• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Малайзия Ўзбекистонда ҳалол инсулин ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

    Малайзия компанияси Ўзбекистонда ҳалол инсулин ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

    Фото: “Дунё” АА

    Маълум қилинишича, Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг Pharmаniaga Berhad компанияси директори Зулкифли Жафар билан учрашув ўтказди. Унда Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.

    Зулкифли Жафар Малайзияда қандли диабет билан касалланган беморлар учун мазкур компания томонидан ҳалол стандартлари бўйича биринчилардан бўлиб инсулин дорисини ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани ва мамлакат ҳукумати буюртмаси асосида давлат соғлиқни сақлаш муассасаларига етказиб берилаётганини маълум қилди.

    Унинг айтишича, Малайзияда қандли диабет касаллиги мавжуд инсонларга инсулин дори воситаларини бепул тарқатиш тизими жорий этилган.

    “Ўзбекистон Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан ушбу компаниянинг бир неча турдаги дори воситаларини мамлакатимизда ҳамкорликда ишлаб чиқариш имкониятлари ўрганяпмиз. Хусусан, маҳаллий шериклар билан биргаликда Tashkent Pharma Park ҳудудида ҳалол инсулин ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш ниятимиз бор”, деди у.

    Дастлабки босқичда мамлакатдаги фармацевтика корхоналарининг мавжуд инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда ҳалол стандартлари асосида дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида Малайзиядан зарур технологияларни олиб келиш, кейинги босқичда эса ушбу бизнесга сармоя киритиш режалаштирилмоқда.

    Маълумот учун, Pharmаniaga Berhad компанияси 1994 йилда ташкил этилган. Компания Малайзияда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича тўртта завод, тадқиқот маркази, логистика компанияси, шунингдек, сотиш ва маркетинг ҳамда тиббий маҳсулотлар ва хизматларни етказиб бериш бўйича 5 та корхонага эгалик қилади. Бундан ташқари, компаниянинг Индонезияда 3 та корхонаси бор.

    Ўзбекистон Малайзия билан жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ҳамкорлик қилади. 

    Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4 февраль куни кечқурун расмий ташриф билан ушбу мамлакатга борганди. Президент аэропортда Малайзия парламенти спикери билан учрашув ўтказган. Бўлажак олий даражадаги учрашувлар кун тартиби юзасидан фикр алмашилган. 

    Ташқи савдо

    Йил бошидан буён Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида ташқи савдо айланмаси 36 фоизга ошиб, салкам 20 млн АҚШ долларини ташкил қилди. Ўзбекистондан Малайзияга асосан мева-сабзавот, минерал ўғитлар экспорт қилинган бўлса, ушбу давлатдан Ўзбекистонга ўсимлик ёғилари, қаҳва, чой ва зираворлар, кимё саноати ва озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилинган.

    Дронлар ишлаб чиқаришда ҳамкорлик

    Куни кеча Ўзбекистон ва Малайзия ақлли қишлоқ хўжалиги технологиялари ва дронлар ишлаб чиқаришда амалий ҳамкорлик қилишга келишган эди. 

    Малайзия компаниялари Ўзбекистонда дронлар ишлаб чиқаришга қизиқиш билдираётгани ҳақида 2023 йилнинг апрелида маълум қилинганди. 2024 сентябрида Малайзиянинг етакчи робототехника етказиб берувчиси Мерақуэ Group компанияси ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланганди.

    Ушбу компания келгуси уч йил ичида Ўзбекистонда мингта иш ўрни яратадиган ва 100 минг гектар қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатадиган ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш учун 20 миллион Малайзия ринггити сармоя киритмоқчи. Компания, шунингдек, минтақадаги технологик такомиллаштириш учун қўшимча 30 миллион ринггит йиғмоқчи.

    2018 йилда ташкил топган Мерақуэ компанияси кенг турдаги дронлар ва улар учун дастурий таъминот ишлаб чиқариш, робототехникага ихтисослашган. Компания Вьетнам, Камбоджа, Филиппин, Лаос ва Покистонда фаолият юритади. 

    28 март, 19:10   Изоҳ (0)   1310
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Малайзия#Ўзбекистон

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон 3 та хорижий авиакомпанияга мунтазам парвозларга рухсат берди

    6 феврал, 17:20

    Havas Holding Малайзия компаниялари билан 200 млн доллардан ортиқ қийматдаги шартномаларни имзолади

    7 феврал, 09:00

    Нукусдаги хусусий боғчада болаларга қўполлик қилган тарбиячи, Ўзбекистонга қайтариладиган 182 млн доллар, ўз ёрдамчисини калтаклагани айтилаётган Чуст тумани суди

    6 феврал, 23:05

    “Дарё” нигоҳида Жалан Алор: рангин чироқлар, турфа таъмлар, ажабтовур тунги муҳит (фотосайр)

    9 феврал, 11:35

    Фото: Куала Лумпур: Осмон билан беллашган шаҳар ва жонли кўчалар 

    10 феврал, 11:55

    “Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни ЖСТга олиб кирмоқда” — Азизбек Ўрунов

    20 феврал, 13:12

    Австралияда 2014 йилда ғойиб бўлган самолётни қидириш бошланди 

    25 феврал, 15:52

    Havas Holding Покистон компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади

    4 март, 09:00

    Қайси шаҳарларда рўза энг узоқ ва энг қисқа давом этади?

    4 март, 13:15

    Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида ташқи савдо айланмаси йил бошидан буён 36 фоизга ошди

    5 март, 18:45

    Малайзия компанияси Ўзбекистонда электр скутерлар ишлаб чиқариши кутилмоқда

    14 март, 08:45

    Тошкент амалий фанлар университети халқаро илмий-амалий ҳамкорликни ривожлантиришда давом этмоқда

    14 март, 19:30

    Қарийб икки баравар кенгайтириладиган Қарши шаҳри, пропан олиб кетаётганда ағдарилиб кетган юк машинаси, белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаганлардан ундирилган ж...

    14 март, 23:10

    Ўзбекистон Малайзия билан жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ҳамкорлик қилади

    19 март, 23:20

    Малайзия компанияси Ўзбекистонда учувчисиз учадиган аппаратларда инновацион хизматларни йўлга қўйиши мумкин

    21 март, 10:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.