Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида одамларнинг этник келиб чиқишини аниқлаш функциясига эга камералар ишга тушди. Бу ҳақда Ахборотлаштириш қўмитаси раиси ўринбосари Игор Никонов маълум қилди.

Никоновнинг сўзларига кўра, тизим олти хил миллатни аниқлаш ва уларнинг турли ҳудудлардаги тўпланишини қайд этиш имконига эга. Шундан сўнг ҳуқуқ-тартибот органлари жамоат тартибини таъминлаш юзасидан қарор қабул қилади. Миллатлараро муносабатлар қўмитаси раҳбари Олег Капитанов бу тизимни “статистик таҳлил воситаси” деб атаган.
Ахборотлаштириш ва алоқа қўмитаси эса бу технология оммавий тадбирларда хавфсизликни таъминлаш учун зарур ресурсларни аниқроқ прогнозлаш имконини беради. Февраль ойида Капитанов 2025 йилда 8 мингта шаҳар камерасини этник мансубликни аниқлаш функцияси билан жиҳозлаш режалаштирилаётганини айтганди.
Бундан ташқари, чет эл фуқароларининг шахсий маълумотлари, фотосуратлари ва яшаш рухсатномаларини таққослаш лойиҳаси ҳам кўриб чиқилмоқда. Кузатув камералари Санкт-Петербургда 700 дан ортиқ жиноятни фош қилишда ёрдам берган.
Изоҳ (0)