• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади 

    Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити муносабати билан табрик йўллади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Табрик матни қуйида тўлиғича келтирилади.

    Қадрли ватандошлар!

    Аввало, муқаддас динимиз буюрган ибодат ва амалларни муборак Рамазон ойида чин дилдан, ихлос билан адо этиб, бугун ҳайит айёмини катта шоду хуррамлик билан кутиб олаётган сиз, азизларни, юртимиздаги жамики мўмин-мусулмонлар, бутун халқимизни самимий табриклаб, барчангизга ўзимнинг юксак эҳтиромим ва энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.

    Шундай саодатли дамларга етказгани учун Аллоҳ таолога беҳисоб шукроналар бўлсин!

    Сидқидилдан қилган дуо ва ниятларимиз, эҳсон ва амалларимизни Парвардигори олам ўз даргоҳида қабул айласин!

    Инсон қадрини улуғлайдиган савобли ишларимиз бардавом бўлсин!

    Азиз юртдошлар!

    Ҳаммамизга аёнки, ислом дини – тинчлик, эзгулик ва инсонпарварлик динидир. Муқаддас китобларимизда
    “Тинчлик-омонлик, ўзаро дўстлик ва аҳилликка интилиб яшаш – чин мўминга хос фазилатдир”, деб таъкидлангани ҳам бу фикрни тасдиқлайди.

    Бу йилги Рамазони шариф кунларида ана шу қадриятлар ҳаётимизда янада ёрқин намоён бўлди.

    Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар динимизнинг асл моҳияти билан, унинг олижаноб ғоя ва тушунчалари билан уйғун ва муштарак эканини барчамиз яна бир бор чуқур ҳис этдик.

    Пок ниятлар ижобат бўладиган ушбу ойда диёримиз мусулмонлари диний амалларни эмин-эркин адо этишлари учун барча шароитлар яратилди. Беморлар, ногирон ва кекса инсонлар, кам таъминланган оилалар, эҳтиёжманд қатламларга меҳр ва эътибор янада кучайди. Буни биргина мисол, яъни кўмакка муҳтож инсонлар учун 20 миллиард сўмдан зиёд моддий ёрдам кўрсатилиб, маҳалла ва хайрия ташкилотлари томонидан барча ҳудудларимизда ифторлик ва эҳсон маросимлари ўтказилгани ҳам тасдиқлайди.

    Айниқса, 25 март оқшомида Наманганда Фарғона водийсидаги учта вилоят жамоатчилиги вакиллари иштирокида ўтказилган, бутун мамлакатимиз маҳаллаларини қамраб олган ифторлик маросимлари кўпмиллатли Ўзбекистон халқини бамисоли бир дастурхон атрофида бирлаштириб, ушбу ойга хос эзгу фазилатларнинг яна бир мужассам ифодаси бўлди.

    Қутлуғ Рамазон кунларида бир гуруҳ уламоларимиз хорижий мамлакатларга бориб, ватандошларимизга халқимизнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказиб, уларни ислом маърифатидан баҳраманд этганлари айниқса эътиборга сазовордир.

    Ҳурматли дўстлар!

    Янги Ўзбекистонда юртимиздаги барча миллат ва конфессия вакиллари учун виждон эркинлигини таъминлаш, уларнинг тили, маданияти ва урф-одатларини ривожлантириш учун зарур шароитлар яратилмоқда. Жумладан, янги масжидлар барпо этилмоқда, улуғ алломалар, азиз-авлиёларимизнинг қадамжолари обод қилинмоқда, миллий ва диний қадриятларимиз тикланмоқда. Муборак Ҳаж ва Умра зиёратлари учун кенг имкониятлар очилмоқда.

    Мана, бу йил ҳам Рамазон ҳайити муносабати билан юртимизда уч кунлик дам олиш эълон қилинди. Бу эса байрамни янада файзли ва мазмунли ўтказишга, ўзаро меҳр-мурувват ришталарини боғлашга хизмат қилади, албатта.

    Ҳеч шубҳасиз, бу борадаги ишлар келгусида ҳам давом эттирилади. Бунинг учун ҳозир дунёда юзага келган ғоят мураккаб ва таҳликали вазиятда диёримиздаги тинч ва осойишта ҳаётни кўз қорачиғидек асраб, янада ҳамжиҳат бўлиб, халқ манфаатини таъминлашга қаратилган ислоҳотларимизни янги босқичга кўтариш зарурлигини, ўйлайманки, барчамиз яхши англаймиз.

    Нуронийлар, диний-маърифий соҳа вакиллари, кўпмиллатли дўстлик жамиятларининг намунали ҳамкорлиги ва уларнинг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасидаги фаол иштирокларини алоҳида мамнуният билан қадрлаймиз.

    Айни вақтда ёшларимизни азалий қадриятларимиз билан бирга замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, Ватан тупроғини кўзига тўтиё қилиб яшайдиган инсонлар этиб тарбиялаш асосий бурчимиз эканини доимо ёдда тутишимиз лозим. Жумладан, “Эзгулик – шиоримиз, маърифат – қуролимиз” деган шиор асосида таълим масканлари ва маҳаллаларда олиб борилаётган тарбиявий ишларни кучайтиришимиз керак.

    Бу борада Ҳаж ва Умра сафарларига бориб келган юртдошларимизнинг “маҳалла еттилиги” ва фаолларимиз билан бирга алоҳида ўрнак кўрсатиш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлаймиз.

    Яратганнинг раҳмати ва мағфирати зиёда бўлиб турган ушбу мунаввар лаҳзаларда хориждаги юртдошларимизни, узоқ ва яқин давлатлардаги барча мусулмон умматини Рамазон ҳайити билан сидқидилдан муборакбод этамиз.

    Азиз ва муҳтарам ватандошлар!

    Қалбларимиз қувончга тўлган мана шу мўтабар айёмда сизларни муборак Рамазон ҳайити билан яна бир бор чин юракдан қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

    Илоҳим, барча эзгу ниятларимиз амалга ошсин!

    Яратганимизнинг ўзи эл-юртимизни паноҳида асрасин!

    Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

    09.04.2024, 21:11   Изоҳ (0)   8734
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 10 апрель куни нишонланади

    08.04.2024, 12:45

    Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити муносабати билан кетма-кет 3 кун дам олади

    08.04.2024, 14:27

    Ўзбекистонда Рамазон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум қилинди

    08.04.2024, 20:10

    Қашқадарёдаги Президент мактаби ўқувчиси АҚШдаги Урсинус коллежига грант асосида қабул қилинди

    09.04.2024, 20:48

    Тошкент вилоятида синтетик гиёҳвандлик воситаларини сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    09.04.2024, 20:20

    Қашқадарё вилояти она ва бола марказида ходимлар мажбурий меҳнатга жалб қилингани рад этилди 

    09.04.2024, 19:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.