: Майер Амшел Ротшилд (1744-1812, 68 йил яшаган)
Соф бойлиги: тахминан 3,2 триллион доллар.
Дунёдаги энг бадавлат оила асосчиси Майер Амшел Германияда пул алмаштирувчи (сарроф) яҳудий муҳожир оиласида туғилган. Отасининг дўкони Франкфурт-на Майндаги геттода жойлашган бўлиб, бургут тасвирланган “Рот Шилд” (немис тилида “қизил қалқон”) савдо белгиси остида ишлаган.
12 ёшида отаси Майерни Ганноверга Оппенгеймер банкига ўқишга юборади. 16 ёшида ўғли ўқишини тугатиб, марҳум отасининг дўконида танга ва медалларни алмаштириш ва сотиш бизнесини давом эттиради. Ва шу ерда немис князлигининг бири бошқасига тангаларни алмаштириш хизматларини кўрсатадиган биринчи банкни очади. Майер Амшел Ротшилд мисли кўрилмаган зийраклик ва ниҳоятда ўткир ақли билан тезда муваффақиятга эришади. У Англиядан Европага пул эмас, пахта ва жун жўнатиб, ўта қиммат нархларда сотиш орқали мамлакатга валюта олиб кириш йўлини ўйлаб топади. Шундай қилиб, ҳар бир мамлакатда ҳисоб-китоблар маҳаллий валютада амалга оширилади ва валюта курси Ротшилд учун қулайлик яратади.
20 ёшида Ротшилд Гессен-Кассел князлик уйини тангалар билан таъминлай бошлайди, 5 йил ўтгач уй бошлиғи Вилгелм IX Ротшилдни шахсий банкири этиб тайинлайди. Кейинги йилларда Ротшилд иш берувчининг бойлигини кўпайтириш билан бирга ўз бойлиги ҳақида ҳам унутмайди.
27 ёшида Майер Амшел судхўрнинг қизига уйланади. Мазкур никоҳдан 5 ўғил ва 5 қиз туғилади. Майер Амшел ўғилларига банк ишларини ўргатади ва уларни Ротшилд банкининг филиалларини очиш учун Европанинг турли бурчакларига юборади. Ротшилдлар Лондон, Вена, Париж, Неаполни қамраб олади, тўнғич ўғли ўзи туғилган Франкфурт шаҳрида оилавий бизнесни бошқаради. Ўғиллари филиалларни бошқараётганда Ротшилднинг қизлари ҳужжат ишлари билан шуғулланади.
Сулола аждоди оилавий капитални қандай сақлаб қолишни энг майда деталларигача ўйлаб чиқади. Бунинг учун барча никоҳлар ёки оила ичида бўлиши (амакилар жиянларига уйланади, амакиваччалар ва уларнинг болалари турмуш қуради ва ҳоказо) ёки бадавлат оиланинг қизини келин қилиш керак эди. Шу билан бирга, куёвларга тадбиркорлик билан шуғулланишга рухсат берилмасди, улар фақат ёлланган ходимлар — менежер, ишчи ва хизматчи сифатида ишлаши мумкин бўлган.
Шу тариқа оилавий банкирлар ҳукмдорлар ва давлатларга боғлиқ бўлмаган кучли молиявий тизимга айланади.
1810 йилда оила “М. А. Rothschild und Söhnе” (“Майер Амшел Ротшилд ва ўғиллари”) компаниясига асос солади, бу компания бугунги кунда ҳам гуллаб-яшнамоқда. ХIX аср бошларида Ротшилд банки нафақат жисмоний шахсларга, балки бутун штатларга ҳам кредит бера бошлайди. 1818 йилда Ротшилдлар Пруссияга 5 миллион фунт стерлинг қарз беради, 1826 йилда эса Лондоннинг Ротшилд банки Англия Миллий банкига кредит бериб, мамлакатда юзага келаётган ликвидлик инқирозининг олдини олади.
1812 йилда вафот этган Майер Амшел Ротшилд ўз меросхўрларига васиятнома қолдиради, унда у оилавий бизнесни кейинги бошқариш тамойилларини батафсил баён қилганди. Васиятномага авлодлари қатъий риоя қилишлари керак бўлган қоидалар тўплами киритилган (улар 200 йилдан бери шу қоидаларга амал қилишади). Қоидалардан бирида куёвлар ва қизларнинг авлодлари Rothschild & Sons компаниясига ҳеч қандай алоқаси йўқлиги ёзилган. Бу ҳақда Амшел шундай деб ёзган:
“Қизларим, куёвларим ва уларнинг меросхўрлари мавжуд М. А. Rothschild унд Сöҳне компаниясига ҳеч қандай алоқаси йўқ, шунингдек, улар юқорида айтиб ўтилган компания ишлари, унинг ҳисоб-китоблари, қоғозлари, реестрларига ҳам аралашмайди. Фарзандларим отасининг васиятига қарши бўлиб, ўғилларимнинг жимгина савдо қилишига тўсқинлик қилсалар, уларни ҳеч қачон кечирмайман”.
Ротшилдлар неча асрлардан бери элита қатламида камтарлиги билан ажралиб туради. Улар бойлиги билан мақтанмайди — катта пул сукунатни яхши кўради. Оилавий гербда ҳам: “Concorsia, Integritas, Industria” (Розилик, бирлик, меҳнатсеварлик) шиори ёзилган. Оммавий компания эмас, балки хусусий оилавий бизнес сифатида Ротшилд компанияси ўзининг ҳақиқий соф қийматини ошкор қилмаслик имкониятига эга.
Айтганча, Ротшилдлар яқинда машҳур меҳмонхоналар тармоғининг асосчиси ва меросхўрлари бўлган Хилтонлар билан қариндош бўлишди. Перис Хилтоннинг синглиси ва меҳмонхоналар тармоғи асосчисининг набираси — Никки Хилтон Жеймс Ротшилдга турмушга чиқди. 32 ёшли банкир ва миллиардер Жеймс Амшел Виктор Ротшилд — Майер Амшел Ротшилднинг тўғридан-тўғри меросхўри бўлиб, у оиланинг 8-авлоди ҳисобланади.
Барухлар оиласи
Оила бошлиғи: Бернард Маннес Барух (1870-1965, 94 йил яшаган)
Бойлиги: Ўлими олдидан Бернард Барухнинг ўзи 1 триллион доллар бойликка эга эди. Ҳозир оиланинг капитали ва таркиби, шунингдек, давлат меросхўрлари ва бошқарувчиларининг исмлари ошкор этилмаган.
Таниқли тарихчи Андрей Фурсовнинг фикрича, жаҳон рейтингида айнан Барухлар оиласи 1-ўринни эгаллайди.
“Эҳтимол, уларнинг молиявий аҳволи Ротшилдлар, Рокфеллерларникидек эмасдир. — деб ҳисоблайди эксперт. — Аммо уларнинг дунё бўйича мавқейи анча юқори ва жиддийроқ. Айнан улар 1613 йилда бундан роппа-роса 400 йил олдин ташкил топган банклар отаси — Standard Chartered Bank’ка асос солган”.
Бернард Барух 1870 йилда келиб чиқиши яҳудий бўлган немис муҳожири оиласида туғилган. Унинг отаси шифокор бўлиб, Бернарддан ташқари яна 4 ўғли бор эди. Бернард Сити коллежини тамомлагач, Нью-Йорк фонд биржасида ишлай бошлайди. 1903 йилда ўзининг брокерлик компаниясига асос солади. Бернард Барух 33 ёшида афсонавий шахсга айланади. Биринчидан, у муваффақиятли брокерлик бизнеси туфайли аллақачон миллионер эди. Иккинчидан, ўзининг брокерлик бизнесини траст компанияларига қўшилмаган ҳолда бошқаради ва бунинг учун “Уолл-стритлик ёлғиз бўри” лақабини олади.
Бу хотиржам, жилмайиб турган йигит, шубҳасиз, даҳо эди. У Қўшма Штатлардаги чексиз инқирозлар бўлаётган пайтда капиталини оширади. Капиталнинг ҳокимият билан ўзаро таъсирида Барух жаҳон жараёнларига таъсир қилиш имкониятини кўради, шунинг учун 1912 йилда у АҚШнинг бўлажак президенти Вудро Вилсоннинг сайловолди кампаниясига ҳомийлик қилишни зиммасига олади. Миннатдорлик сифатида у Миллий мудофаа вазирлиги лавозимига тайинланади. Аста-секин миллий сиёсат ва иқтисодиётнинг энг муҳим масалалари бўйича қарорлар Барух қўлида тўпланади.
Уилсондан бошлаб, Бернард Барух ўз фаолияти давомида бешта Америка президентининг маслаҳатчиси ва Буюк Британия бош вазири Уинстон Черчиллнинг қадрдон дўсти бўлган. Барух атом бомбасини яратиш лойиҳасини бошқарган, АҚШ Федерал резерв тизимининг ҳаммуаллифи бўлган, урушдан кейин у “Халқаро ҳукумат”ни яратишни режалаштирган. Айнан у “совуқ уруш” тушунчасини сиёсатга киритган, кейинчалик Черчилл ундан фойдаланган. Унинг шарофати билан доллар урушдан кейин жаҳоннинг захира валютасига айланади. Бернард Барух бутун умри давомида Оқ уйнинг ҳақиқий кулранг кардинали эди.
Бу ғайриоддий шахс ҳақида яна бир қанча ажойиб фактлар бор. Бернард Барух киришимли бўлиб, одамлардан ўзини олиб қочмаган. У Нью-Йорк ва Вашингтоннинг марказий боғларида сайр қилишни, аҳоли ва аскарлар билан суҳбатлашишни, уларнинг мамлакатдаги вазият ва умуман ҳаёт ҳақидаги фикрларини билишни яхши кўрган. Ўша пайтдаги Ер юзидаги энг бой одам, жаҳон тарихидаги нуфузли шахс оддий одамлардек тан соқчиларсиз юрган. Шунингдек, энг бой одамларнинг расмий рўйхатида бўлмаган.
Барух кексаликка қадар бизнес билан шахсан ўзи шуғулланган. Умрининг охирига келиб активлар кўринишидаги шахсий бойлиги триллион долларга етади. Бернард Барух томонидан бошқариладиган Standard Chartered Bank 400 йил аввал ташкил этилган бўлиб, дунёдаги энг яхши молиявий институтлар рейтингида ҳам кўринмайди. Шундай бўлса-да у бутун дунё молиявий фаолиятини қамраб олади ва дунёдаги барча ҳисоб-китобларни назорат қилади.
1965 йилда Бернард Барух Нью-Йорк чеккасидаги қабристонга — рафиқаси ёнига дафн қилинади. Унинг қабрига оддийгина плита қўйилган —- на баланд тўсиқлар, на дабдабали ёдгорликлар. Матбуотда унинг фарзандлари, набиралари, чеваралари ҳаёти ва фаолияти ёритилмайди. Барухнинг дафн маросимидан ҳам фотосуратлар йўқ, агар бўлганда унинг келажакдаги ворисларини кўриш мумкин бўларди.
Виндзорлар оиласи
Оила бошлиғи: Георг V (1865–1936, 70 йил яшаган, 1910–1936 йилларда ҳукмронлик қилган), Елизавета II (1926, 96 ёшда вафот этган, Буюк Британия қироличаси 1952 йилдан 2022 йилгача ҳукмронлик қилган).
Бойлиги: The Guardian қиролича Елизавета II нинг шахсий бойлигини 4,45 миллиард фунт стерлингга баҳолайди. Монархлар 1894 йилда жорий этилган мерос солиғини тўламайди. Масалан, Ланкастер герсоглиги анъанавий равишда 1399 йилдан бери Буюк Британия қироллари учун даромад манбаи бўлиб келган. Шунингдек, улар Лондон ва Буюк Британиядаги кўчмас мулкдан даромад олишади. Британия қироличасининг АҚШ ва Швейцарияда кўчмас мулки бор.
Виндзорлар ёки Буюк Британия қироллик оиласи ўтган ва ҳозирги асрдаги энг машҳур ҳамда нуфузли оилалардан биридир. Виндзор уйи 1910 йилда қирол Георг V томонидан ватанпарварлик мақсадида ташкил этилган — Биринчи жаҳон уруши даврида Саксен-Кобург-Гот сулоласининг эски немисча номи шу номга алмаштирилган — бу сулола 1066 йилдан бери Британия тахтини эгаллаб келган. Бошқа штатларда Саксен-Кобург-Гот сулоласи вакиллари Бельгияда (1831 йилдан), Португалияда (1910 йилгача), Болгарияда (1946 йилгача) ҳукмронлик қилган. Константин Павловичнинг рафиқаси (Россия императори Павел I нинг ўғли) Анна Фёдоровна ҳам ушбу сулоланинг вакили бўлиб, биринчи Бельгия қироли Леополднинг синглиси ва Британия қироличаси Викториянинг холаси эди.
Елизавета II Британия тарихидаги энг узоқ ҳукмронлик қилган монархдир. У 1952 йилда тож кийган, 2015 йилда эса қиролича Виктория рекордини янгилаган, яъни 70 йил ҳукмронлик қилган. Аслида Елизавета тахт ворислари ичида учинчи ўринда бўлиб, малика бўлиш эҳтимоли жуда паст бўлган. 1936 йилда бобоси вафот этганидан сўнг, унинг ўғли ва амакиси Эдвард VIII тахтдан воз кечади. Натижада отаси Георг VI қирол, Елизавета эса меросхўрга айланади.
Буюк Британияда мутлақ монархия бекор қилинганига қарамай, сулоланинг ҳукмрон вакили давлат, қуролли кучлар ва Англикан черкови бошлиғи бўлиб қолади. У бошқа мамлакатлар раҳбарларини қабул қилади, давлат ташрифларини амалга оширади, ички ва ташқи сиёсатга фаол таъсир кўрсатишда давом этади. Шундай қилиб, Британиянинг барча бош вазирлари мунтазам равишда қиролича билан учрашиб, иқтисодий ва сиёсий муаммоларни муҳокама қилишади. Шунингдек, қиролича парламентдаги тахт олдида нутқ сўзлаб, ҳукуматнинг келгуси йил учун ҳаракат дастурини эълон қилади.
Тахтга ворисликнинг анъанавий қоидаларига кўра, Виндзор сулоласи Елизавета II билан тугаши керак эди — чунки унинг авлодлари эркак авлодини, яъни эри шаҳзода Филипп сулоласини давом эттирмоқда. Аммо 1952 йилда қиролича унинг меросхўрлари ҳам Виндзорлар бўлишини тантанали равишда эълон қилади.
2002 йилда халқ орасида қиролича ўғли шаҳзода Чарльз фойдасига тахтдан воз кечмоқчи эканлиги ҳақида миш-мишлар тарқалади. Аммо Елизавета II ўзининг тахтдаги нутқида бундай бўлмаслигини маълум қилган ҳолда: “12 нафар бош вазир билан бирор масалани муҳокама қилиш ва 3,5 мингта қонунни имзолаш ёқимли бурч” эканини қўшимча қилади.
Ҳар қандай сиёсатчи қироличанинг рейтингига ҳавас қилган. Сўров натижаларига кўра, 2016 йилнинг апрель ойида фуқароларнинг қиролича Елизавета II га ишонч даражаси 74 фоизни ташкил қилган. Аммо 90 йилларда, шаҳзода Чарльзнинг Британия жамиятининг севимлиси малика Диана билан ажрашиши пайтида бу кўрсаткич пасайиб кетади. Айтишларича, қиролича “халқ маликаси”нинг муваффақиятига ҳасад қилган, шунинг учун ҳанузгача Диананинг фожиали ўлимида “қироллик оиласи айби”ни 20 йилдан бери қидириб келишмоқда.
Ҳозирда ҳам узоқ вақт ҳукмронлик қилган қиролича инглизлар томонидан барқарорликнинг асосий рамзи сифатида ҳурматга сазовор. Унинг набиралари — шаҳзода Уилям ва Гарри ҳам жамият ичида машҳур. Диана томонидан белгиланган “халққа яқинроқ” тенденцияга ўғиллари тўлиқ амал қилади. Уилямнинг рафиқаси Кейт Миддлтон эса доимо Дианага тақлид қилишга ҳаракат қилади. 2011 йилда уларнинг тўйи трансляциясини бутун дунё бўйлаб 2 миллиард одам томоша қилган, шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг тўйини эса 500 миллион киши жонли эфирда кўрган.
Виндзор сулоласининг таъсири ва машҳурлигининг сири — уларнинг ўз она юртлари билан кўп асрлик алоқаларини англашларида. Қироллик меросхўрларининг ҳеч бири бемаъни турмуш тарзини олиб бормайди, ўз ватанидан капитал экспорт қилишни ва чет элда яшашни режалаштирмайди, анъаналарни ҳурмат қилади. Қироллик сулоласининг барча вакиллари Қуролли кучларда хизмат қилади, хайрия ишлари билан шуғулланади ва ўз фуқароларининг ижтимоий, экологик ва бошқа долзарб муаммоларини ҳал қилишда фаол иштирок этади.
Ҳозирда ҳам қироллик оиласи Буюк Британиянинг рамзи бўлиб қолмоқда, Висит Бритаин сайёҳлик ташкилоти маълумотларига кўра, “қироллик” аттракционлари, маршрутлари ва эсдалик совғалари туфайли мамлакат ғазнаси ҳар йили 500 миллион фунт стерлингга бойийди.
Британия қироличаси Елизавета II 2022 йил 8 сентябрь куни 96 ёшида Шотландиядаги Balmoral қасридаги қароргоҳида вафот этди. Қиролича вафотидан кейин унинг тўнғич ўғли Чарльз қонун бўйича янги монарх бўлди. Қирол Чарльз III нинг рафиқаси Камилла Боулз-Паркер ҳам ўз навбатида консорт қироличага айланди.
Саудлар (Ас-Сауд) оиласи
Оила бошлиғи: Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдул-Азиз ас-Сауд (1935, 88 ёш, 2015 йилдан бери ҳукмронлик қилмоқда).
Бойлиги: Ас-Саудлар оиласи қўлида улкан нефть захираларига эга бўлган бутун бир давлат (дунёдаги нефть захираларининг тахминан 20 фоизи) мавжуд. Бундай бойликка эга бўлган 25 минг оила аъзосининг бойлигини ҳисоблаб бўлмайди. Масалан: Салмон ибн Абдул-Азиз ўзининг тож кийиш шарафига мамлакат аҳолисига 30 миллиард доллар тарқатган, мамлакатдаги инфратузилма учун эса яна 20 миллиард доллар сарфлаган.
Саудлар клани мамлакатни 1932 йилда ташкил топганидан бери бошқариб келади. Бошқа кланлар билан давомли урушлар натижасида ҳокимиятга эришган Саудлар 200 йил давомида ҳудуддаги турли минтақаларнинг амирлари бўлган. Асрлар давомида Арабистон яриморолининг бу қисми қашшоқ ва ривожланмаган учинчи дунё давлати эди. Аммо 1938 йилда мамлакатда катта нефть захиралари топилади. Нефть туфайли давлат — биринчи навбатда ҳукмрон оила бир зумда тош давридан олтин асрга қадам қўяди.
Қарийб юз йил давомида қора олтин ва уни қазиб олиш сулоланинг фаровонлиги ва бойлигига асос бўлиб келган. Бу вақт ичида клан 25 минг кишига етади, улардан 200 нафари валиаҳдлардир. Тахт мероси кекса авлоддан ёш авлодга эмас, балки ака-укадан ака-укага, шундан сўнггина кейинги авлодга ўтади.
Бугунги кунда Саудия Арабистони ОПЕКнинг асосий давлатидир. Унинг 75 фоиз бюджети нефть экспортидан иборат. Саудлар мамлакатда мутлақ ҳокимиятга эга дунёдаги ягона қироллик оиласи ҳисобланади. Ҳукумат ва минтақалардаги барча муҳим лавозимлар қирол оиласи аъзоларига тегишли бўлиб, қирол томонидан тайинланади. Мамлакатда ҳеч қачон сайловлар ўтказилмаган, фақат 2005 йилда — маҳаллий ҳокимият органларига сайловлар бўлиб ўтган. Шу билан бирга, аҳолининг жуда кичик қисмигина овоз бериши мумкин (масалан, аёлларга тақиқланган). Саудлар мамлакат ичида исталган лавозимни эгаллаши, исталган ишга имтиҳонсиз олиниши мумкин.
Саудия Арабистонида теократик монархия ўрнатилган, бу ерда бутун тартиб ислом диний меъёрларига бўйсунади. Масалан, ўйин-кулгининг барча турлари, спиртли ичимликлар тақиқланган, аёллар ўз таналарини ва юзларини махсус кийим (бурқа) остида яширишлари шарт. Оммавий қатллар ҳам ҳам бекор қилинмаган.
Қирол оиласида мунтазам равишда тахт учун кураш масаласида низолар келиб чиқади. 1975 йилда аҳолининг эҳтиёжларини биринчи ўринга қўйиши билан танилган қирол Файсал ибн Абдул-Азиз Ас-Сауд жияни томонидан отиб ўлдирилади. Йигит айбдор деб топилиб, боши кесилади. 1977 йилда кейинги қирол Холиднинг жияни малика Мишаал бинту Фаҳд ас-Сауд Саудия Арабистонининг Ливандаги элчисининг ўғли билан ишқий муносабатда бўлганликда айбланади. Малика отиб ўлдирилади (қатлни қизнинг бобоси амалга оширган), элчининг ўғли эса бошидан жудо қилинади.
Катта бойлик оиланинг баъзи аъзоларини тўғри йўлдан оздирган ҳам. Аммо улар ҳар қандай жазодан осонгина қочишади. 2004 йилда шаҳзода Найиф ибн Фоваз Ал Шелаан шахсий самолётида Колумбиядан Европага 2 тоннагача кокаин олиб киришга ҳаракат қилди. Франция полицияси шаҳзодани ҳибсга олганида, Ас-Сауд аралашиб, жиноятчини зудлик билан озод қилишни буюради — йўқса Франция билан ҳамкорликни тўхтатиш билан таҳдид қилади. Натижада шаҳзода уйига соғ-саломат қайтади.
Ас-Саудларнинг авлодлари бойлик орттириш ва инжиқликлардан ташқари, халқаро лойиҳаларга, қурилиш ва кимё саноатига сармоя киритади, чет элда кўчмас мулк сотиб олади ва дунёдаги энг яхши университетларда нуфузли таълим олади.
2015 йилда саудлардан бири шаҳзода ал-Валид ибн Талал ибн Абдулазиз шахсий бойлигининг ҳаммаси – 32 миллиард доллардан кўпроқ маблағини хайрия ишларига сарфлашини маълум қилганди.
Изоҳ (0)