• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Instagram орқали эри билан ажрашган Дубай амирининг қизи — шайха Маҳранинг тақдири қандай кечди?

    Шарқ эртаклари қум ва олтинга кўмилган узоқ юртлар, итоаткор маликалар-у айёр савдогарлар ва телба муҳаббат ҳақида сўзлаб келган, аммо бу афсонавий қиссалар қанчалик ҳақиқатга яқин? Келинг, бу саволга жавоб излаб, араб қироллик саройидаги ҳаёт ҳақидаги тасаввурларни тубдан ўзгартириб юборган Дубай амирининг қизи, шайха Маҳранинг ҳаётига назар ташлаймиз.

    Маҳранинг отаси — амир Муҳаммад ибн Рашид Ал Мактум (шунингдек, БАА бош вазири ва мудофаа вазири) ўша пайтда расман уйланган бўлса-да, грек қиз Зое Григоракос билан исломнинг сунний мазҳабида рухсат этилган вақтинчалик никоҳга кирган.

    1994 йилда уларнинг қизи Кристина дунёга келади ва тез орада Зое чақалоғи билан Европага қайтиб кетади. Аввалига Кристина онаси билан Лондонда яшайди, авиация мактабини тугатгандан сўнг, она-бола Грецияга кўчиб келади. Қиз насроний бўлиб ўсган ва Европа анъаналари бўйича тарбияланган. Муҳаммад бу йилларда қизининг ёнида бўлмаган, аммо моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб турган. Миш-мишларга кўра, вояга етганда Маҳранинг бойлиги 90 миллион долларга баҳоланган.

    Кристина хусусий мактабда ўқиган, кўп вақтини чет тилларини ўрганишга ва чавандозликка бағишлаган — от спортига бўлган муҳаббати отасидан ўтган. Қиз Шарқ жамиятидан узоқда ўсган бўлса-да, номаълум сабабларга кўра БААга кўчиб ўтишга қарор қилган.

    Шайхнинг грек қизи 16 ёшида Дубайга кўчиб ўтади. Исломни қабул қилиб, Маҳра исмини олади, шундан сўнг отаси унга қироллик унвонини беради. Шундай қилиб, Кристина шайха Маҳра бинту Муҳаммад ибн Рашид ал-Мактумга айланади. Шу пайтдан бошлаб унинг ҳаёти эртакка ўхшаб қолади: Дубайда бир неча йил яшагандан сўнг, Маҳра Британияга кўчиб ўтади ва у ерда “Халқаро муносабатлар” дастурида таҳсил олади, кейин эса амирликка қайтиб, отаси асос солган академияда ўқишини давом эттиради.

    2023 йил 4 февралда малика диплом топшириш маросимида олинган суратни “Оилавий қўллаб-қувватлаш бу — ҳамма нарса” деган изоҳ билан ижтимоий тармоқда жойлайди. Ёрдам учун ота-онасидан миннатдор бўлиш одатий ҳол, бироқ бир муҳим “аммо” бор эди: Маҳранинг ўгай опаларига университетда ўқиш каби имтиёз берилмаганди.

    Муҳаммаднинг аслида нечта фарзанди борлигини ҳеч ким билмайди. Баъзи маълумотларга кўра, уларнинг сони 30 дан ортиқ, аммо унинг икки қизи: Шамса ва Латифа айниқса машҳур бўлган. Айнан улар биринчи бўлиб олтин дарвозалар ортидаги ҳаёт кўринганидек эмаслигини айтишган.

    Мавзуга доир: Ҳашаматли ҳаёт ёки уй қамоғи: араб шайхларининг қизлари қандай яшайди?

    1999 йил сентябрь ойида малика Шамса акасига хат ёзиб, отасининг унга коллежга киришни тақиқлагани ҳақида хабар беради — шу билан шов-шувли воқеалар занжири бошланади. Эътиборли жиҳати шундаки, амирнинг ўзи Кембрижни тугатган ва Британия қуролли кучларида хизмат қилган, БААга қайтгач эса ислоҳотчилик сиёсатини юритиб, аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш тарафдори бўлган.

    Отасининг зулмидан азоб чеккан қиз таътил пайтида қочишга қарор қилади. Шамса Range Роверъни олиб қочиб, шаҳарга етиб боради, афсуски, икки ойдан сўнг уни кўчада ушлаб олишади ва Дубайга қайтаришади. Синглиси Латифанинг сўзларига кўра, қиз ўша пайтда нима бўлаётганини ҳатто англамаган: унга гиёҳванд моддалар беришган ва мажбуран самолётга ўтқазишган.

    Шайха Шамса

    Амирликларда Шамсанинг ҳаёти ҳақиқий дўзахга айланади: кейинчалик маълум бўлишича, у қамоқда сақланган ва калтакланган. Полиция ва журналистлар маликани ўғирлаш бўйича тергов бошлашга ҳаракат қилишади, аммо уларнинг барча уринишлари беҳуда кетади. 2018 йилда, қочганидан деярли 19 йил ўтгач, Дубай қироллик саройи “Шамса меҳр ва ғамхўрлик ичида яшаётгани” ҳақида изоҳ беради.

    Бу изоҳни ўша йили Латифа ёзиб олган видео рад этади. Унда у бошидан кечирган барча даҳшатларни: оила зулми, қийноқлар ва араб қамоқхонасидаги уч йили ҳақида ҳикоя қилади. Латифа ҳам 16 ёшида саройдан қочишга икки марта уриниб кўради, аммо уни ҳам опасиники каби тақдир кутарди. Латифанинг ташқи дунё билан сўнгги мулоқоти 2021 йилда бўлган: ўшанда у Чили собиқ президенти Мишел Бачелет билан шахсан суҳбатлашган. Орадан 2 йил ўтиб, аёлнинг айтишича, Латифа суҳбат давомида унга ё қўрқиб кетгандек ёки психотроп дорилар таъсирида бўлгандек туюлган.

    Шайха Латифа

    Маликалар бир неча йиллардан бери омма олдида кўринмайди, расмий ваколатхона эса ҳозиргача уларнинг аҳволи ҳақида бир хил маълумот беради: қизлар яхши, улар шунчаки махфийликни сақлашни хоҳлашади.

    Шамса ва Латифанинг ҳикоялари жамоатчиликни ҳайратда қолдирган, аммо вақт ўтиши билан ҳамма малика Маҳрага эътибор қаратди: у Шарқнинг энг гўзал 10 нафар аёли қаторига киради, ижтимоий тармоқларда фаол, спорт мусобақаларида қатнашади ва хайрия ишлари билан шуғулланади.

    2023 йилда эса 29 ёшли Маҳра Дубай ҳукмрон оиласи вакили, ўзининг узоқ қариндоши бўлган шайх Мана ал-Мактумга турмушга чиқади. Тўй дабдабали бўлди: ҳашаматли оқ кўйлак, қимматбаҳо маржонлар, етти қаватли торт ва зални безаб турган миллионлаб атиргуллар.

    2024 йилнинг май ойида Маҳра фарзандини дунёга келтирди, қизалоққа онасининг шарафига Зое деб исм беришди. Аммо орадан кўп вақт ўтмай, Маҳра эридан ажрашмоқчилигини эълон қилди. 2024 йилнинг 17 июлида у турмуш ўртоғининг хиёнатига шама қилиб, Instagramъдаги саҳифасида уч марта “Мен сиз билан ажрашаман” деб пост қолдиради.

    Шариатга кўра, ажралиш ҳақида эълон қилиш ҳуқуқи фақат эркак кишида мавжуд, шунга кўра, маликанинг хатти-ҳаракатлари диний қонунларни қўпол равишда бузиш сифатида баҳоланади — анъанавий тартиб-қоидаларга очиқдан очиқ бўйсунмаслик жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

    Маҳранинг ижтимоий тармоқлардаги сўнгги пости 31 октябрь куни эълон қилинган — у қизи билан тушган суратини жойлаган. Унинг ажрим ҳақидаги постига шу пайтга қадар на Дубай амири бўлган отаси, на турмуш ўртоғи ҳеч қандай муносабат билдирмаган. Уларнинг никоҳи расман бекор бўлдими-йўқми, ҳозирча номаълум.

    05.12.2024, 09:47   Изоҳ (0)   36996
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Дубай амири#шайха Маҳра

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дубай маликаси Ҳайя бинту ал-Ҳусайн нима сабабдан мамлакатдан қочиб кетган?

    04.05.2023, 17:30

    1788 та хона, 5 минг кишилик зал ва тилла унитаз: араб шайхларининг ҳашаматли саройлари қандай кўринишга эга? (фото) 

    09.05.2023, 11:48

    Шарқнинг энг гўзал келини: Дубай ҳукмдорининг соҳибжамол қизи шайха Мара турмушга чиқди (фото)

    14.06.2023, 15:30

    Дубай амирининг грек қизи: Исломни қабул қилган шайха Мара қандай кўринишга эга? (видео)

    06.07.2023, 09:41

    Шайх ва амирларнинг ҳашаматли саройлари қандай кўринишга эга? (фото)

    19.02.2024, 13:50

    Дубай амирининг Instagram орқали эри билан ажрашган қизи “Ажрим” деб номланган атирни сотувга чиқарди

    11.09.2024, 16:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.