• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Божхоначилар оқ пошшо замонидан бери пора олади, деган айбловлар асоссиз – Давлат божхона қўмитаси

    Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги Ойбек божхона-чегара постида коррупцияга йўл қўйилаётгани, товарлар экспортида ва Ўзбекистонга хорижий валюталарни олиб киришда чекловлар борлиги тўғрисида видео тарқалди. Давлат божхона қўмитаси мазкур видеода кўтарилган масалалар юзасидан Бекобод шаҳри ва тумани тадбиркорлари ҳамда ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Йиғилиш давомида видеода тадбиркорлар мутлақо далил-исботсиз гаплар айтгани, аслида уларнинг айримлари божхона-чегара постларида ноқонуний хатти-ҳаракатлар қилгани таъкидланди.

    Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Мухторов видеодаги гаплар туҳматлигини айтди.
    Ўзбекистондан олиб чиқиш тақиқланмаган товарларни декларациялаш йўли билан олиб чиқинглар. Бунга ҳеч қанақа тақиқ йўқ. Ижтимоий тармоқда божхонани бутун халқнинг олдида шарманда қилишга уриниш нотўғри. Бу билан ҳеч ким барака топмайди. Республикада божхона қонунчилиги таъминланади. Видеода иккита одамнинг юзини ўгиртириб, божхоначилар пора олади, деган гапни айттирган. Бу туҳмат.

    Илҳом Мухторов

    Илҳом Мухторов
    Фото: «Дарё»

    Суҳбат давомида Ўзбекистонга хорижий валюталарни олиб киришда тўсиқлар борлиги ҳақида айтилган гаплар ҳам асоссиз экани, бундай тақиқлар мавжуд эмаслиги таъкидланди.

    Улуғбек Тожиев

    Улуғбек Тожиев
    Фото: «Дарё»

    «Мазкур пост орқали республикага ўтган 10 ой ичида 340 миллион АҚШ доллари миқдоридаги хорижий валюта 5 минг 217 та ҳолатда олиб кирилган. Шунинг 76 фоизи, яъни 260 миллион доллари 30 нафар фуқаро томонидан чегарадан олиб ўтилган. Масалан, бир аёл шу даврда 211 марта, яъни ҳар куни кириб-чиқиб, 31 миллион доллар маблағ олиб ўтган. Ўзбекистон Республикасига валюта олиб киришда чеклов мавжуд эмас», – деди қўмита бошқармаси бошлиғи Улуғбек Тожиев.

    Фарҳод Олимжонов

    Фарҳод Олимжонов
    Фото: «Дарё»

    Давлат божхона қўмитаси бошқармаси бошлиғи Фарҳод Олимжонов айрим тадбиркорлар экспорт учун яратилган қулай шароитларни суиистеъмол қилмоқда.

    Видеода чиқиш қилган тадбиркорлар Тожикистонда бож тўловларини кам тўлаш мақсадида аслида транспорт воситасига ортилган товарларни камайтирган ҳолда олиб чиқишни, декларациялашни божхона идораларидан сўрамоқда. Бу мутлақо нотўғри сўров. Биз расмий равишда, муҳр билан тасдиқлаб бераётган декларациямизда нима товар кўрсатган бўлсак, ўша товарни чиқаришга кафолат ва мажбурият оламиз. Агар декларацияда кўрсатилган товарлар чиқмаса, Тожикистон божхона идоралари бизга ишонмай қўяди. Бунинг ортидан Ўзбекистондан ҳар бир чиқаётган маҳсулотни тўлиқ текширув тизимига ўтади. Тўртта тадбиркор ортидан 6 мингта экспортчимизни қийнаб қўямиз.
    Мулоқот якунлангач, ҳолатни ўрганиш мақсадида журналистлар Тошкент вилояти «Ойбек» божхона-чегара постида бўлди. Постдан Ўзбекистонга ўтаётган ўнлаб тадбиркорлар билан суҳбатлашилди. Уларнинг айтишларича, постдан ўтишда ҳеч қандай муаммолар йўқ. Коррупцион ҳолатларга ҳам дуч келинмаган.

    Ғулом Исоқов

    Ғулом Исоқов
    Фото: «Дарё»

    «Ҳозир Қозоғистондан Тожикистон орқали чигит олиб келяпмиз. Чегарадан ўтиш осон. Пора олмайди бу ердагилар. Пул олса, ҳаммани қамаб қўйишади-ку. Ҳужжатлар асосида ўтамиз. Кўп кутиб ҳам қолмаймиз», – дейди 30 йилдан бери ҳайдовчилик қилаётган Ғулом Исоқов.

    Ҳусан Тангриев

    Ҳусан Тангриев
    Фото: «Дарё»

    Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари (в.б.) Ҳусан Тангриев видеода интервью берганлар орасида жиноят иши қўзғатилган тадбиркорлар ҳам борлигини айтди.

    «Тизимни обрўсизлантиришларига шунчаки томошабин бўлиб тура олмаймиз. Бу ерда кеча-ю кундуз виждонан ишлаётган ходимларнинг шаъни ва ишчанлик кайфияти турибди. Ўша материални тайёрлаган блогер ҳам таклиф қилинганди, лекин мулоқотга келмади. Улар билан қўмита раҳбарияти учрашиб, қаерда нохолислик бўлгани борасида вазиятни тушунтирди. Жиноят ишлари қўзғатилган ҳолатлар ҳам бор. Шу ишлар якунлангач, бу ҳолат юзасидан қатъий бир хулосамизни айтамиз», – деди қўмита вакили.

    10.11.2022, 20:39   Изоҳ (0)   10768
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркия президенти Имом Бухорий ордени билан мукофотланди (фото)

    10.11.2022, 20:18

    «Ҳар нарсада чегара бўлиши лозим» — Ўзбекистон мусулмонлари идораси Умрадан келган инсонни кутиб олишдаги дабдабабозликдан қайтарди

    10.11.2022, 19:29

    Қашқадарёда Nexia-2 ва Matiz тўқнашишидан йўловчи вафот этди

    10.11.2022, 19:20

    Шавкат Мирзиёев Эрдўғон билан учрашув ўтказмоқда (фото)

    10.11.2022, 19:06

    Ўзбекистон бўйлаб 54 та ҳолатда қалбаки маҳсулотлар савдоси аниқланди

    10.11.2022, 19:05

    Андижон ҳокимлигидан тадбиркор фойдасига 2 миллиард сўмга яқин компенсация пули ундириладиган бўлди

    10.11.2022, 18:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.