• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Қўшни давлатлар билан интеграция учун Россия таъсиридан қутулиш керак” – эксперт билан суҳбат

    Атоқли ўзбек адиби Шукур Холмирзаевнинг “Қора камар” асарида шундай сўзлар бор: “Мен илгари юрт деганда Бойсунни тушунардим, миллат деганда фақат ўзбекни билардим, йўқ, миллат – бу фақат ўзбекмасакан, миллат бу бутун туркий халқларнинг бирлиги экан”.

    Мазкур асарда қаламга олинган воқеалардан бери орадан юз йил ўтди. Марказий Осиё халқлари учун “бирлашиш” масаласи қанчалик долзарб бўлиб турибди, бу йўналишда қандай натижаларга эришилди ва қандай муаммолар бор? “Дарё” замонавий дунёдаги интеграция тушунчалари ҳақида Тошкент давлат иқтисодиёт университети доценти, халқаро иқтисодчи Қобулжон Исаев билан суҳбатлашди.

    - 80 йилларнинг охири, 90 йилларнинг бошида Совет иттифоқи тарқалиб, собиқ республикалар мустақилликка эриша бошлаганда, бир ғоя жуда оммалашган эди. Яъни Марказий Осиё республикаларининг тарихи, тили, дини ва маданияти муштарак, шунинг учун биз осонлик билан бирлашиб, қудратли кучга айланамиз. Лекин афсуски, умумий тарих ва маданият интеграция учун етарли эмас экан. Ундай бўлса, интеграциянинг энг асосий ингредиенти деймизми, керакли шарти деймизми ё бутловчи қисми деймизми, нима бўлиши керак?

    — Интеграция тушунчаси аслида Иккинчи жаҳон урушидан кейин майдонга чиқди. Урушни бошидан кечирган мамлакатлар шуни тушуниб етдики, бирлашмасдан ва бирга қарор қабул қилишни ўрганмасдан туриб, жаҳон бозорида муваффақиятга эришиш мумкин эмас экан. Бенилюкс, Европа пўлат уюшмаси, Европа ҳамжамияти – интеграция йўлидаги дастлабки қадамлар эди. Бундай ҳаракатлар Иттифоқ таркибидан чиққан республикаларда ҳам кўзга ташлана бошлади. “Туркистон – умумий уйимиз” каби ғояларнинг пайдо бўлиши, шунингдек, ШҲТнинг шаклланишини мисол келтириш мумкин. Лекин интеграция нима? Интеграция умумий бизнесга, пул топишга ва манфаатга асосланади. Тили, дини ёки эътиқоди муштарак мамлакатлар бирга бўлиши керак деган тасаввурдамиз. Булар ўша бизнес мақсадларга эришиш учун таянч тушунчалардир. Дунёдаги ҳар қандай интеграция ва бирлашув бизнес мақсадлари билан уйғунлашгандагина барқарор ҳисобланади.

    Қолаверса, интеграциянинг халқаро тан олинган шартлари бор: биринчидан, бирлашмоқчи бўлаётган мамлакатлар ўртасида савдо-сотиқ, иккинчидан, миграция, яъни ўртада ишчи кучи айланиши, учинчидан, божхона иттифоқи, яъни умумий бозор. Фақатгина ишчилар эмас, капитал айланмаси мавжуд бўлиши лозим. Сўнгги босқич – ягона валюта. Бунга фақат Европа Иттифоқи эриша олди. Ҳаттоки, назарияда ягона фуқаролик деган тушунча ҳам бор, бироқ бу маълум хатарлардан холи эмас. Биз эса ҳанузгача Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги миграцияни таъминлай олмадик – бунга Туркманистон билан виза режими сақланиб қолаётганини мисол келтириш мумкин. Ваҳоланки, миграция интеграциянинг муҳим шарти эканини айтиб ўтдик. Бугунги кунда умумий савдо ва божхонани ривожлантиришга имконият камроқ – Россия барибир ЕОИИга тортади, Хитой эса ШҲТга – шунинг учун миграциянинг ўзини ривожлантиришга ҳаракат қилиш лозим.

    Марказий Осиё учун энг бирламчи йўл ҳам шу – ишчи кучи миграцияси. Майли, ҳозирча товар олиб ўтмасин, капитал айланмасин, ҳеч бўлмаганда борди-келди эркин бўлсин. Дейлик, бир танишингиз Қирғизистонда ишлайди, бошқаси Тожикистонда. Худди шу сингари қўшниларимизнинг фуқаролари ҳам Ўзбекистонда, Қозоғистонда меҳнат қилади. Бунинг натижасида таниш-билиш орттирилади, бизнес юритиш учун қулай муҳит яратилади, ишонч пайдо бўлади. Ҳозир дунёда билимдан кўра муҳимроқ нарса пайдо бўлган, бу — нетворкинг. АҚШ ва Европада эътироф этилаётган тенденция бу. Мисол учун, иккита яхши лойиҳа бор, биринчиси пухта ва истиқболли, иккинчиси эса бир оз сустроқ. Аммо иккинчи лойиҳанинг муаллифини яхшироқ таниганим учун унинг ғоясини танлайман. Чунки, ўша одамнинг феъл-атворини биламан, у билан тил топишиш ва пировардида ўзаро келишган ҳолда муваффақиятли иш юритиш осонроқ кечади. Айтиб ўтганимдек, бу Ғарбда эътироф этилган, яъни таниш-билишчилик, агар тўғри фойдаланилса, манфаат келтириши мумкин.

    - Қозоғистоннинг ЯИМ 300 миллиард доллар атрофида, Ўзбекистон – 90, Тожикистон ва Қирғизистон – 10-15 миллиард. Мана шундай катта иқтисодий тафовут интеграция жараёнларига салбий таъсир кўрсатадими? 

    — Назарияда салбий таъсир қилади. Аммо чегаралар очиқ бўлса, аҳолининг турмуш даражаси яхшиланади, буни маҳаллий аҳолининг чегара олди савдо муносабатларида кўриш мумкин. МО мамлакатлари ўртасидаги тафовут у қадар каттамас. Мисол учун, Европа Иттифоқи Грецияни “судраб” юрганчалик эмас. Ёдингизда бўлса ЕИ бирлашгач, Греция ва Португалияни ривожлантиришга мажбур бўлганди. У ерда Қозоғистон билан Қирғизистон ЯИМ ўртасидаги фарқдан кўра каттароқ тафовутлар бор. Биз узоқ-яқин қўшнилар орқали коридорларни очяпмиз, аммо уларга инфратузилмани мажбурлаб олиб кириб бўлмайди. Табиий инфратузилма бўлиши керак. Йўллар бўйидаги хизмат кўрсатиш тармоқлари ва ҳоказо. Яна бир тасаввур борки, бизнинг минтақамиз давлатлари асосан қишлоқ хўжалигига асосланган, интеграциянинг шарти эса – саноат ишлаб чиқаришнинг ривожланишидир. Аслида қишлоқ хўжалигига асосланган мамлакатлар ҳам интеграция қила олади.

    Дейлик, Тожикистонда саноат йўқ. 90 фоиздан ортиғи тоғли ҳудудлар, аҳолиси 8-9 миллион атрофида. Лекин бошқа тарафдан, Тожикистон тайёр туризм маскани-ку. Мана, тоғларга сайр мавсуми бошланяпти, оилавий чиқиб дам олишга қанча сарфлаймиз? Ўзимизда бундай саёҳатлар нархи Туркияга бориб-келишга тенглашиб қолганини ҳам кўриш мумкин. Бироқ тайёр тоғ зоналарига эга бўлган, биздан 200 километр масофада жойлашган Тожикистон билан ўртамизда магистрал йўқ. Ёки Туркманистонни олайлик. Туркияга бориб-келиш биз учун нуфуз, дабдаба. Ваҳоланки, Каспий денгизига чиқишнинг энг оддий йўли – Туркманистон билан виза масаласини ҳал этиш. Майли, юқорида айтилганидек, товарлар олиб ўтилмасин, катта савдо бўлмасин, ҳеч бўлмаса миграция, яъни туризмни ривожлантириш мумкин-ку. Тасаввур қилинг, машинангизга ўтирасиз-да, Бухоро орқали Туркманистонга ўтасиз, машинани паромга ортиб, Озарбойжонга борасиз ва футбол ўйинини томоша қилиб келасиз.

    Мана шундай оддий дунёқарашни шакллантиришимиз ва виза каби оддий масалаларни ечишимиз керак ҳали. Шунда майдон кўринади. Биз ҳали сценарийни ёзмасдан туриб, майдонни кўришни истаяпмиз. Шунинг учун саноатлашмасак, интеграция қилолмаймиз деган фикрга қўшилмайман. Яна бир жиҳат бор. Агар туркий халқлар бирлашуви деган ғояга зўр берсак, Тожикистон билан Афғонистон четда қолиб кетади. Айнан Марказий Осиё мамлакатларининг бирлашуви деган ғоя бўлиши керак ва бунда маданий интеграцияни кучайтириш лозим. Иқтисодий интеграцияда манфаатлар тўқнашуви юзага келиши аниқ – Хитой, Россия ва АҚШнинг ўз манфаатлари бор, аммо маданий интеграция кенг имкониятлар яратади. Аввало ўзаро миграцияни очишимиз лозим.

    — Транспорт-логистика масаласида. Қўшниларимиз, бир тарафдан Афғонистон, бошқа тарафдан Хитой, у ёқда Россия, бу ёқда Эрон ва Туркия. Унча ҳавас қиларли эмас-у, жуда нолигулик ҳам эмас. Ташқи бозорларга чиқиш йўлларимиз ҳозир қандай ҳолатда?

    — Марказий Осиёда тўққизта транспорт коридори мавжуд. Европага асосан Қозоғистон ва Россия орқали чиқиляпти. Шунингдек, Қозоғистон ва Қирғизистон орқали Хитойга бориш мумкин. Бундан ташқари, Туркманистон орқали Грузия портларига чиқиладиган Туркманбоши порти... Россия биз учун Шарқий Европага чиқиш йўлида “тиқин” бўлиб қоляпти. Ваҳоланки, Россия орқали ўтадиган коридор энг узун ва серхаражат ҳисобланади. Биз учун энг қисқа йўл бу — Ҳайратон кўпригидан Мозори Шарифга ўтиш ва Эроннинг Бандар-Аббос портига чиқиш. Энг яқин денгиз йўлимиз шу. Афғонистонда тинчлик ўрнатилди, лекин ҳозирча “яшил коридор” мавжуд эмас. Инфратузилма ҳам йўқ. Шу сабабли транспорт коридорлари ҳақида гапирганда, учта муаммони назарда тутиш керак.

    Биринчиси, товар номенклатурасини денгизгача олиб чиқиш, биз ҳозирча Находка портига боғланиб қолганмиз, бу жуда узоқ. Қолаверса, ўзига яраша “ўйинлар” бор. Дунёда савдо интеграцияси иккита йўл билан бошқарилади, биринчиси – тариф. Мамлакатлар ўзининг бож сиёсатини юргизади. Жаҳон савдо ташкилоти аъзолик ва ўзаро муносабатларни ҳал этади, ички масалаларга аралашмайди. Ички масалалар эса жуда кўп – гигиена, қадоқлаш, санепидназорат, маркировка, стандартлаштириш – булар бари нотариф чекловлар... Айтайлик, Россияга 40 тонна гилос жўнатдингиз, ўз-ўзидан қайтариб юборишди. Сабабини сўрасангиз, “фитосанитария талаблари” дейди. Ўзбекистон президенти шу масалаларга бағишланган селектор йиғилишида бу муаммога эътибор қаратган эди. Айрим давлатлар эса “Евро-4” фурасида юк ташиш лозим деган талабни қўяди. Яъни денгизгача етиб олиш инфратузилмаси ҳам охиригача ечилмаган. Мана шу сабаблар орқали харажатлар ортиб кетади, оқибатда нарх кўтарилади ва бозордан чиқиб кетишга мажбур қилинади.

    Иккинчи муаммо эса эса денгизнинг ўзида, аниқроқ айтганда, масофада. Амстердам, Мадрид каби портларда сузиш ҳуқуқи бемалол бўлиши керак. Хитой орқали жаҳон бозорига чиқиш ҳам осон эмас. Хитой ўзи 50 минг хилдан ортиқ товарларни экспорт қилади, биз у ерга қандай кира оламиз? Адашмасам, кейинги йилларда Хитой 60 минг хилга етказди бу кўрсаткични.

    Учинчи масала эса энг яқин ва оптимал ҳисобланган Афғонистон билан боғлиқ. Агар нотинчлик, беқарорлик каби сиёсий хатарларни четга суриб, соф иқтисод нуқтайи назаридан қарайдиган бўлсак, Афғонистондан кўра маъқул йўл йўқ Эронга. Бошқа давлатлар ўз портларини очиб қўйгани билан нотариф чекловлар сақланиб қолаверади. Масалан, Туркманистон. “Келинг, биз орқали экспорт қилинг”, дейди. Кирганингиздан кейин идорама-идора имзо йиғиб юраверасиз. Кейинги сафар бормайсиз. Шунинг учун бизга энг маъқул йўл – Афғонистон. Аммо “яшил коридор”нинг, яъни инфратузилманинг йўқлиги имкониятларни чеклайди. 

    - Минтақамиз давлатлари, айниқса, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон меҳнат мигрантлари юборадиган пулларга анча боғланиб қолган. Айниқса, қўшниларимизда бу сумма ЯИМнинг 40 фоизигача ташкил этади. Россиядан келаётган маблағларга боғлиқлик МО мамлакатлари ўртасидаги интеграцияга қанчалик таъсир ўтказади?

    — Дунёда 300 миллионга яқин мигрант бор дейилади ва бу соҳада тахминан 700 миллиард доллар айланади. Бир триллионга яқинлашиб боряпти. Шундан 500 миллиард доллари тараққий этган мамлакатлардан камроқ ривожланган давлатларга жўнатилади. Тўғри, биз ҳам бу пулларга боғланганмиз, аммо Тожикистонда боғлиқлик анча кучли. Саволингизга келадиган бўлсак – интеграцион ҳудуднинг ичидаги мамлакатлар билан сиёсат бор ва учинчи мамлакатлар билан сиёсат бор, бу фарқланади. Қозоғистон шундай йўл тутган. Ҳам ЕОИИга, ҳам ЖСТга аъзо. Ҳар икки ташкилот доирасида ҳам савдо-сотиқ қилаверади.

    Минтақадаги ички капитал айланмасини кучайтириш керак. Агар Россиядаги пул тушумларига қараб тураверилса, боғлиқлик кучайиб бораверади. Бу каби масалалар мана бу “Халқаро иқтисодиёт” номли дарсликда батафсил ёритилган. Дейлик, мутахассисларимиз Хитой ва АҚШ ўртасидаги иқтисодий низоларни ўзбек тилида ўргана оладими, йўқми? Ҳозирча йўқ. Агар ўша муаммоларни инглиз адабиётлари орқали ўрганса, фикрлаши ҳам ўша томонга тортиб кетади. Хитойда ўқиб келаётган болалар ҳам Хитой позициясидан туриб фикрлайди. Шунинг учун ўзбекча адабиётлар асосида ўзбек тилида ўқитиш жуда муҳим ҳисобланади. Афсуски, хусусий университетларимиз бу каби дарсликларга маблағ ажратмайди, чунки бу харажатларни тақозо этади. Улар учун пул топиш муҳимроқ. 

    - Сиз Марказий Осиё мамлакатларининг бирлашувини қандай тасаввур қиласиз, дейлик ҳамма муаммолар ҳал этилса, визалар бекор қилинса, чегаралар очилса, шартномалар имзоланса, қандай манзара юзага келади?

    — Биринчи навбатда миграция масаласи ечилади. Ўз машинангизда Каспий денгизигача бориб келасиз. Қирғизистон ва Тожикистон йўналишларида ҳам шундай коридорлар яратилади. Кейинги босқичда бизнес шартномалар пайдо бўлади. Давлат шартномалари вақтинча гегемон бўлиб турса ҳам юқорида айтганимиздек, қариндош-уруғчилик, борди-келдининг кучайиши оқибатида самарали бизнес тузилмалари пайдо бўлади, савдо ривожланади ва бу тузилмалар билан давлатлар ҳам ҳисоблашиши керак бўлади. Кейинги қадам – божхона масалалари ҳал этилади. Миграция ва божхона ҳал этилгач, капитал пайдо бўлади. Давлатларимиз бир-бирига инвестиция кирита бошлайди. Аслида бизга четдан кираётган инвестициялар ҳақида маълумот берилса-да, биз четга чиқараётган инвестициялар кўпам очиқланмайди. Баъзан эшитиб қоламиз, фалончи ўзбек бойнинг Туркияда меҳмонхонаси бор экан, деб.

    Демак, у инвестиция киритган. Фақат битта савол: маблағни офшор орқали ўтказганми ё тўғридан-тўғрими? Агар минтақамизда интеграция амалга ошадиган бўлса, офшорнинг кераги бўлмайди. Тижоратчи пулини шу бозорга тикади, сабаби бозорнинг хусусиятларини бошқалардан яхшироқ билади. Бинобарин, ўзаро инвестициялар масаласи ўртага чиқади, сармоядорлар ўз маблағини ташқарига бергиси келмай қолади. Кейинги босқичда ягона валюта масаласи кўтарилади. Албатта, бу осон бўлмайди. АҚШ, Хитой, Россиянинг муносабати қандай бўлади? Хитой ўз таъсирини камайтирмайди – бу масалада хомхаёлга бориш керак эмас. Лекин ички шароитларимизни ўзимиздан яхшироқ ҳеч ким билмайди. Демак, ўзимиз ижрочи бўламиз ва шу орқали манфаатли ҳамкорлик олиб бориш мумкин бўлади. АҚШ ҳам жаҳон савдо йўлларидаги нуфузи эвазига ўз таъсирини сақлаб қолади. Ниҳоят, руслар. Улар билан умумий манфаатга келиш учун вақт талаб этилади. Келгусида Марказий Осиё фуқароси деган тушунча юзага келиши мумкин. Пировардида Марказий Осиё ўзига керакли шартлар асосида сиёсат юргизади.

    Олимжон Сафоев суҳбатлашди

    30.04.2024, 20:15   Изоҳ (0)   7592
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда кинотеатрда фильм овозини телефонга ёзиб, интернетга тарқатган фуқаро жаримага тортилди 

    30.04.2024, 19:25

    Тошкентнинг икки туманида “свет” вақтинча ўчирилади 

    30.04.2024, 18:56

    Боғчаларда ота-оналар тўловининг янги миқдорлари тасдиқланди 

    30.04.2024, 18:49

    Ўзбекистонда болаларда саратонни даволаш бўйича янги келишув имзоланди 

    30.04.2024, 18:12

    Жиззахда балиқларни ноқонуний овлаганлар табиатга 8 млн сўмдан ортиқ зарар етказди 

    30.04.2024, 17:45

    Тошкент шаҳрида салкам 17 минг долларлик дорилар ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди 

    30.04.2024, 17:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 



    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Гарначо ўз хизматларини “Реал”га таклиф қилди

    Спорт | 25 май, 08:12

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21

    Суперлига. “Бухоро” меҳмонда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 24 май, 23:08

    Тошкент ва Андижондаги ошхона ҳамда хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 24 май, 22:40

    Наманган ҳокими 100 йиллиги нишонланаётган мактабдаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 май, 22:00

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда тез-тез учрайдиган хатолик аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.