• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +44°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўсиб бораётган бож тушумлари, бекор қилинган чекловлар ва соддалаштирилган тизим – божхонада 6 йиллик муҳим ўзгаришларга назар

    Ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш, инвестицион жозибадорлик ва экспорт салоҳиятини оширишда божхона соҳасининг ўрни муҳим. Буни тизимда амалга оширилаётган ишлар натижасидан ҳам кўриш мумкин. Бугун божхона соҳасида иқтисодиёт учун фойда келтираётган зарур ўзгаришлар тўғрисида сўз юритамиз.

    Фото: “Дарё”

    Бюджет тушумлари ва имтиёзлар кўпайган

    Сўнгги йилларда давлат бюджетига келиб тушаётган божхона тўловлари ҳажми сезиларли даражада ўсиб бормоқда. Айтиш керак, 2022 йилда давлат бюджетига ундирилган божхона тўловлари сўнгги олти йил ичидаги энг юқори кўрсаткич – 46,3 триллион сўмни ташкил этди. Таққослаш учун қаралса, 2017 йилдаги божхона тушумлари 7,6 триллион сўм бўлган.

    Инфографика: “Дарё”

    Ўзбекистонда тадбиркорларга имтиёзлар бериш бизнес ривожида муҳим йўналиш сифатида кўрилади. Хусусан, ўтган йили тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона тўловларидан 56,6 триллион сўмлик имтиёз ва тариф преференциялари қўлланилди. Солиштириш учун, 2017 йилда тадбиркорларга 28,6 триллион сўмлик шундай ёрдам кўрсатилган.

    Шу билан бирга, божхона тўловларини кечиктириб тўлаш тартиблари соддалаштирилди. Бунинг натижасида 2022 йилда тадбиркорлар 5,6 триллион сўм миқдоридаги божхона тўловларини тўлашда ушбу имкониятдан фойдаланди.

    Фото: “Дарё”

    Божхона қўмитасининг “Дарё”га маълум қилишича, 2017 йилда республикада 10 минг 564 нафар ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари бўлган бўлса, 2022 йилга келиб, уларнинг сони 27 минг 338 нафарга етган.

    Ўтган олти йил давомида чегара божхона постлари орқали ҳаракатланган автотранспорт воситалари сони ҳам сезиларли ошган. Масалан, 2022 йилда 2,4 миллионта автотранспорт воситалари қайд этилган бўлса, 2017 йилда уларнинг сони 484,7 та бўлган.

    Инфографика: “Дарё”

    “Хавфни бошқариш”, “яшил” ва “қизил” йўлаклар

    Божхона соҳасидаги энг муҳим ўзгаришлардан бири шубҳасиз, “яшил” ва “қизил” тизимининг босқичма-босқич жорий этилиши бўлди. 2018 йил 1 январдан Ўзбекистон халқаро аэропортларида, 2021 йил 1 январдан автомобиль ва темир йўл ўтказиш пунктларида йўловчиларни соддалаштирилган божхона назоратидан ўтказишни назарда тутувчи икки йўлакли (“яшил” ва “қизил”) тизими йўлга қўйилди. Бу божхона тушумлари ортиши билан бирга, йўловчиларга максимал қулайлик яратиш борасидаги жиддий янгилик эди.

    Фото: “Дарё”

    Тизимда яна бир яхши ўзгариш – 2018 йил 1 декабрдан бошлаб, “ялпи” божхона назоратидан воз кечилиб, товар ва транспорт воситаларини хавф даражасидан келиб чиқиб танлов асосида божхона назоратидан ўтказиш тартибини назарда тутувчи “Хавфни бошқариш” тизими жорий қилинди. Бунинг натижасида экспортда 86 фоиз ва импортда 76 фоиз товарлар соддалаштирилган тартибда, яъни божхона кўригисиз фақатгина ҳужжатли текширув асосида расмийлаштириш тартиби қўлланила бошланди.

    Умумий расмийлаштирув вақти экспортда 4,5 баробар, импортда эса 2 баробар қисқарди. Божхона кўриклари сони 1,7 марта камайиб, самарадорлик 41 фоизга кўтарилди. Шунингдек, товарларни экспертизадан ўтказиш 6 баробарга камайиб, самарадорлик 3 баробарга ортди.

    Бундан ташқари, декларацияларни автоматик рўйхатга олиш тизими жорий этилди. Аввал ушбу жараёнга 2-3 соат сарфланган бўлса, ҳозир 5 дақиқада амалга оширилмоқда.

    Фото: “Дарё”

    Рақамлаштириш

    Божхонани рақамлаштириш доирасида ахборот тизимлари сони 67 тага ва интерактив хизматлар сони 33 тага етказилди. Хусусан, “Электрон транзит”, “Юк операциялари”, “Электрон-Архив” ва “Божхона кўриги” мобил иловаси каби янги ахборот тизимлари яратилиб, назорат тартиботлари янада соддалаштирилди.

    Янги ахборот тизимларини ишга туширилиши натижасида, тадбиркорлик субъектларининг йиллик 75 миллиард сўмлик маблағлари ва расмийлаштирув учун сарф вақти 2 баробарга тежалади.

    2019 йил 1 февралдан ҳалол, қонунга итоаткор ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун соддалаштирилган божхона тартиботлари, имтиёз ва енгилликлар тақдим этиш мақсадида ваколатли иқтисодий операторлар институти ташкил этилди.

    Фото: “Дарё”

    2020 йилдан бошлаб, “Ягона дарча” божхона ахборот тизими ишга туширилиб, ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ барча рухсатнома тартиботларига оид 12 та органнинг 50 турдан ортиқ рухсатнома ҳужжатларини ушбу тизим орқали олиш имконияти яратилди. Бугунги кунда тизим орқали 58 мингдан ортиқ тадбиркорларга 1,6 млн рухсатномалар тақдим этилган.

    2021 йилдан хавф даражаси паст бўлган товарларни инсон омилисиз автоматик равишда божхона расмийлаштирувидан ўтказувчи “Авторасмийлаштирув” тизими жорий этилиб, расмийлаштириш ҳажми экспортда 1,4 фоиздан 85 фоизга етказилди.

    Шу билан бирга, товарларни импорт қилмасдан учинчи давлатга тўғридан-тўғри сотиш амалиёти жорий этилди. Товарларни қайта ишлаш режимига жойлаштириш тартиботи соддалаштирилиб, хорижий буюртмачи мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам қайта ишлашга рухсат берилди ҳамда қадоқлаш, саралаш, тозалаши каби янги операция турлари йўлга қўйилди.

    Божхона қийматини белгилаш тартиботлари соддалаштирилиб, тақдим этилиши мажбурий бўлган бешта ҳужжат ҳамда нарх маълумотлари бюллетенидан фойдаланиш амалиёти бекор қилинди.

    Фото: “Дарё”

    2022 йилда тадбиркорларга товарлар импортида божхона тўловлари ва товарнинг ТИФ ТН кодини олдиндан аниқлаш имконини берувчи “Дастлабки қарор” бериш амалиёти йўлга қўйилди.

    Шу билан бирга, божхона расмийлаштируви жараёнларида тадбиркорлик субъекти билан божхона органлари ходимларининг бевосита мулоқотини олдини олиш мақсадида 14 та ҳудудда Масофавий электрон декларациялаш божхона постлари ташкил этилди.

    Бундан ташқари, халқаро тажриба (Хитой, Туркия ва Корея) асосида 11 та аэропорт чегара божхона постларининг учиб кетиш йўналишида такрорий назорат функцияларини бартараф этилиб, “Масофавий божхона назорати” тизими жорий этилди.

    Хорижий сайёҳларга қулайлик яратиш борасида Сурхондарёнинг “Айритом” чегара божхона пости орқали йўловчиларни тезкорлик билан ўтишини таъминловчи “Fast track” хизмати йўлга қўйилди.

    Ўзбекистонда TIR-karnet китобчалари асосида ташувларни электрон расмийлаштиришни назарда тутувчи “Е-ТИР” лойиҳаси амалиётга жорий этилди. Мазкур тизим миллий божхона тизимлари ўртасида товар ва транспорт воситалари, контейнерларнинг халқаро транзити учун хавфсиз маълумотлар алмашинувини таъминлашга хизмат қилмоқда.

    Фото: “Дарё”

    Европа иқтисодий комиссияси маълумотларига кўра, келажакда eТИР халқаро тизими имкониятларидан 34 мингдан ортиқ транспорт ва логистика компаниялари фойдаланиши, трансчегаравий ташув вақтини 92 фоизгача, харажатларни эса 50 фоизгача камайтириш имконини беради.

    Таъкидлаш жоизки, йирик ҳажмли юк автомашиналарини республикага импорт қилишда божхона тўловларидан қўлланилган имтиёзлар янги иш ўринларининг яратилишига, миллий автоташувчилар салмоғининг ортишига хизмат қилди.

    Сўнги беш йилда Ўзбекистонда ТИР-карнет китобчаларидан фойдаланувчи ташувчилар сони 12 баробарга кўпайиб, 2018 йилда 258 дан зиёд компаниялар ТИР-карнет китобчалари асосида халқаро ташувларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган бўлса, бугунги кунда ушбу кўрсаткич 1 минг 266 тани ташкил этмоқда. Тақдим этилган ТИР-карнет китобчалари сони 61 фоизга ошиб, 137 мингтага етган.

    2020 йилда чегара орқали ҳаракатланган юк автомашиналар сони 598 мингта бўлиб, шундан миллий ташувчилар улуши 45 фоизни бўлган. 2022 йилга келиб бу рақамлар кескин ўзгарди ва юк автомашиналар сони 1,1 миллионтани ташкил этиб, шундан 55 фоизи миллий ташувчилар улушига тўғри келди.

    Фото: “Дарё”

    Халқаро тажрибадан келиб чиқиб, республикадаги 11 та халқаро аэропортларнинг учиб кетиш йўналишида такрорий назорат функцияларини бартараф этилиб, “Масофавий божхона назорати” тизими жорий этилди.

    Эндиликда вилоятлар марказлари ва қадимий шаҳарларда ҳам божсиз савдо дўконлари ташкил этилмоқда. Ҳозирда бундай дўкон илк бор Самарқанд шаҳрида иш бошлаган бўлса, келгусида Бухоро, Хоразм ва Фарғона вилоятлари марказларида, Тошкент вилоятининг “Ғишткўприк”, Андижоннинг “Дўстлик” чегара божхона постларида ҳам “Дутй Фрее” дўконларини очиш ишлари олиб борилмоқда.

    Bekoр қилинган чекловлар ва янги имкониятлар

    Сўнги олти йили ичида божхона соҳасида юз берган ўзгаришларнинг катта қисми аксарият чекловларнинг бекор қилиниши билан боғлиқ. Масалан, божхона органлари томонидан берилиши назарда тутилган ўндан ортиқ рухсатномалар бекор қилиниб, расмийлаштирув жараёнидаги тақдим этилиши лозим бўлган 15 дан ортиқ ҳужжатлар салмоғи тўрттага қисқартирилди. Бу ҳам кўпчилик инсонлар учун яратилган қулайликлардан бир қисми ҳисобланади.

    Фото: “Дарё”

    Шу билан бирга, ташқи савдо шартномаларини мажбурий рўйхатга олиш тартиботи, товарлар экспортини кафолатланган тўловни таъминлаш бўйича талаб ҳамда валюта тушумидаги мажбурий сотиш амалиёти бекор қилинди.

    Хорижий автоташувчиларнинг Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиш маршрутларини ўзгартиришга бўлган божхона органларининг ваколати бекор қилинди.

    Қиймати 5 000 АҚШ долларига тенг товарларни декларацияламаган ҳолда республика ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилди.

    Мева-сабзавот маҳсулотларининг қийматини экспортда эркин белгилаш амалиёти йўлга қўйилди.

    Ташқи савдо шартномасини тузмасдан инвойс асосида товарлар экспортини амалга оширилишига рухсат берилди.

    Фото: “Дарё”

    Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари божхона брокерларига мурожаат қилмасдан божхона юк декларацияларини интернет тармоғи орқали реал вақт режимида тўлдириш ва божхона органларига тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлди.

    Товарларни импорт қилмасдан учинчи давлатга тўғридан-тўғри сотиш амалиёти жорий этилди.

    Товарларни қайта ишлаш режимига жойлаштириш тартиботи соддалаштирилиб, хорижий буюртмачи мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам қайта ишлашга рухсат берилди ҳамда қадоқлаш, саралаш, тозалаш каби янги операция турлари жорий этилди.

    Қонунбузилиш ҳолатларига қарши кураш

    Божхона қўмитасининг “Дарё”га хабар қилишича, божхоначилар томонидан 2022 йилда аниқланган 17 мингдан ортиқ божхона қонунбузилиши ҳолатларида 844 миллиард сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.

    Ўтган йилда 2021 йилга нисбатан 42 фоизга кўпроқ – 749 килограмм оғирликдаги гиёҳвандлик воситалари ушлаб қолинган. Шунингдек, 316 минг дона кучли таъсир қилувчи дорилар, 5,3 минг дона психотроп моддалар қонунбузарлардан олиб қўйилган.

    Фото: “Дарё”

    Бундан ташқари, қиймати 14,6 миллиард сўмлик 38 килограммдан зиёд ноқонуний тилла ва бошқа заргарлик буюмлари аниқланган ва бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 5 фоизга кўп деганидир.

    Ҳисоб-китобларга кўра, божхона чегаралари орқали 2021 йилга нисбатан 6,7 баробарга кўп миқдорда, яъни 4,5 миллион долларга тенг ноқонуний нақд хорижий валюталар ушлаб қолинди.

    Божхона органларининг тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор чора-тадбирлари натижасида 2022 йилда қиймати 19,8 миллиард сўмлик 1 миллион 620 минг қути тамаки маҳсулотлари тўхтатилган.

    Ўзбек халқининг бой маданий ва тарихий бойликларини асраб қолишга божхона ходимлари ҳам ҳисса қўшмоқда. Масалан, 2022 йилда 1 минг 565 дона маданий бойликларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олинди. Афсуски, бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 15 фоизга ошган.

    Умуман олганда, соҳада божхона тартибларини соддалаштириш, бизнесни ривожлантириш йўлида бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш ишлари жадал амалга ошмоқда.

    Исломбек Умаралиев

     

    06.02.2023, 19:34   Изоҳ (0)   4533
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда қарзини қайтариш учун 1 200 қалбаки долларни берган шахс қўлга тушди

    06.02.2023, 19:16

    Ўзбекистонда 27 миллион аҳоли мобил алоқадан фойдаланиши маълум қилинди

    06.02.2023, 18:19

    Тошкентдаги айрим кўп қаватли уйлар иссиқ ва совуқ ҳавони ўтказмайдиган базалт плиталари билан қопланади 

    06.02.2023, 18:15

    Ўзбекистонда 7 февраль куни 20 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда 

    06.02.2023, 17:32

    Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги фуқароларга мурожаат билан чиқди 

    06.02.2023, 17:17

    Амрилло Иноятов шифокорларнинг фуқаролар томонидан рағбатлантирилишини ёқлади. Антикоррупция агентлиги бунга муносабат билдирди 

    06.02.2023, 17:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда Миллий гвардия ходимлари чўкаётган фуқарони қутқариб қолди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 13:55

    Маош минг еврогача: ўзбекистонлик аёллар Словакияга ишга таклиф қилинмоқда 

    Ўзбекистон | 5 июл, 12:45

    Тошкент вилоятида 7 ёшли бола онаси ва ўгай отаси томонидан калтакланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 12:22

    Андижонда хотинини кўчада ўлдириб, қочиб кетган эркак ушланди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 11:30

    Зеленский Трамп Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа масаласида ёрдам бермоқчи эканлигини айтди

    Дунё | 5 июл, 10:33

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Флуминенсе” “Ал-Ҳилол”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

    Спорт | 5 июл, 10:12

    Москва вилоятидаги Озарбайжон диаспораси раҳбари Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди

    Дунё | 5 июл, 09:52

    Самарқандга узатилган андижонлик қиз келинлик хонадонидан ўлик ҳолда олиб келинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 09:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.