• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Голливуднинг энг бой оталари пулларини нимага сарфлайди?

    Дуэйн Жонсон, Райан Рейнолдс, Кевин Ҳарт ва Ҳью Жекман актёрлик фаолиятидан яхшигина гонорар топади. Голливуднинг мазкур юлдузлари бу пулларни нимага сарфлашади?

    Дуэйн Жонсон

    Актёр 2024 йилги Forbes рейтингида 88 миллион доллар даромад билан биринчи ўринни эгаллади. У “Миссия: Қизил” фильмидаги роли учун пул олди ва “Моана” фильмининг иккинчи қисми фойдасидан сезиларли даромад кўрди. Баъзи ҳисоб-китобларга кўра, бугунги кунда актёрнинг бойлиги 800 миллион долларни ташкил этади. У бу маблағларни турли бизнес-лойиҳаларга, хайрия ишларига сарфлайди, аммо ўзини ҳам унутмайди.

    У пулларини автомобиллар, кўчмас мулк ва ҳатто бутун бошли ХФЛ футбол лигасини сотиб олишга сарфлаган. Сўнгги бир неча йил ичида Жонсон ўндан ортиқ уй сотди ва сотиб олди, улар орасида ҳашаматли қасрлар ҳам бор эди.

    Бундан ташқари, уч қизнинг меҳрибон отаси Дуэйн автомобиль ишқибози ҳам. Унинг ихтиёрида ўндан ортиқ машина, жумладан, махсус буюртма асосида ишлаб чиқарилган Pagani Huayra мавжуд. Шунингдек, у дунёдаги энг тезкор хусусий самолёт деб атайдиган шахсий Gulfstream G650 самолётига эга. 

    Райан Рейнолдс

    Ўтган йил “Дедпул ва Росомаха” ҳамда “Хаёлий дўстлар” фильмлари туфайли 85 миллион доллар даромад олди. Умуман олганда, актёрнинг ҳисобида тахминан 350 миллион доллар мавжуд. Актёр ва унинг рафиқаси Блейк Лайвлининг Нью Йорк штатининг шимолий қисмидаги мулки мутахассислар томонидан 6 миллион долларга баҳоланмоқда.

    Беш йил олдин Рейнолдс дўсти Роб Макелхенни билан ҳамкорликда Wrexham AFC футбол клубини 2,5 миллион долларга сотиб олди. Бир неча йил аввал эса Alpine Formula 1 пойга жамоасига сармоя киритди.

    Тўрт фарзандли Райаннинг қўшимча бизнеси ҳам бор — у Tinder ва Match.com каби иловаларни бошқарувчи Match Group директорлар кенгаши аъзоси ҳисобланади. Шунингдек, у ўзининг Aviation American Gin алкоголь брендини 2020 йилда тахминан 610 миллион долларга сотган.

    Рейнолдс хайрия ишлари билан ҳам шуғулланади. Унинг харажатлари орасида Канаданинг туб аҳолисини тоза сув билан таъминлайдиган Water First ташкилотига 500 минг доллар ва “Ҳелен” ҳамда “Милтон” тўфонларидан жабрланганларга ёрдам бериш учун 1 миллион доллар ажратган.

    Кевин Ҳарт

    Машҳур комедиячининг 2024 йилдаги даромади 81 миллион долларни ташкил этди. Унинг ҳисобидаги жами маблағ 450 миллион долларга етди. Тўрт фарзандли ота ҳашаматли кўчмас мулк, машиналар, заргарлик буюмлари ва кийим-кечакларга қизиқади.

    Кевин бриллиантлар билан безатилган соатлар, платина занжирлар ва исмининг бош ҳарфларини ўйиб ёздирадиган буюмларни доим харид қилади. Унинг автопаркида қиймати 2 миллион доллардан ошиқ бўлган Rolls-Royce, Mercedes ва Jeep сингари ҳашаматли автомобилларнинг бутун коллекцияси мавжуд.

    Бундан ташқари, Ҳартнинг Калифорния ва Флоридада ҳар бири 7 миллион долларлик уйлари, шунингдек, рафиқаси учун 4 миллион долларга сотиб олган Лос Анжелесдаги қўрғони ва Нью Йоркдаги 9,5 миллион долларлик пентхауси бор.

    Ҳарт хайрия ташкилотларига эҳсонлар қилади ҳамда таълим, соғлиқни сақлаш, ирқий тенглик ва фахрийларга ёрдам кўрсатиш лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди.

    Ҳью Жекман

    2025 йилги маълумотларга кўра, Ҳью Жекман 180 миллион долларлик бойликка эга бўлиб, бунинг 50 миллион доллари ўтган йили қўлга киритилган.

    Икки асранди фарзанднинг отаси Манхеттендаги Вест Виллиж, Ист Хемптон ва Нью Йоркнинг Челси тумани каби нуфузли жойларда ўнлаб миллион долларлик кўчмас мулкка эгалик қилади. Шу билан бирга, Ҳью бу уйларнинг баъзиларини ёзга 500 минг доллар эвазига ижарага беради.

    Жекман машиналарга ҳам ишқибоз. Унинг шахсий коллекциясида Audi Р8, Porsche 911 Carrera, Range Rover, Mercedes-Benz G63 AMG, Audi Q7 ҳамда ноёб Volkswagen Bus Т1 каби моделлар мавжуд.

    Бироқ Жекман ҳашаматли нарсаларни тўплаш ва коллекция йиғишга унчалик қизиқмайди, дейиш мумкин. Масалан, унинг Laughing Man Coffee қаҳва компанияси актёрнинг бойишига умуман ҳисса қўшмайди: у барча фойдани хайрия ишларига сарфлайди. Ҳью, шунингдек, глобал исиш, қашшоқлик ва турли касалликларга қарши курашаётган хайрия жамғармаларига ёрдам беради. Бундан ташқари, у стартаплар ва таълим дастурларига ҳомийлик қилади.

    12 апрел, 16:57   Изоҳ (0)   3357
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#актёрлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Голливуд актёрлари ва уларнинг дублёрлари (фото) 

    28 феврал, 19:10

    “Ўргимчак одам” трилогиясининг актёрлари 23 йилдан сўнг қанчалик ўзгарган?

    1 март, 12:55

    24 та асосий номинация: “Оскар” кимга берилишини ким ҳал қилади?

    3 март, 15:35

    Машҳур ролларидан воз кечишга мажбур бўлган Голливуд актёрлари

    3 март, 14:45

    2024 йилда энг кўп гонорар олган Голливуд актёрлари рейтинги эълон қилинди

    4 март, 13:39

    Голливудда суратга тушган кореялик актёрлар

    4 март, 17:35

    Фильмда рол ўйнашни хоҳламаган, лекин мажбур қилинган Голливуд актёрлари

    18 март, 09:46

    Турли сабабларга кўра мухлисларига ёлғон гапирган Голливуд юлдузлари (фото)

    4 апрел, 18:45

    Бетакрор фильмларга беўхшов ижроси билан путур етказган киноюлдузлар

    23 март, 10:25

    Довюрак киноюлдузлар: фильмлардаги хавфли трюкларни каскадёрсиз бажарган Голливуд актёрлари

    25 март, 19:55

    Персона нон грата: Голливуднинг қора рўйхатига тушган актёрлар

    27 март, 18:45

    Биргина исмининг ўзи билан пул топадиган Голливуд юлдузлари  

    5 апрел, 11:58

    Ёшлигида попкорн сотган, Голливуд таклифини рад этган ва “юлдузлик касаллиги”га чалинган Нургул Ешилчай 49 ёшда

    27 март, 16:55

    Хитойлик аёлларнинг ёш кўриниш сири нимада?

    2 апрел, 18:45

    Warner Bros. ва Paramount компаниялари YouTube’даги фейк трейлерлардан даромад олмоқда

    1 апрел, 19:45

    Голливуд юлдузларининг севимли таомлари 

    5 апрел, 14:57

    Мукаммал қоматга эришиш йўлида анорексияга дучор бўлган жаҳон юлдузлари

    9 апрел, 20:15

    Машҳурликда рафиқасидан ўта олмаган ва миш-мишлар гирдобида яшайдиган Болливуд юлдузи Ажай Девган 56 ёшда

    3 апрел, 13:48

    Машҳурларнинг гўзал қизлари: Голливуд юлдузларининг фарзандлари қандай кўринишда?

    4 апрел, 07:46

    Ўртоқ Сааховнинг шляпаси, Жек Николсоннинг болтаси: аукционда рекорд нархга сотилган машҳур фильмлар реквизитлари

    7 апрел, 09:47

    Яхши актёр, аммо ёмон эр: Жеки Чан нима сабабдан фарзандларидан юз ўгирган?

    8 апрел, 12:57

    “Киану Ривзга ёрдам бермоқчи эдим”: Қозоғистонлик аёлни “Голливуд юлдузи” алдамоқчи бўлган

    8 апрел, 19:58

    Голливуд юлдузи Хю Грант ва унинг оиласини Лондон аэропортида ушлаб қолишди

    9 апрел, 18:40

    Хитойда Голливуд фильмларининг намойиши тақиқланиши мумкин

    9 апрел, 15:45

    Тилла Bugatti ва Жеймс Бондга тегишли раритет: Голливуд юлдузларининг ҳеч кимникига ўхшамаган автомобиллари

    10 апрел, 09:57

    Смартфонлар ва бақириш тақиқ остида: машҳурлар фарзандларини қандай тарбиялайди?

    10 апрел, 18:45

    Жоли асалари билан, Бекҳэм саҳрода: фотосессияларга миллионлаб доллар сарфлайдиган машҳурлар

    11 апрел, 09:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда сентябрдан сертификатсиз чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:13

    Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари: зўравонликка қарши чоралар ўзини оқлаяптими?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:00

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:40

    “Манчестер Юнайтед” “Реал” футболчиси учун 90 млн евро таклиф қилди

    Спорт | 12 июл, 17:35

    Ўзбекистонда солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш тартиби соддалаштирилади

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:10

    АҚШ ҳарбий аэродромларни “робот бўрилар” ҳимоя қилмоқда (фото)

    Лайфстайл | 12 июл, 16:35

    “Ювентус” Санчони ўз сафига қўшиб олиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 16:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.