• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Трампнинг божлари Ўзбекистонга қанчалик таъсир қилади? Иқтисодчи фикри

    АҚШ президенти Дональд Трамп импорт учун 10% дан 49% гача бўлган божлар жорий этилишини эълон қилгач, АҚШ акциялари фьючерслари кескин тушиб кетди. Бу эса глобал савдо уруши хавфини кучайтириб, АҚШ иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда Иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш маркази директори Юлий Юсупов ёзмоқда.

    Фото: podrobno.uz

    “У ростдан ҳам Американи яна буюк қилишни режалаштиряптими? Бундай йўл билан у АҚШни фақат Хитой, БРИКС ва глобал жануб манфаатлари учун заифлаштирмоқда”, дейди иқтисодчи.

    Юлий Юсуповнинг фикрига кўра, савдо урушларидан ҳаммага зарар етади. Трамп буни тушунмайди, шу сабабли ҳам ўз ҳаракатлари билан ҳамкорлик ва ихтисослашув натижаларини йўққа чиқармоқда.

    “Ҳеч ким бундан хурсанд бўлмаса керак. Савдо урушларидан ҳамма зарар кўради. Трамп буни тушунмайди, чунки унинг дунё ҳақидаги тасаввури ъўзгармас йиғиндиъ моделига асосланган. Яъни, ўзгармас пирогни бўлиш. Ўз улушини катталаштириш учун қўшнисининг улушидан кесиб олиш керак, деб ўйлайди. 

    Аслида, дунё аллақачон ъўсиб борувчи йиғиндиъ моделида яшаяпти. Пирог ҳамкорлик ва ихтисослашув ҳисобига катталашади. Натижада, ҳар бир киши бошқаларга зарар етказмаган ҳолда каттароқ улуш олади. Трамп эса ўз ҳаракатлари билан ҳамкорлик ва ихтисослашув натижаларини йўққа чиқармоқда. У бошқаларнинг улушларини қандай кесмасин, унинг ўз улуши ҳам кичраяди, чунки умумий пирог ҳажми қисқаради”, дейди Юлий Юсупов.

    Трампнинг ягона “таскини” шундаки, АҚШнинг йўқотишлари бошқа мамлакатларникига қараганда камроқ бўлади. Чунки АҚШ иқтисодиёти жуда катта ва кичик давлатларга нисбатан халқаро меҳнат тақсимотига камроқ боғлиқ. 

    “Лекин бу тасалли жуда ҳам шубҳали. Қўшнининг иккита товуғи кўпроқ ўлди. Ура! қабилидаги фикр”, дейди у.

    Юсупов таъкидлашича, Трамп божларни жуда оддий мантиққа асосланиб жорий этмоқда: агар импорт товарлар қиммат бўлса, маҳсулотларни АҚШ ичида ишлаб чиқариш фойдалироқ бўлади ва АҚШда ўз маҳсулотларини сотмоқчи бўлган хорижий компаниялар бу ерда ўз заводларини очишни бошлайди.

    “Иқтисодий фан нуқтаи назаридан бу мантиқ нотўғри: бундай сиёсат халқаро меҳнат тақсимоти ва америкалик ишлаб чиқарувчилар учун шаклланган таъминот занжирларини бузади. Натижада, бу жаҳон иқтисодиёти унумдорлигининг умумий пасайишига олиб келади. АҚШда яратилиши мумкин бўлган ишлаб чиқаришлар эса рақобатбардош бўлмай қолади. Буларнинг барчаси нархларнинг ошишига ва америкаликлар ҳамда бошқа мамлакатлар аҳолисининг турмуш даражаси пасайишига сабаб бўлади.

    Айтганча, шунга ўхшаш сиёсатни (импорт ўрнини босиш сиёсатини) ўзбек амалдорлари 1996 йилдан бери амалга оширишга уринмоқда. Лекин унинг натижадорлигини ҳаммамиз кўриб турибмиз”, дейди Юсупов.

    Ўзбекистон қандай зарар кўради?

    Юсуповнинг қайд этишича, Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатларининг АҚШ билан товар айирбошлаш ҳажми жуда кичик бўлганлиги сабабли тўғридан-тўғри кучли таъсир кўрсатмайди.

    “Тўғри, АҚШда, Ўзбекистондан фарқли ўлароқ, импорт ўрнини босиш модели муваффақиятга эришиш учун бир оз кўпроқ имкониятга эга, чунки Америка иқтисодиёти дунёдаги энг йирик иқтисодиёт бўлиб, бошқа мамлакатлардан, айниқса Ўзбекистон каби кичик давлатлардан фарқли равишда, халқаро меҳнат тақсимотига камроқ боғлиқ.

    Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига келсак, мамлакатларимизнинг АҚШ билан товар айирбошлаш ҳажми жуда кичик. Биз у ерга асосан хом ашё экспорт қиламиз, одатда буни бошқа бозорларда ҳам осонгина сотиш мумкин.

    Шунинг учун Трампнинг божлари мамлакатларимизга тўғридан-тўғри кучли таъсир кўрсатмайди. Бу ерда кўпроқ билвосита таъсир муҳим аҳамиятга эга. Глобал савдо уруши глобал иқтисодий инқирозга олиб келиши мумкин. Бу эса мамлакатларимиз асосан жаҳон бозорларида савдо қиладиган кўплаб хом ашё товарлари нархининг пасайишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, дунёда инвестиция фаоллигининг умумий пасайишига олиб келади, бу эса минтақамизга киритилаётган инвестицияларга ҳам салбий таъсир кўрсатади”, дейди иқтисодчи.

    Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп хориждан олиб кириладиган барча товарларга божлар жорий этилишини эълон қилгани хабар қилинганди. 

    3 апрел, 18:43   Изоҳ (0)   3568
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#Ўзбекистон#бож#иқтисодчи

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Евросиё иқтисодий иттифоқи. Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзолиги нима беради?

    10.05.2020, 10:31

    Божхоначилар оқ пошшо замонидан бери пора олади, деган айбловлар асоссиз – Давлат божхона қўмитаси

    10.11.2022, 20:39

    Ўсиб бораётган бож тушумлари, бекор қилинган чекловлар ва соддалаштирилган тизим – божхонада 6 йиллик муҳим ўзгаришларга назар

    06.02.2023, 19:34

    “Қўшни давлатлар билан интеграция учун Россия таъсиридан қутулиш керак” – эксперт билан суҳбат

    30.04.2024, 20:15

    “Бу гаплар қанчалик чиройли гапирилмасин, натижаси хунук бўлиб қолаверади!” — иқтисодчилар электромобилларга бож жорий қилиш таклифига кескин қарши чиқмоқда 

    03.08.2024, 18:10

    Эҳтимолий АҚШ—Хитой савдо уруши: Ўзбекистон иқтисодиётига туғилиши мумкин бўлган хавфлар

    11.11.2024, 20:04

    ЖСТ йўлида: Ўзбекистонни олдинда қандай муаммолар кутади?

    04.12.2024, 19:55

    Ўзбекистон 10 ойда қанча электромобиль импорт қилгани очиқланди

    11.12.2024, 18:20

    АҚШ Яқин Шарқ харитасини қайта тузиб чиқмоқда, бунинг Ўзбекистонга таъсири қандай бўлади?

    26.12.2024, 19:45

    Дарз кетган Ғарб коллективи. Трамп дунёни қандай ўзгартирмоқчи?

    19 феврал, 19:20

    БАА Мундиал йўлланмаси учун курашдан чиққанини тан олдими?

    29 март, 10:08

    Чиқиндихонадаги мотиватор, қурумсоқ ошиқ: кинокастинглардан ўта олмаган Бобур Мансуров қандай қилиб машҳур вайнерга айланди?

    29 март, 17:04

    Ўзбек олимларининг навбатдаги ғалабаси

    30 март, 19:25

    Ёшлигида тандир ясаб сотган, 2 марта қамалиб чиққан ва ўзидан 14 ёш кичик қизга уйланган Жасур Умиров 39 ёшда

    31 март, 15:45

    Алишер Усмонов илк бор Forbes’нинг миллиардерлар рейтингига Ўзбекистон номидан киритилди

    2 апрел, 09:09

    Octobank брендининг қиймати 30 миллион АҚШ долларини ташкил қилди

    3 апрел, 13:30

    Вьетнам Трампнинг таҳдидлари сабабли АҚШга юқори мартабали делегация жўнатади 

    2 апрел, 21:25

    Ўзбекистонда 2 ойда хориждан қанча енгил автомобиль импорт қилингани очиқланди 

    2 апрел, 22:35

    Қирғизистонда Ўзбекистон ҳудудидан тонировкали ойналар билан ўтиш учун 15 доллар йиғим ундирилаётганидан шикоят қилинди

    2 апрел, 23:30

    Трамп Ўзбекистон товарларига ҳам бож жорий этди

    3 апрел, 08:34

    АҚШ Гренландияни қўшиб олиш харажатларини ҳисобламоқда

    3 апрел, 09:40

    “Европа Трамп божларига жавоб беришга тайёр” — Еврокомиссия раҳбари 

    3 апрел, 10:15

    Олтин нархи тарихий рекордни янгилади

    3 апрел, 11:32

    “Европа яна бир неча йилдан сўнг Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли савдо ҳамкорига айланади” — Самарқанддаги саммит экспертлар нигоҳида 

    3 апрел, 12:29

    АҚШ сентябргача Эронни йўқ қилиш билан таҳдид қилди — ОАВ

    3 апрел, 14:10

    “АҚШда ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонликларга ўз ихтиёрлари билан қайтишни маслаҳат бераман” — элчи

    3 апрел, 14:13

    Шавкат Мирзиёев Еврокомиссия президенти билан учрашув ўтказди

    3 апрел, 14:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фарғонада божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 15 август, 20:16

    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

    Реклама | 15 август, 19:30

    Трамп жорий қилган тарифлар Япония автосаноатини инқироз ёқасига олиб келди

    Авто | 15 август, 20:10

    Хитойда роботлар олимпиадаси бошланди

    Дунё | 15 август, 19:56

    Жағдаги ҳуснбузарлардан қандай қутулиш мумкин? 9 та оддий қоида 

    Гўзаллик | 15 август, 19:35

    “Махсустранс 2022−2023 йилларда 45 млрд сўм зарар кўрган” — Шавкат Умурзоқов

    Ўзбекистон | 15 август, 19:21

    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

    Реклама | 15 август, 18:11

    Ўзбекистонлик талабалар бир вақтда 2 мингта робот ясаб Гиннес рекордини янгиламоқчи

    Ўзбекистон | 15 август, 19:05

    Ўзбекистонда кунлик иш ҳақи тўлаш тартиби жорий этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 18:51

    Трамп ва Путин Аляскадаги саммит якунида ҳеч қандай ҳужжат имзоламайди

    Дунё | 15 август, 18:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.