• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Фаластинлик оддий қиз: Рания Файсал ал-Яссин қандай қилиб мусулмон давлатининг энг замонавий қироличасига айланди?

    Ёрқин кўриниши ва нозик диди билан танилган Иордания қироличасини фақатгина бунинг учун севишмайди, у шунингдек, мусулмон аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади ва хайрия соҳасидаги ишларда ҳам доимо фаол.

    Соҳибжамол ва доно

    Фото: Getty Images

    Унинг ҳаёти Золушка ҳақидаги эртакни эслатади. Бўлажак малика 1970 йилда Кувайтда туғилган. Отаси шифокор, онаси эса оддийгина уй бекаси бўлган. Қизлари Рания улғайгани сайин тобора жозибали бўлиб борар ва атрофдагилар қиз модел ёки актриса бўлишига ишончлари комил эди. Аммо Рания подиумдаги машҳурликдан кўра, илм ўрганишга кўпроқ қизиқарди. Бу билимлари билан у Миср пойтахтидаги Америка университетига қийинчиликсиз ўқишга кирди ва уни муваффақиятли тугатди, сўнг ота-онасининг ёнига қайтди.

    Фото: Getty Images

    Характерининг намоён бўлиши

    Аммо тез орада тинч ҳаёт тугади: уруш бошланди. Ироқ қўшинлари Кувайтга бостириб кирди, натижада Раниянинг оиласи Иорданияга қочишга мажбур бўлди. Иорданияда у карьера қилишга қаттиқ киришди. Ўрганган билимлари ва қобилиятлари қизга раҳбарлик лавозимига ҳужжат топширишга имкон берарди, аммо Appleнинг Иорданиядаги филиалида уни ишга олишмади. Мағрур Рания эшикни тарақлатиб ёпганча чиқиб кетди. Аммо у иш сўраб келган банк раҳбари дипломли мутахассис келганидан хурсанд эди.

     Яланг бош билан

    Мазкур банк Иорданиянинг ўша пайтдаги президенти — Ҳусайннинг қизи Ойшага тегишли эди. Ранияни биринчи марта кўрган Ойша уни “оҳудек хушбичим ва аскар каби интизомли” деб эслайди. Рания ёшлигиданоқ ўжар ва мустақил характери билан ажралиб турарди. Агар у бирор нарсани мақсад қилган бўлса, қарори қатъий ва ўзгаришсиз қоларди. У мусулмон мамлакатларидаги одатга кўра, бошига рўмол ўрашдан бош тортди. Баъзиларнинг қораловчи қарашларига қарамай, у чодрада юришни истамади.

    Фото: Getty Images

    Банкдаги байрам зиёфати

    Қиз шахсий ҳаёти ҳақида ўйламай, ғайрат билан карьера қилишга киришиб кетди. У 23 ёшга тўлганида ҳамма нарса бирдан ўзгарди. Ойша ходимлар учун зиёфат уюштирди, бу байрамда унинг укаси — шаҳзода Абдулла ҳам иштирок этди. У ҳақиқатан ҳам ёқимли муҳитда дам олишни, чиройли қизлар билан учрашишни истаганди, чунки шаҳзода танк машғулотларидан эндигина қайтган, батальонга командирлик қиларди. Абдуллахон зиёфат олдидан уйга киришга ва ҳарбий мундирини фуқаролик кийимига алмаштиришга улгурди. Унинг Ранияга ташлаган биринчи нигоҳи келажакдаги ҳаётини белгилаб берди. Кейинчалик Абдулла журналистларга берган интервьюсида ўшандаги ҳолатини изоҳлаб, бу қиз унга керак бўлган ягона инсон эканини дарҳол англаганини айтган.

    Бир кўришдаги муҳаббат

    Шаҳзоданинг унга мулозамат қилиши дастлаб Ранияга завқдан кўра кўпроқ ташвиш келтира бошлади. Қиз валиаҳд шаҳзода билан ўзини қандай тутишни билмасди. Бироқ Абдулла унга нисбатан шу қадар сабрли ва эътиборли бўлдики, тез орада Раниянинг юрагини забт этди. Шаҳзода уни вертолётда сайр қилдирар, Жипда гўзал жойларга саёҳатга таклиф қилар, ёшлар бирга дайвинг билан шуғулланарди.

    Кейинчалик Рания Абдулла билан учрашиши у ўрганиб қолган қулайлик зонасидан чиқиб кетишига ёрдам берганини тан олди. Вазмин характерли ва уй қизи бўлган Рания аввалига ўзини танимади: у гўзал жойлар устидан вертолётда учиб ўтаётганда завқ билан қичқирар, Абдулла кўрсатган дунё унга ёқиб қолганди. Икки ой ўтгач, Раниянинг ота-онаси ўз уйида азиз меҳмонларни қабул қилишди: Иордания қиролининг шахсан ўзи ўғли Абдулла билан Раниянинг қўлини сўраб келди.

    Фото: Getty Images

    “Қироллик олмоси”

    Қирол оиласи Ранияни меҳр билан кутиб олди. Тўрт марта уйланган қирол Ҳусайн ўғлининг оилада бахт топишини жуда хоҳларди. Абдулланинг бувиси Ранияни кўриб: “Бу қиз қироллик сулоласининг олмосига айланади”, деди. 1993 йилда ажойиб тўй бўлиб ўтди, бу қувончли воқеа шарафига қиролликда умумий дам олиш куни эълон қилинди. Рания малика бўлди. Лекин у қиролича бўлишини умуман кутмаган эди.

    Гап шундаки, гарчи Абдулла Ҳусайннинг тўнғич ўғли бўлса-да, қирол укасини меросхўр деб эълон қилган, шунинг учун Абдуллага тахт насиб қилмасди. У бундан унчалик хафа бўлмади: аввал коллежда, кейин Оксфордда ўқиди. Сўнгра Британия шаҳзодалари — Уилям ва Гарри таълим олган Ҳарбий академияни тамомлади. Офицер бўлиб, Иордания армиясида хизмат қилди.

    Энг ёш қиролича

    Қирол Ҳусайн Ранияни ўз оиласида илиқ кутиб олиши билан бирга келинини чин дилдан ёқтириб қолди, унинг дўсти бўлди. Шу сабабли ҳам 1999 йилда оғир касалликка чалинган қирол васиятномасини қайтадан ёзди: янги васиятномага кўра, у вафот этганида катта ўғли Абдуллоҳ тахтга ворис бўлади. Бу кутилмаган воқеа қирол ўлимидан икки ҳафта олдин содир бўлди. Шундай қилиб, Абдулла отасининг васиятига кўра, қирол бўлди, 29 ёшли Рания эса тарихдаги энг ёш қироличага айланди.

    Фото: Getty Images

    Анъаналарни тараққиёт билан бирлаштиради

    Соҳибжамол, илғор, доно Рания дарҳол фуқароларининггина эмас, балки бутун дунёнинг қалбини забт этди. Одамлар у ҳақда янги “Жаклин Кеннеди” ва “Малика Диана” деб гапира бошлашди. Рания нафақат қиролликнинг гўзал “юзи” эди, балки у дастлабки кунларданоқ муҳим вазифалар — ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш ва хайрия ишларини ўз зиммасига олди. Унинг ёрдами билан мамлакатда сайёҳлик бизнеси ривожлана бошлади.

    Шунингдек, Рания туфайли энди Иорданияда Европа кийимидаги маҳаллий аёлларни учратиш мумкин.

    Фото: “Яндекс.ру”

    Шу билан бирга, малика ҳеч қандай “инқилоб” қилмади, Иордания ҳозирда ҳам анъаналар чуқур ҳурмат қилинадиган мусулмон давлати бўлиб қолмоқда. Шунчаки, Рания ўзи мисолида бошқа аёлларга илҳом берди ва аёллар урф-одатларга содиқ қолган ҳолда ўзига ёқадиган кўринишга эга бўлиши, жозибали, назокатли ва замонавий бўлиши мумкинлигини тушунди. Айтиш керакки, Рания либосларида мусулмон анъаналари ва европача услубни моҳирона уйғунлаштира олган, ҳеч қандай беодобликка йўл қўймаган.

    “Асосийси бошдаги нарса эмас, балки бошда нима борлиги”

    Жинси шим кийиб юрадиган, оддий одамлар билан кўп гаплашадиган тўрт фарзанднинг онаси бўлган қироличадан баъзида мусулмон анъаналарини бузяпсизми, деб сўрашади. Ва у табассум билан шундай жавоб беради: дин — мажбурлаш эмас. Унинг ўзи чодрада юрмасликка қарор қилган, лекин бу ҳеч нарсани англатмайди: билимли, очиқ ва илғор аёл ҳам ҳижобда бўлиши мумкин, баъзида эса аксинча бўлади — жуда консерватив мусулмон аёллар ҳам боши очиқ, чодрасиз юриши мумкин. Иордания маликасининг мана бу жумласини эса ҳамма билади: аёлни бошига ўраган нарсасига қараб эмас, миясида нима борлигига қараб муҳокама қилиш керак.

    Фото: “Яндекс.ру”

    Ҳазил қилиш туйғусига эга бўлган обрўли ва башанг қиролича

    Рания Иордания аёлларига кўп ёрдам беради: ўқиш, ишлаш ва ижтимоий фаол бўлишни истаганлардан эътиборини аямайди. Унинг шарофати билан бугунги кунда иорданиялик аёллар тобора жиддий лавозимларни эгалламоқда: улар касалхона, судларда ишламоқда, армияда хизмат қилмоқда ва бу анчадан буён ҳеч кимни ҳайратга солмай қўйган. Қиролича норасмий тарзда “услуб маликаси” унвонига эга ва дунёдаги энг хушбичим аёл сифатида тан олинган.

    Бундан ташқари, Рания сайёрадаги энг нуфузли хонимлар рўйхатида ҳам бор. Аммо уни шунинг учунгина севишмайди. Рания эри қирол Абдулла сингари содда ва бошқалар билан мулоқот қилишда жуда самимий. У ажойиб ҳазил қилиш туйғусига эга. Мисол учун, ўтган йили ўзининг ярим асрлик юбилейини нишонлашга тайёргарлик кўраётган малика интервьюда шундай деганди: аввал туғилган кун тортидаги шамларни ўчириб, уларнинг сонидан ҳайрон қолади. Кейин эса “Афтидан, йиллар ўтиб, тортнинг ўзи ҳам катталашиши керак, тўғрими?” деган.

    30.12.2024, 13:05   Изоҳ (0)   4605
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #шоу-бизнес#Рания

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Биринчи хонимлар: президент ва қиролларнинг машҳурликда улардан қолишмайдиган рафиқалари (фото)

    27.04.2022, 17:44

    Қудратли Шайх Моза: қандай қилиб исёнчининг қизи Шарқнинг «қалблар маликаси» ва мода тимсолига айланди?

    10.05.2022, 14:42

    Instagram: Севинч Мўминовадан кўнгли қолган актриса, Юлдуз Усмонованинг 42 минг долларлик либоси, “қовун туширган” Асал Абдуллаева

    22.02.2023, 22:27

    Фото: Иордания қироличаси Раниянинг тўнғич қизи малика Имоннинг ҳашаматли келинлик образлари

    14.03.2023, 11:40

    Дубай маликаси Ҳайя бинту ал-Ҳусайн нима сабабдан мамлакатдан қочиб кетган?

    04.05.2023, 17:30

    Шарқ маликалари: дунёдаги энг чиройли араб келинлари (фото)

    05.06.2023, 09:30

    Қирол Абдулла II ва қиролича Рания бахтининг акс томони: Иордания қироллик оиласининг сирлари ва фожиалари

    07.06.2023, 20:04

    Овқат қилишни ёқтирмайдиган, лифтга ёлғиз чиқишга қўрқадиган ва биринчи турмуши омадсизликка учраган Шаҳзода Матчонова 36 ёшда

    14.08.2023, 16:35

    Араб дунёсининг энг замонавий қиролича ва маликалари (фото)

    05.09.2023, 16:25

    Шарқнинг Кейт Миддлтони: Иорданиянинг бўлажак қироличаси Ражва Ал Саиф ҳақида нималар маълум? (фото)

    16.09.2023, 11:57

    Абдулла ва Раниянинг бахт пардаси ортидаги ҳаёт: Иордания қироллик оиласи фожиалари

    20.10.2023, 17:20

    Қандай қилиб оддий оиладан чиққан 5 нафар аёл миллиардер шайхларнинг рафиқасига айланган?

    02.08.2024, 11:30

    Қирол ва шаҳзодалар билан дўст тутинган Голливуд юлдузлари (фото)

    13.08.2024, 15:30

    Чиндан ҳам қариндошми: бир-бирига жуда ўхшаш қироллик оиласи аъзолари ва Голливуд юлдузлари (фото)

    15.08.2024, 09:55

    Умрбод бирга: узоқ йиллардан бери бирга яшаб келаётган қирол ва қироличалар 

    25.09.2024, 11:40

    Турк актёри Мурат Йилдирим ва француз актрисаси Ева Грин Мартин Скорсезенинг янги фильмида бирга суратга тушади

    24.12.2024, 16:40

    “Тунлари ёлғиз эканлигим сезилади”. Актриса Шафоат Раҳматуллаеванинг табассуми ортига яширинган дардлари ҳақида 

    24.12.2024, 13:50

    Женнифер Лопеснинг ёшлик сири: хонанда гўзаллигини сақлаб қолиш учун қандай нонушта қилади?

    25.12.2024, 09:50

    Бурак Ўзчивит 40 ёшда: ажойиб умр йўлдош ва меҳрибон ота, фотограф ва коллексионер ҳақида нималар маълум?

    24.12.2024, 18:58

    Клиник ўлим, ўзагартирилган исм ва “бомж стайл”. Осиёнинг энг машҳур 15 хонандаси рўйхатига кирган Севара Назархон 48 ёшда (фото, видео)

    25.12.2024, 12:55

    “Уйда ёлғиз” фильми юлдузи Маколей Калкин Ким Кардашьяннинг янги клипида суратга тушди

    25.12.2024, 10:45

    Instagram: Ўғлини мухлисларига кўрсатган Муниса Ризаева, қизини узатган Масрур Усмонов, қўлини жароҳатлаган Райҳон Уласенова

    25.12.2024, 11:55

    “Тахтлар ўйини” финалига 5 йил тўлди: сериал қаҳрамонлари ҳозир қаерда ва нималар билан банд?

    25.12.2024, 15:39

    Хонанда Тейлор Свифт оғир касал мухлисасига 5 минг долларлик кўйлак совға қилди (видео)

    25.12.2024, 13:30

    Тўрт тилда сўзлаша оладиган, турк актёри қалбини забт этган ва давосиз касалликдан азият чекадиган Юлдуз Ражабова 35 ёшда (фото, видео)

    26.12.2024, 11:55

    Озода Нурсаидова, Ҳамдам Собиров ва Лола. “Ўзбегим — 2024” мукофоти қайси санъаткорларга насиб этди? (видео)

    26.12.2024, 21:11

    Instagram: Ота-онасига қимматбаҳо автомобиль совға қилган Раъно Шодиева, Porsche'сида ЙТҲга учраган Dili.mе, Дилнознинг тўйи қачон?  

    26.12.2024, 12:50

    “Уйда ёлғиз” фильмидаги энг катта сир фош бўлди: Маккалистерлар оиласи бошлиғи ким бўлиб ишлаган?

    26.12.2024, 14:48

    “Нимани мақтансангиз, ўша нарсангиздан айриласиз”. Ситора Фармонова турмуш ўртоғи билан қандай танишгани ҳамда қаерда яшаётгани ҳақида  

    26.12.2024, 15:53

    “Менга шунча йил тақиқ қўйдинглар, индамадим. Болаларда нима айб?”. Ботир Қодиров Жўраевлар оиласига мурожаат қилди (видео)

    26.12.2024, 16:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Систит — бу уят эмас!


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради

     

    Тавсия этамиз

    Ҳитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жарима баллари, талабаларга махсус стипендия, визасиз режим: 1 июндан кучга кирган асосий ўзгаришлар

    Ўзбекистон | 1 июн, 15:42

    Антони фаолиятини Бундеслига гранди сафида давом эттириши мумкин

    Спорт | 1 июн, 15:13

    Мисрдан Ўзбекистонга C гепатитига қарши дориларнинг 2025 йилдаги биринчи партияси юборилди

    Ўзбекистон | 1 июн, 14:01

    Миграция агентлиги фуқароларни хориждан қайтаришдаги фирибгарликдан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 1 июн, 13:40

    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради

    Реклама | 1 июн, 13:30

    “ПСЖ” финалдаги ғалабаси эвазига қанча пул ишлаб олгани маълум бўлди

    Спорт | 1 июн, 13:07

    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди

    Реклама | 1 июн, 12:00

    Маск гиёҳванд моддалар истеъмол қилаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди

    Дунё | 1 июн, 11:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.