• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табригини йўллади

    Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табригини йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Давлат раҳбари барчани улуғ айём – муборак Рамазон ҳайити билан чин юракдан самимий табриклаб, ўзининг юксак ҳурмати ва эзгу тилакларини изҳор этди.

    Қадрли юртдошлар!

    Аввало, сиз азизларни, бутун халқимизни улуғ айём – муборак Рамазон ҳайити билан чин юракдан самимий табриклаб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман.

    Ушбу саодатли дамларда бу йилги Рамазон ойини ҳар томонлама муносиб ўтказиб, Ийд-ал-Фитрни эл-юртимиз билан бирга мана шундай шод-у хуррамликда кутиб олаётганимиз учун Яратганга беҳисоб шукроналар айтамиз.

    Албатта, туб моҳиятида инсонпарварлик ғояси мужассам бўлган муқаддас ислом динининг эзгу қадриятлари бугунги кунда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга нақадар уйғун ва ҳамоҳанг экани Рамазон ойида янада яққол намоён бўлди, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

    Бу ҳақда сўз юритганда, аввало, маънавий покланиш, сабр-қаноат, шукроналик, хайр-у саховат фазилатлари улуғланадиган ушбу ойни миллий анъана ва қадриятларимизга мос тарзда, юксак савияда ўтказиш, юртимиз мусулмонлари ибодат амалларини эмин-эркин адо этишлари учун барча шароитлар яратилганини таъкидлаш лозим.

    Айниқса, бу муборак ойнинг “Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи” деган ғоя асосида ўтказилгани жамиятимизда тинчлик, дўстлик, меҳр-оқибат ва саховат муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

    Шу мақсадда кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилалар, кекса, ногирон ва ёлғиз инсонлар ҳолидан хабар олиш, камбағал кишиларнинг оғирини енгил қилиш, уйлар ва маҳаллаларни обод этиш, уч авлод вакиллари иштирокида оммавий дарахт экиш, янги боғ-у роғлар барпо этиш бўйича кўплаб хайрия тадбирлари ўтказилганини қайд этиш зарур. Жумладан, республикамиз бўйлаб кўпмиллатли, кўп конфессияли мамлакатимиз жамоатчилиги вакилларини бирлаштирган ифторлик маросимлари бизнинг кучимиз бирликда ва ҳамжиҳатликда эканини яна бир бор яққол намоён этди.

    Ўйлайманки, кейинги йилларда яхши анъанага айланган бундай маросимлар инсон қадрини улуғлаш, меҳнаткаш ва олижаноб халқимизни ягона, аҳил оила сифатида бирлаштириш борасида беқиёс аҳамиятга эга бўлиб, биз бу ишларни бундан буён ҳам албатта давом эттирамиз.

    Ҳурматли дўстлар!

    Барчангизга маълумки, ислом – бу аввало, одамийлик, илм-фан, билим ва маърифат, эзгу фазилатларни улуғлаш таълимотидир.

    Шу борада мамлакатимизда ислом цивилизацияси ва маданияти асосида яратилган бой илмий-маънавий меросни тўплаш, ўрганиш ва кенг тарғиб этишга сўнгги йилларда улкан эътибор берилмоқда. Айни шу мақсадда юртимизда янги-янги илмий-маърифий марказлар, диний йўналишдаги таълим масканлари, қутлуғ зиёратгоҳлар барпо этилиб, самарали фаолият олиб бормоқда.

    Ҳеч шубҳасиз, буларнинг барчаси гўзал диёримизда барча соҳа ва тармоқлар қатори диний-маърифий ҳаёт ҳам узлуксиз ривожланишда эканидан далолатдир. Бу ишларда юртимиз мўмин-мусулмонлари, бутун халқимизнинг муносиб ҳиссаси борлигини таъкидлаб, бунинг учун барчангизга самимий миннатдорлик билдираман.

    Мана шу шукуҳли айёмда чет элларда она юртга садоқат туйғуси билан яшаётган ватандошларимизни ҳам Рамазон ҳайити билан чин дилдан қутлаб, уларга эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.

    Ушбу шарофатли кунда дунёнинг узоқ-яқин ўлкаларидаги мусулмон умматини ҳам қизғин табриклаб, уларнинг халқлари ва мамлакатларига дўстлик саломимизни йўллаймиз.

    Азиз ва муҳтарам ватандошлар!

    Сиз, азизларни Рамазон ҳайити билан яна бир бор чин қалбимдан муборакбод этиб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, бахт-у саодат, хонадонларингизга файз-у барака тилайман.

    Рамазон ойида қилган барча эзгу ният ва дуоларимиз ижобат бўлсин!

    Аллоҳ таоло жонажон Ватанимиз ва халқимизни ўз паноҳида асрасин!

    Ийд-ал-Фитр айёми барчамизга муборак бўлсин!

    29 март, 21:11   Изоҳ (0)   2359
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Шавкат Мирзиёев#Рамазон#ҳайит

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: 2021 йилда ўзбекистонликларнинг эътиборини тортган воқеалар

    31.12.2021, 10:11

    «Карлар спорти доим сўроқ остида туради. Пул ажратсам, оқлармикан, чемпион бўлармикан, деб иккиланишади». Жаҳон чемпиони Сирожиддин Зайниддинов билан суҳбат

    13.02.2022, 17:19

    Ўзбекистон муфтийси Рамазон ҳайити санаси нега ҳалигача эълон қилинмаётгани сабабини маълум қилди

    29.04.2022, 22:27

    Ўзбекистонда Рамазон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум қилинди

    01.05.2022, 10:38

    Тошкентда ҳайит намози ўқилиши муносабати билан бир қатор кўчалар ёпилади

    01.05.2022, 12:35

    Шавкат Мирзиёев номига Рамазон ҳайити муносабати билан давлат ва ҳукуматлар раҳбарлари ҳамда уламолардан қутловлар келмоқда

    03.05.2022, 15:46

    Ўзбекистон аҳолиси Рамазон ҳайитида кетма-кет 4 кун дам олади

    20.04.2023, 11:07

    Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкентдан Хива ва Самарқандга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди

    20.04.2023, 12:55

    Наманганлик 108 ёшли нуронийга президент номидан Traverse совға қилинди

    29.03.2024, 09:42

    “Дарё” дайжести: 8 апрелнинг энг муҳим хабарлари

    08.04.2024, 22:15

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади 

    09.04.2024, 21:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз умумхалқ байрами билан табриклади

    21 март, 10:36

    Наврўз ва Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди

    21 март, 19:35

    Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди (фото)

    22 март, 16:20

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди

    22 март, 17:08

    Шавкат Мирзиёев “Кўксарой”да ўтказилган ифторлик маросимида нутқ сўзлади

    25 март, 18:56

    Шавкат Мирзиёев кенг жамоатчилик билан биргаликда ифторлик маросимида иштирок этди (фото)

    25 март, 21:34

    Президент иштирок этган ифторлик маросими, Андижондаги зилзила, демонтаж қилинадиган банкоматлар: 25 мартнинг энг муҳим хабарлари

    25 март, 23:00

    Ўзбекистондаги масжидларда Қуръони каримнинг хатмоналари бўлади 

    26 март, 16:45

    Қамоққа олинган пойтахт ФВБ бошлиғи ўринбосари, фаолиятини тиклаган Шаҳрисабз аэропорти, қамоқхонада қийноққа солинган маҳкум: 26 мартнинг энг муҳим хабарлари

    26 март, 23:35

    Энди тадбиркорлар камида беш йил ижарада фойдаланган давлат мулкини тўғридан-тўғри ўзи сотиб олиши мумкин бўлади

    27 март, 16:26

    Ўзбекистонда 2025 йил сентябрдан халқаро мактаб фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

    27 март, 19:05

    Шавкат Мирзиёев ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили билан Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилишини муҳокама қилди

    27 март, 20:43

    Поезддаги сувараклар, қўполлиги сабаб ишдан олинган тарбиячи, Янгийўлда боғчага қулаган краннинг ўқ қисми: 27 мартнинг энг муҳим хабарлари

    28 март, 00:11

    Гулистон—Тошкент—Чиноркент йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилди

    28 март, 11:06

    Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари норасмий учрашув ўтказади

    28 март, 15:16

    Малайзия Ўзбекистонда ҳалол инсулин ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи 

    28 март, 19:10

    “М-25” конида юз берган водород сулфидининг отилиши, пора устида ушланган солиқчи, афв этилган жазо муддатини ўтаётган 488 нафар шахс: 28 мартнинг энг муҳим хабарл...

    28 март, 23:42

    Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

    29 март, 10:43

    Шавкат Мирзиёев Олмаотага ташриф буюрди

    29 март, 13:04

    Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари “Медеу” тоғ-чанғи кластерини бориб кўрди

    29 март, 13:40

    Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчиларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди

    29 март, 15:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.