Собиқ FIFA ҳаками Матео Лаҳос Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб учрашуви доирасидаги “Интер” — “Барселона” ўртасидаги ўйинида юзага келган баҳсли вазият юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда Give me Sport нашри хабар берди.

Баҳс давомида “Барселона” футболчиси Ламин Ямалга қарши Генрих Мхитарян томонидан содир этилган қоидабузарлик дастлаб пенальти сифатида баҳоланган эди. Бироқ бош ҳакам Шимон Марчиняк VAR орқали ҳолатни кўриб чиққач, воқеа жарима майдонидан ташқарида содир бўлганини айтиб, қарорни ўзгартирди.
Матео Лаҳос эса бу қарор тўғри эмаслигини айтиб, шундай деди:
Бу пенальти эди. Қоидабузарлик ташқарида бошланган бўлса-да, Ямалга нисбатан қўполлик жарима майдончаси ичида юз берди. Ҳакам нега бу ҳолатни қайта кўриб чиқмаганини тушунмаяпман, дейди собиқ ҳакам.
Эслатиб ўтамиз, “Интер” “Жузеппе Меатса”даги жавоб учрашувида 4:3 ҳисобида зафар қучиб, умумий 7:6 натижа билан ғалаба қозонди ва дастлабки финалчига айланди.
Изоҳ (0)