Тошкентда 13 мингдан ортиқ автомобилга мўлжалланган 86 та пулли автотураргоҳ синов тариқасида ишга туширилиши хабар берилганди.
5 май куни ушбу лойиҳа ташаббускорлари бундан кўзланган мақсад, “парковка”ларни кузатиш имконини берувчи илова қачон ишга туширилиши ва автотураргоҳларнинг нархлари борасидаги саволларга жавоб қайтаришди.
-UVpPVvRg.avif)
“Парковка”лар нима учун керак деган саволга жавоб бермоқчиман. Ҳозирда кўчаларда тартибсиз ва тўғри қўлланилмаган “парковка” сабабли тирбандлик, пиёдалар йўлакларининг банд бўлиши ва шаҳар марказида экологик муаммолар юзага келмоқда, — дейди “Streetpark Systemс” компанияси директори Қудратбек Якубов.
-_--Q8gIM.avif)
"Болажон" номли маданият ва дам олиш боғида ташкил этилган матбуот анжуманида таъкидланишича, лойиҳа доирасида шаҳарнинг 86 та кўчасини қамраб олувчи жами 13 208 та автотураргоҳ жойини ўз ичига олувчи тизим жорий этилмоқда. Мазкур тизимни 8 май куни ишга тушириш режалаштирилмоқда, Пойтахт Паркинг иловаси орқали назорат қилиш имконияти яратилади.
Ҳозир иловамиз охирига етиш жараёнида 8—10 майга қадар бемалол телефонларда бу иловани кўриш мумкин бўлади, — дейди “Streetpark Systemс” компанияси директори.

Қудратбек Якубовнинг билдиришича, пулли автотураргоҳлар тўғри ишга туширилиши айнан пойтахт кўчаларидаги тирбандликни 35 фоизгача камайтиради.
Шу тизим орқали иш тўғри олиб борилса, тирбандликни 30—35 фоизга камайтириш мумкин, — дейди у.
Қўшимча қилинишича, пулли автотураргоҳлар ва уларнинг атрофида тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини қайд этувчи қўшимча камералар ўрнатилади.

Шаҳар бешта тоифага, бешта бўлимга бўлинган. Шунга қараб нархлар 5—8 минг сўмдан 10—12 минг сўмгача белгиланган. Қанчалик марказга яқинлигидан келиб чиқиб, давлат стандартлари асосида, ҳокимият тарафидан нархлар белгиланган, — дейди масъул.

Масъуллар “Дарё” журналистининг саволларига жавоб қайтарар экан, пулли автотураргоҳларда такси ҳайдовчилари, тез ёрдам ҳамда Фавқулодда вазиятлар хизматидаги махсус автомобилларга имтиёз берилишини, улар белгиланган вақт давомида бепул тўхтаб туриш имкониятига эгалигини айтди.
Изоҳ (0)