Президент Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф дастурига мувофиқ, давлат раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.
Шунингдек, Ўзбекистон етакчиси қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Изоҳ (0)