• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев кенг жамоатчилик билан биргаликда ифторлик маросимида иштирок этди (фото)

    25 март куни барча ҳудудларда эҳсон дастурхонлари ёзилиб, ифторлик маросими ўтказилди. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида ўтган ифторликда иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тадбир аввалида давлат раҳбари халқни ва жамики мусулмон умматини муборак Рамазон ойи билан яна бир бор табриклади.

    “Ушбу шарофатли ойда гўзал диёримизда мана шундай файзли ифторлик маросимини эл-юртимиз билан биргаликда ўтказиш насиб этгани учун меҳрибон ва қудратли Аллоҳ таолога беҳисоб шукроналар айтамиз”,  деди президент.
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Мамлакатда “Инсон қадри учун, инсон бахти учун” деган эзгу ғоя ҳамма ишда асосий дастурга айланмоқда. Фуқароларнинг ҳуқуқлари, виждон эркинлиги таъминланаётгани Рамазон ойида янада яққол намоён бўлмоқда. Муқаддас динимиз буюрган хайрли амаллар — аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, меҳр-саховат, сабр-у қаноат, ахлоқ-одоб, илм-у маърифат фазилатлари жамиятимизда тобора мустаҳкам бўлиб бормоқда.

    Ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини чуқур ўрганиш, буюк тарих ва маданият дурдоналарини, улуғ алломаларнинг бой меросини тўплаш ва кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, шу мақсадда Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази барпо этилмоқда. Бу улкан илмий-маънавий лойиҳа неча минг йиллик тараққиёт ютуқларини ўзида мужассам этиб, ислом цивилизацияси юртимизда айнан илм-фан, таълим-тарбия, маданият ва маърифат асосида ривожланганини тасдиқлайди, ёшларимизни буюк кашфиётларга руҳлантиради.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Самарқандда ҳадис илмининг султони Имом Бухорий мажмуаси қурилиши ҳам жадал давом этмоқда. Буюк аждодимиз ҳаёти ва фаолиятига бағишланган музей ва илмий даргоҳлар билан бирга, 10 минг кишилик масжид бунёд этилмоқда. Бу икки муҳташам обида жорий йилда очилиши режалаштирилган.

    Президентнинг 14 мартдаги қарорига мувофиқ, бу йил Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллиги кенг нишонланади. У зотнинг Самарқанддаги муборак қадамжоси янада обод қилинади, бой илмий мероси ва мотуридийлик таълимоти хорижий олимлар билан ҳамкорликда ўрганилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Мамлакатдаги турли миллат ва дин вакиллари ўртасида аҳилликни кучайтириш мақсадида шу йил сентябрда яна бир тадбир — Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида “Декларациялар мулоқоти форуми” ўтказилади. Бу халқаро анжуман турли диний эътиқод вакиллари ўртасида ўзига хос маърифий мулоқот майдони бўлади.

    Конституцияга мувофиқ, Ўзбекистон ижтимоий давлат мақомига эга бўлиб, халқчил ва инсонпарвар сиёсат юритилмоқда. Хусусан, ўтган йилнинг ўзида кўмакка муҳтож инсонларга 16 триллион сўмлик моддий ёрдам ва нафақалар берилган. Кам таъминланган оилаларга мансуб 51 минг нафар бола боғчага жойлаштирилган, уларнинг 176 минг нафар аъзосига тиббий кўмак кўрсатилиб, 182 минг нафари ижтимоий хизматлар билан қамраб олинган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали 94 мингга яқин кам таъминланган оилаларга даволаниш, озиқ-овқат, кийим-кечак, коммунал тўловлар билан боғлиқ 130 миллиард сўмлик харажатлар қоплаб берилган.

    “Аёллар дафтари” доирасида 3,5 миллион нафар хотин-қизга 5 триллион 700 миллиард сўмлик ёрдам ажратилган. “Ёшлар дафтари” жорий этилганидан буён 1 миллион 300 минг нафар эҳтиёжмандга 1 триллион 700 миллиард сўмлик ижтимоий ёрдам кўрсатилган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бундан ташқари, мамлакат ҳожиларининг ташаббуси билан кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оилаларга 6 миллиард 300 миллион сўм миқдорида моддий ёрдамлар кўрсатилган.

    Юртни обод қилиш, кўчат экиб, боғ яратиш ҳам савобли иш. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси айнан шу мақсадга қаратилган. Ҳозирги баҳор мавсумининг ўзида диний соҳа ходимлари томонидан 10 минг тупдан зиёд дарахт, 32 минг тупга яқин гул экилди, масжид ва зиёратгоҳлар атрофи обод қилинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”га оид давлат дастури доирасида табиатпарварлик кўлами янада кенгаймоқда. Яқинда Хива шаҳрида ўтказилган конфессиялараро кенгаш мажлисида мамлакатдаги диний конфессиялар вакиллари мазкур давлат дастурида фаол иштирок этиш бўйича мурожаатнома қабул қилди.

    Ушбу ифторлик маросимида ҳам хорижий давлатлар элчилари, халқаро ташкилотлар ҳамда диний конфессиялар вакиллари жамлангани юртимиздаги бағрикенглик ва тотувликнинг яна бир ифодаси бўлди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари ўз нутқида дунёдаги вазиятга ҳам тўхталиб ўтди. Аксарият зиддият ва можаролар айнан ислом дунёсида содир бўлаётгани афсус билан қайд этилди.

    Нотинчлик ўчоқлари исталган пайтда кенгайиб кетиши мумкинлиги, мусулмон мамлакатларида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун бирдамлик ва ислом уммати ҳамжиҳатлигини янада мустаҳкамлаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб экани таъкидланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бунинг учун, биринчи навбатда, ёшларни ёт ғоялар таъсиридан сақлаш, илм-маърифатга йўналтириш эътибор марказида туриши керак.

    Шу ҳақда гапирар экан, Шавкат Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанднинг “Қўлинг меҳнатда, дилинг Аллоҳда бўлсин”, деган ўгитини ёдга олди. Ёшларни мана шундай руҳда тарбиялаш, уларни меҳнат ва касбга ўргатиш жуда муҳим эканини таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Айни кунларда “Рамазон — саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи” шиори остида юртимиздаги 9 минг 500 га яқин маҳаллада кам таъминланган оилаларда ифторлик дастурхонлари ёзилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди. Бундай хайрли ишлар инсон қадрини улуғлаш, пок мақсадли барча юртдошларимизни янада бирлаштиришга хизмат қилади.

    “Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, “Яхшиларнинг иши — яхшилик қилишдир”. Чиндан ҳам, бу ҳаёт айнан эзгулик ва яхшилик туфайли доимо ёруғ ва бардавомдир”, деди Шавкат Мирзиёев.
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ниятлар ижобат бўладиган муборак Рамазон ойида, Қадр кечаси арафасида туриб, эзгу тилаклар айтилди.

    Қуръони каримдан тиловат қилинди. Аллоҳ таолодан бутун дунёда тинчлик, юртимизда фаровонлик, меҳр-оқибат барқарор бўлишини сўраб, дуолар ўқилди.

    Мамлакатнинг барча ҳудудларида ўтган ифторлик тадбирларида нуронийлар, зиёлилар, турли дин ва конфессиялар вакиллари, ногиронлиги бор ва эҳтиёжманд кишилар, жами 60 мингга яқин иштирокчи қатнашди.

    25 март, 21:34   Изоҳ (0)   5840
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #президент#Шавкат Мирзиёев

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев икки мамлакатнинг биродар халқларини Наврўз билан қутлади

    20 март, 19:19

    Андижонда бир йилда қанча мансабдор коррупция ортидан жавобгарликка тортилгани очиқланди

    20 март, 23:15

    Жиззахда содир бўлган аянчли ЙТҲ, асосий ставкани 0,5 фоиз бандга оширган Марказий банк, ТТЗ даҳасигача қуриладиган метро бекатлари: 20 мартнинг энг муҳим хабарлар...

    20 март, 22:45

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз умумхалқ байрами билан табриклади

    21 март, 10:36

    АҚШ президенти Шавкат Мирзиёевни Наврўз айёми билан табриклади

    21 март, 12:54

    Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевни Наврўз билан табриклади

    21 март, 15:55

    Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали тадбир

    21 март, 17:44

    Наврўз ва Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди

    21 март, 19:35

    22 март, 14:30

    Хушбоқ Раҳимовни “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди

    22 март, 12:20

    Шавкат Мирзиёев TSC HK Investment таъсисчиси Тиан Шучунни “Дўстлик” ордени билан мукофотлади 

    22 март, 13:11

    Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди (фото)

    22 март, 16:20

    Шавкат Мирзиёев “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказидаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди 

    22 март, 16:56

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди

    22 март, 17:08

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ходимлари 1 апрелдан қўшимча рағбатлантирилади

    23 март, 16:16

    Ўзбекистонда мактаб директорлари ва ўринбосарларига ҳар ойлик устамалар белгиланади

    23 март, 09:57

    “Дунёда Путинни тўхтата оладиган мендан бошқа одам бор деб ўйламайман” — Трамп

    23 март, 18:25

    Чехия президенти Украинага қўшин юборишга тайёрлигини билдирди

    23 март, 19:25

    Ҳибсга олинган Акрам Имомўғли Туркия президентлигига номзод бўлди

    24 март, 08:32

    Сурия президенти Путиндан Башар Асадни топширишни талаб қилди 

    24 март, 09:33

    Ўзбекистонда хусусий боғча ва мактаблар учун бериладиган имтиёзлар муддати узайтирилади

    24 март, 09:44

    Қирғизистонда йўл қоидасини бузган ҳайдовчилар билими жойида текширилади

    24 март, 12:06

    Хитойнинг Тайванни қамал қилиш сценарийси моделлаштирилди

    24 март, 15:10

    Эрдўғoнни ўз услубида мағлуб қилаётган Акрам Имомўғли ким?

    24 март, 16:55

    Россия музокараларда Донецк, Луганск, Запорожье ва Херсон вилоятлари ҳудудини талаб қилмоқда

    25 март, 09:48

    Сурия аҳолиси интернетдан бутунлай узилди

    25 март, 13:10

    Қирғизистоннинг хорижга чиқиш паспортлари дизайни ўзгарди (фото)

    25 март, 15:32

    Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарилади

    25 март, 15:50

    Иккинчи жаҳон урушидан кейин Аргентинага қочиб келган нацистлар маълумоти очиқланади

    25 март, 16:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қозоғистон полицияси терговда сунъий интеллект ёрдамчисини қўллади

    Дунё | 20 июн, 19:40

    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади

    Реклама | 20 июн, 19:30

    Жиззах ва Бухорода жами 2,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 20 июн, 19:27

    Луис Энрике “Ботафого”га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?

    Спорт | 20 июн, 19:21

    Россияда “Сеними, шошмай тур!” мультфильми асосида тўлиқ метражли фильм суратга олинади

    Кино | 20 июн, 19:20

    Шавкат Мирзиёев Кўкдала тумани маъмурий марказидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди (фото)

    Ўзбекистон | 20 июн, 19:09

    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд

    Реклама | 20 июн, 18:00

    Титаник бўлаклари орасидан қора шишадан ясалган маржон топилди

    Дунё | 20 июн, 19:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.