• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Бу гаплар қанчалик чиройли гапирилмасин, натижаси хунук бўлиб қолаверади!” — иқтисодчилар электромобилларга бож жорий қилиш таклифига кескин қарши чиқмоқда

    Жорий йилнинг 1 август куни Тошкент шаҳрида Савдо-саноат палатаси, Солиқ қўмитаси ва бошқа идоралар раҳбарлари экспортчи корхона вакиллари билан учрашув ўтказди. Унда Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов мамлакатга олиб кирилаётган электромобилларга божларни гибрид автомобилларники билан тенглаштириш кераклигини айтди.

    Савдо-саноат палатаси раисининг ушбу сўзлари ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Бир қанча иқтисодчилар унинг фикрига эътироз билдириб, ўз муносабатларини ёзди.

    Хусусан, иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов Даврон Ваҳобовнинг фикрларига муносабат билдириб, Асакадаги завод Ўзбекистон иқтисодиётига, айниқса, ўзбек саноати учун катта тўсиқ ҳамда ўлпон бўлгани ва ҳозир ҳам ўлпон бўлиб келаётганини ёзди.

    “Асакадаги завод – Ўзбекистон иқтисодиёти ва, айниқса, ўзбек саноати учун катта тўсиқ ва ўлпон бўлган. Бўлиб келмоқда ҳам.

    У заводни ҳимоялашга қўлланган чораларни миллионлаб одамлар ўнлаб йиллардан бери тўлаб келмоқда. Асакадаги завод – самарасизлик ва Каримов давридаги нотўғри иқтисодий сиёсатни мужассам қилувчи рамз. Худди шундай чуқурларга очиқ кўз билан кетаётганимиз ачинарли”, дея ёзган Беҳзод Ҳошимов.

    Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов
    Фото: “Дарё”

    Бошқа иқтисодий таҳлилчи Отабек Бакиров эса Савдо-саноат палатаси раҳбари санаб ўтган мамлакатлар Ўзбекистондан кескин фарқ қилишини, бу мамлакатлардаги автомобиль ишлаб чиқарувчи компаниялар махфий равишда импорт божларидан озод қилинмаганига эътибор қаратди.

    “Мана ‘электромобилларга бож киритишяпти’ деб саналган АҚШ, Европа иттифоқи, Туркия ва Бразилиянинг Ўзбекистондан яна бир улкан фарқи бор.

    Бу мамлакат ва ҳудудларда бирон бир автомобиль ишлаб чиқарувчи компания яширин ва махфий қарор билан импорт божлардан (ҚҚСдан) озод қилинмайди.

    Ва энг асосийси, агар яширин қарорлар билан импорт божи тўламайдиган компания бор дея тасаввур қилсак, унинг электромобилларга бож солишни таклиф этиши, иккиюзламачи компанияни ўша куниёқ банкротликка олиб келадиган даражада жамият тарафидан cаncеl қилишга олиб келган бўларди. Қанақадир ҳукумат вакили ёки шартли Савдо-саноат палатаси раиси ўзи ҳам cаncеl бўлиб кетишини билгани учун бу абсурдни ҳимоялаб чиқишга журъат этмаган бўларди. Уларнинг бахтига АҚШ эмасмиз. Европа эмасмиз. Ҳатто Бразилия ва Туркия эмасмиз”, деди иқтисодий таҳлилчи.

    Отабек Бакиров
    Фото: “Дарё”

    Блогер ва электромобиль импорти билан шуғулланувчи тадбиркор Умид Гафуров протексионизм сиёсатини амалга ошираётган Туркияда инфляция ошиб кетганини урғулади: 

    “Протексионизми билан машҳур Туркия иқтисодиёти бир неча йилдан бери энасиникига кириб кетяпти. Бугунги кунда инфляция 70-80 фоиз. Нархлар йилига 10-15 баробар ошяпти. Турк лираси қадрсизланиш тезлиги бўйича биринчи ўринларда турибди. Турк фуқароларидан сўранглар кайфиятини…

    Тайёр товарни йиғиб қимматроққа сотиш билан иқтисодиётни гуллатмоқчимисизлар?  Нима кераги бор бундай ‘ишлаб чиқариш’ни? Барибир олиб келинадиган автомобилдан арзон бўлолмайди. Бунинг сабаблари кўп. Асосийси – барча босқичлардаги коррупция”.

    Шунингдек, блогер UzAvto компаниясининг Ўзбекистон иқтисодидаги улуши жуда озлигини ва тамаки сотувчилар бюджетга автокомпаниядан кўра кўпроқ фойда келтираётганини қўшимча қилган.

    “UzAvto компаниясининг иқтисодиётимиздаги улуши жуда оз. Тамаки сотувчилари кўпроқ фойда олиб келяпти бюджетга. Завод деярли 30 ёшда. Агар “автойиғишсаноати” га берилган қулайлик ва субсидияларни ҳисобга оладиган бўлсак, иқтисодиётга фойдасидан зарари кўпроқ бўлиши ҳам мумкин. Тўрт кишининг чўнтаги деб, 38 млн халқ қимматроқ олаверсин экан-да?”

    Яна бир иқтисодчи Валижон Тўракулов бундай таклифларни кам сонли одамлар ташвиқот қилишини ва оқибатда кўп сонли одамлар зарар кўришини ёзди.

    “Бу каби сиёсатлар ҳар доим кам сонли одамларни ҳисобига ташвиқот қилиб чиқилади лекин кўп сонли одамлар бундан зарар кўришади. Бу каби гаплар қанчалик чиройли қилиб гапирилмасин натижаси хунук бўлиб қолаверади! Биз иқтисодчиларнинг вазифаси эса эслатавериш!”, деган иқтисодчи.
    Picture background
    Валижон Тўракулов
    Фото: “в-туракулов.медиум.cом”

    Шу билан бирга, иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов Ўзбекистон бундай иқтисодий сиёсат юритиш билан ЖСТга яқин йилларда кира олмаслигини қўшимча қилган.

    “Савдо ҳақида ўйлаб бир хулосага келяпман: катта эҳтимол билан бу йили ҳам ЖСТга кирмасак керак. Кейинги йили ҳам. Кирмаслик бўйича ЖСТ тарихидаги рекордимизни мутлақ етиб кела олмайдиган қилиб муҳрлаймиз.

    Эслатаман: ҳар бир фоиз бож – бу Ўзбекистонликлар чўнтагидан олиниб – самарасиз интерес гуруҳларига берилган маблағ бўлибгина қолмай, орада ютқазиши ҳам бор трансферт!”

    Бундан ташқари иқтисодчи сўзида давом этиб, ҳукуматга ўз тавсияларини ёзиб қолдирган.

    “Шунинг учун ҳукуматга тавсиям қуйидагича: хоҳлаган ишлаб чиқарувчиларни қўллаб- қувватлашсин. Фақат божлар орқали эмас – тўғридан-тўғри бюджетдан пул бериб, шунда шикаст каррасига камроқ бўлар эди.

    Албатта халқ пулидан айрим ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватламаслик энг идеал нарса бўлар эди, лекин буни иложи бўлмаса, қўллаб-қувватламасак бўлмайди деб ўйлашса – унда тўғридан-тўғри маблағ бериш иқтисодиётимизга анча арзонга тушар эди”, деган Беҳзод Ҳошимов.

    Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Ўзбекистонга олиб кирилаётган электромобиллар божхона, акциз ва автотранспорт солиқларидан озод қилинган. 2021 йилнинг ноябрида ЙҲХББ электромобиллар учун “яшил” давлат рақамлари беришни бошлади.

    Президентнинг 2024 йилдаги қарорига кўра, Ўзбекистонда электромобиль ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш қуввати босқичма-босқич йилига 500 минг донагача оширилади.

    03.08.2024, 18:10   Изоҳ (0)   12672
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2019 йилдан Ўзбекистонда электромобиллар учун 0 қийматдаги божхона ставкаси амал қилади

    09.07.2018, 13:13

    Ўзбекистонда электромобиль ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш йилига 500 минг донагача оширилади 

    19.03.2024, 18:20

    “Электромобилларга божларни гибрид автомобилларники билан тенглаштириш керак” — Савдо-саноат палатаси раиси

    02.08.2024, 09:10

    Андижонда эркак қайнанаси ва хотинини ўлдириб қўйди  

    03.08.2024, 16:40

    Тошкентда фуқароларни Европага ишга жўнатиш эвазига 4,5 минг доллар олган МЧЖ раҳбари ушланди

    03.08.2024, 16:11

    Самарқандда давлат бюджетига 3,6 млрд сўмдан зиёд қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди 

    03.08.2024, 15:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда қатор ресторанлар спорт трансляцияларини лицензиясиз намойиш қилгани учун огоҳлантирилди

    Ўзбекистон | 5 август, 10:45

    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

    Реклама | 5 август, 10:30

    Германия илк бор Eurofighter қирувчи самолётларини Польшага жойлаштирди

    Дунё | 5 август, 10:40

    Instagram: Жей Ло билан учрашган Райҳон, ноодатий клип олдираётган Каниза, Бобур Йўлдошевнинг энг яқин дўсти ким?

    Маданият | 5 август, 10:19

    Бразилия собиқ президенти уй қамоғига олинди

    Дунё | 5 август, 10:10

    Рубен Аморим: “ ‘Манчестер Юнайтед’да 20 йил қолишни хоҳлайман”

    Спорт | 5 август, 10:03

    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

    Реклама | 5 август, 09:00

    Қозоғистондаги 17 та қишлоқ аҳолиси алкоголдан бутунлай воз кечди

    Қозоғистон | 5 август, 09:55

    Бухорода саксовулфурушларни таъқиб қилиб, ҳужумга учраган инспекторлар тақдирланди

    Ўзбекистон | 5 август, 09:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.