• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг молиявий аҳволи қандай? Нега ҳамма улар банкротлик ёқасида экани ҳақида гапирмоқда?

    Шаҳзода Гарри ва герцогиня Меган қироллик оиласи аъзолигидан истеъфога чиққанидан кейин “молиявий жиҳатдан мустақил” бўлишга ҳаракат қилишди. Уч йил олдин Қўшма Штатларга кўчиб ўтгандан сўнг, улар жамғармаларини тежаш ва пул ишлаб топиш мақсадида Netflix каби компаниялар билан бир нечта йирик шартномалар имзолаганди.

    Фото: Legion Media

    Бироқ Сассексларнинг Spotify билан кўп миллион долларлик шартномаси бекор қилингандан сўнг, оммавий ахборот воситалари уларнинг молиявий аҳволи оғирлиги ҳақида гапира бошлади. Герцог ва герцогинянинг 46 миллион фунт стерлингга баҳоланган бойлиги кўпчиликнинг кўз ўнгида тугаб битаётгандек туюлмоқда. Ҳозирда жуфтликнинг яна қанча пули қолган? Ва энг муҳими, улар миллионларини нимага сарфлашади?

    Гаррининг мероси

    Фото: Legion Media

    Опра Уинфри билан бўлган машҳур интервьюсида Гарри оиласи билан Қўшма Штатларга кўчиб ўтганда марҳум онаси малика Дианадан қолган меросга ишонганини айтганди. 1997 йил август ойида малика вафот этганида мазкур мерос тахминан 7 миллион фунтни ташкил этган. Бундан ташқари, 2002 йилда қиролича Елизаветта II вафотидан кейин матбуот Гарри ва Уилямга бувисининг бойлигидан тахминан 14 миллион фунт стерлинг тегишини ёзган, бу бойлик 70 миллион фунтга баҳоланганди.

    Гаррининг маоши

    2021 йил март ойида Гарри Сан-Франсискода жойлашган стартапга ишга кириш учун ариза топшираётганини эълон қилди. Гарри мураббийлик ва руҳий саломатлик хизматлари орқали ходимларни ўқитиш бўйича BetterUp компаниясининг раҳбари ҳисобланади. Компания директори шаҳзодага тўланадиган маош ҳақида маълумот бермаган. Бироқ Mirror нашрининг ёзишича, унинг маоши йилига 500 минг фунтдан 2 миллион фунт стерлинггача бўлиши мумкин.

    Жуфтликнинг ёзган китобларидан оладиган гонорарлари

    Фото: Legion Media

    Биргина Буюк Британиянинг ўзида “Захира” китоби биринчи ҳафталардаёқ 750 000 нусхада сотилган. Гарри ўз таржимаи ҳолидан тушган маблағнинг бир қисмини хайрия ишларига сарфлаган, аммо бу пул унчалик катта эмас. MailOnline маълумотларига кўра, Сассекс герцогининг нашриёт билан имзолаган битими 16 миллион фунт стерлингга баҳоланган.

    Меган аввалроқ болалар учун “Харрак” (“Скамейка”) номли китоб ёзган ва нашр этган. Герцогиня китоб учун аванс олганми ёки йўқми, номаълум, аммо брендинг бўйича мутахассис MailOnline’га бу маблағ 500 000 фунт стерлинггача бўлиши мумкинлигини айтган.

    Меганнинг жамғармаси

    Фото: Legion Media

    Гарри билан танишишдан олдин Маркл хоним нисбатан муваффақиятли актрисалик карьерасига эга эди — у “Форс-мажор” сериали юлдузларидан бири бўлган. Рейчел Зейннинг ёрдамчиси ролининг ҳар бир эпизоди учун 38 минг фунт стерлингга яқин гонорар олгани тахмин қилинади. Бундан ташқари, Меган интернетда блог ҳам юритган ва Канаданинг Reitmans бренди учун кийим-кечаклар тармоғини яратган. Бироқ Меганнинг актрисалик ва блог юритишдаги даромадини унинг ҳозирги турмуш тарзи билан таққослаб бўлмайди.

    Стартапларга киритилган инвестициялар

    2020 йилда Меган ўзи инвестиция қилган веган-кофе компанияси Clevr Blends’ни сотишда ёрдам бериш учун Опра Уинфридан ёрдам сўрайди. Битимнинг қиймати маълум қилинмаган. Бу йил бошида Сассекс герцогиняси бренднинг реклама ролигида иштирок этди.

    Эр-хотиннинг улуши бор яна бир корхона бу Ethic барқарор инвестиция фирмасидир. 2021 йилда герцог ва герцогиня улар фақат экологик ҳамда ижтимоий мақсадларга эга бўлган ва бошқаруви остида 1,3 миллиард долларга эга бўлган компанияларга сармоя киритадиган фирманинг “таъсир шериклари” ва инвесторлари бўлганини эълон қилишди. Улар компанияга қанча сармоя киритгани ва бу уларга қанча даромад (ёки зарар) келтиргани номаълум.

    Жуфтлик имзолаган шартномалар

    Гарри ва Меган қироллик оиласини тарк этганидан кейин имзолаган энг даромадли битимлардан бири Netflix билан бўлган — суммаси номаълум, аммо бу 87 миллион фунт (ёки 112 миллион доллар) бўлиши мумкинлиги хабар қилинганди. Бироқ Netflix’да улар учун ҳаммаси силлиқ кечмагани аниқ: ўтган йили Меган устида ишлаётган “Pearl” номли мултфильм лойиҳаси бекор қилингани маълум бўлди.

    Юқорида айтиб ўтганимиздек, Сассексларнинг Spotify билан шартномаси ҳам бекор қилинган.

    Фото: Legion Media

    Харажатлар

    Гарри ва Меганнинг АҚШдаги асосий хариди — бу нуфузли Монтесито ҳудудидаги тўққиз хонали уй ҳисобланади. Герцог ва герцогиня кейинги 30 йил давомида ипотека тўловларини, шунингдек, мулк солиғи ва суғуртани қоплаш учун ойига қарийб 50 минг фунт стерлинг тўлаши керак, чунки улар 11 миллион фунт стерлинглик мазкур уйни сотиб олиш учун тахминан 7 миллион фунт стерлингга яқин ипотека кредити олган.

    Виндзордаги Фрогмор коттежи энди жуфтликка тегишли эмас, лекин улар дастлаб харажатлари Британия солиқ тўловчилари томонидан қопланган коттежни таъмирлаб кетишга мажбур бўлганди.

    Кўчмас мулкдан ташқари, Сассекслар хавфсизлик учун жуда кўп пул сарфлашади. Улар Буюк Британияда яшаб, Metropolitan полицияси томонидан қўриқланади, аммо бу хизматларнинг нархини ҳисоблаш жуда қийин. Опра шоусида Гаррининг сўзларига кўра, у ва Меганнинг Netflix ҳамда Spotify каби компаниялар билан йирик пул битимлари ҳеч қачон даромад олиш учун бўлмаган, аммо бу пул оила хавфсизлигини таъминлаш учун зарур эди: “Фикримча, менга энг кўп керак бўладиган нарса — оилам хавфсизлигини таъминлаш учун тўлашим зарур бўлган етарлича пулим бўлишидир”, — деб тан олади Гарри.

    01.08.2023, 18:51   Изоҳ (0)   9808
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    100 билан юзлашганлар: Қироллик оилаларининг узоқ умр кечираётган вакиллари (фото)

    01.08.2023, 20:35

    Вафоти сабабли сценарийда “ўлдирилишига” тўғри келган актёрлар (фото)

    01.08.2023, 17:59

    “Машҳур телеканаллардан бирига борсам, кондиционер ишламаяпти”. Отабек Маҳкамов Тошкентда “свет” тез-тез ўчирилаётгани ҳақида (видео)

    01.08.2023, 16:35

    Кардашян-Женнер оиласидаги энг бадавлат инсон кимлиги маълум қилинди

    01.08.2023, 14:30

    Тушлик учун 200 минг доллар: Жастин Бибер, Кайли Женнер ва бошқа машҳурлар овқатланишга қанча пул сарфлайди? 

    01.08.2023, 12:30

    Тейлор Свифтнинг Сиэтлдаги концерти кичик зилзилага сабаб бўлди

    01.08.2023, 10:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.